Божхона қўмитаси интернетда пиротехника воситаларига чек қўйишга доир кўплаб чиқишлар қилганди. Аммо, Янги йил байрамида пиротехникадан кенг фойдаланиш кузатилди.
Мукофотланганлар орасида пойтахтнинг Чилонзор тумани прокурори ва Бош прокурор ўринбосари бор. Шавкат Мирзиёев Прокуратура ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини мукофотлади.
Японияда 1 январь куни содир бўлган зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 168 нафарга етди. Январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар бермоқда "Дунё".
Икки фуқаро шифохонага олиб борилган. Аммо, бир нафари вафот этган.
Доктор Д UzNews.uz'га эксклюзив интервью берди. Тиббиёт фанлари доктори, Андролог, Репродуктолог Ўзбекистон Репродуктив тиббиёт ассоссацияси раиси Репродуктив тиббиёт ва генетика институти директори Дилмурод Иргашев жунсий заифлик, педофилия, транссексуализм ва гейлар ҳақида UzNews.uz'га эксклюзив интервью берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқда тарқалган видеога изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бепул кийим-кечак олишга келган фуқаролар томонидан юзага келган тартибсизликлар акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан иссиқ сув таҳлили ўтказилиб, расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда иссиқ сувда қора заррачалар кўрингани бўйича шикоятли хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамларга сабаб бўлган эди.
Акцияларни сотиб олиш бўйича 5 та инвестор томонидан аризалар келиб тушган. Улардан шиша ва пластик идишларни ишлаб чиқарувчи бир корхона ғолиб бўлди.
Йил давомида таваллуд топган 1 млн нафар ўғил ва қизларга қўйилган исмлар ҳақида маълумот берилди. Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, 2023 йил давомида ўғил фарзандларга энг кўп Муҳаммадали ва қиз фарзандларга Солиҳа деб исм қўйилган.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди. ДХХ хабарига кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, АҚШга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилган.
ЯИДХП веб-сайтида пенсия олиш учун ариза тўлдириш учун янги бепул хизмат ишга туширилди. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эндиликда ёшга доир пенсия тайинлаш учун ариза топширишингиз мумкин.
Вилоят ИИБ ушуб шахсни қўлга олди. У қилмишидан пушаймонлигини билдирди.
"Афросиёб", "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга ошади. Жорий йил 20 январдан "Афросиёб" тезюрар электропоездлари, ҳамда "Шарқ", «Насаф» ва "Ўзбекистон" поездлари учун чипталар нархи 20 фоизга оширилади.
Натижада тадбиркорлар савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ойга озод қилинади. Озиқ-овқат, деҳқон ва буюм бозорларидаги сотувчи ва харидорларга қулайлик яратиш, бозорлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш мақсадида бозорларда қурилиш ва реконструкция ишлари бошланмоқда.
Мазкур видео интернетда кенг тарқалди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди.
2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Бугун, 4 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Газланган ичимликларнинг бир литри учун 500 сўм, энергетик ичимликларга эса тўрт баравар қимматроқ акциз солиғи қўлланилади. 2024 йил 1 апрелдан таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки ҳушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликларга акциз солиғи жорий этилади.
Янгиланган рўйхатга мультимедиа, дизайн, анимация бўйича хизматлар, шунингдек, киберспорт соҳасидаги хизматлар киради. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширилишига рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда IТ Park матбуот хизмати.
2030 йилгача "103" хизмати автомобилларининг 50 фоизи электромобиллар билан тўлдирилади. "Аҳоли саломатлиги — 2030" миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унга кўра, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда.
Антикоррупция агентлиги қатор мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйди. Улар орасида туман ҳокимлари, энергетика вазири ўринбосари ҳам бор.
Nexia-3 ҳайдовчиси асосий йўлга шошилиб чиқиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Фарғона вилояти ИИБнинг хабар беришича, ҳодиса бугун, 3 январь куни соат 19:40 ларда 4P-146 автомобил йўлининг Фарғона тумани "Янгиобод" МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.
23 ёшли йигит кечаси Instagram'да жонли эфир қилиб, 6 та қоидабузарликлар содир этди. Унга 15 млн сўмдан кўп жарима белгиланди.
Мазкур тоифадаги шахсларга паспортларни давлат божи ундирилмасдан ID карталарига алмаштириш, ижтимоий соҳа ходимлари томонидан айрим хизматлар кўрсатиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида узоқ муддат қолиш имконияти берилади. “Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилади.
Ходим ўзининг шериклари олдига йўл четидан эмас, темир йўл изи ичи орқали юрган. Натижада, поезд уни уриб кетган.
Silk Avia авиакомпаниясининг USA-751 рейси экипажи ноқулай об-ҳаво сабаб Қаршига қўнди. Uzbekistan Airports хабарига кўра, Термиз аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони) туфайли Тошкент – Термиз йўналиши бўйича Silk Avia авиакомпаниясининг USA-751 рейси экипажи Қаршидаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди. Самолёт Қарши аэропортига маҳаллий вақт билан соат 10:51 да қўнди.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчисининг ҳаракат вақтида тамаки чекаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
У бир АЁҚШга лицензия олиб бериш, бошқасининг айбларини яшириш учун $100 минг талаб қилган. Бош прокуратура хабарига кўрa, “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси С.А.
Бу ҳолат анчадан буён мунтазам такрорланиб келган. Эркакка нисбатан жиноят иши очилди.
31 ёшли эркакка қамоқ жазоси тайинланмаган. У руҳий касал бўлгани сабабли мажбурий даволанишга жўнатилган.
Тошкент шаҳри ва бошқа шаҳарларда турар-жой биноларининг квадрат метрини ва автомобилларни ижарага беришнинг ставкалари минимал қиймати тасдиқланди. 2024 йилда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.