Тошкентда Янги йил байрами куни метро бепул бўлади

Шунингдек, метро поездлари доимий иш вақтидан бир соат кўп хизмат кўрсатади. “Тошкент метрополитени” ДУК хабарига кўра, Янги йил байрами муносабати билан метро йўловчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, ҳукумат ташаббуси билан 2023 йил 31 декабрь санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

Мултирадар ўрнатилган ЙПХ автомобилини тўхтатиб, калитини олмоқчи бўлган ака-укалар қамалди — видео

Улар хизмат автомобилини тўхтатиб, ходим билан жанжаллашган. Суд ҳуқуқбузарларга жазо тайинланди.

Сурхондарёда йирик газ қувурида авария юз берди: вилоят аҳолисининг аксарияти газсиз қолди

Сурхондарёдаги магистраль газ қувуридаги авария туфайли 8 туман ва вилоят маркази табиий газдан узилди. Бугун, 28 декабрь куни Сурхондарёнинг Бандихон тумани "Полвонтош" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Музработ-Душанбе" магистраль газ қувурининг 101-190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистраль газ қувурида авария ҳолати юзага келди.

Тошкентдан Нью-Йоркка парвоз 6 соатдан кўпроққа кечиктирилди

Бугун, 28 декабрь куни АҚШга учаётган йўловчилар техник сабабларга кўра кечроқ учишига мажбур бўлишди. 2023 йил 28 декабрь куни Uzbekistan Airways'нинг HY-101/102 Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича қатнови 6 соат 20 дақиқага кечиктирилди.

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Бугун эрталаб содир бўлган зилзила Наманган вилоятида сезилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 28 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 08:11 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.

Сурхондарёнинг иккита туманига раҳбарлик қилган ҳоким 8,5 йилга қамалди

Шунингдек, Шўрчи тумани собиқ ҳокимига эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Сурхoндарёнинг Денов, Қизириқ ва Шўрчи туманларининг собиқ ҳокимларига бир қатор айблар билан жазо тайинланди.

Тошкентда электр энергиясидан қарздорлар байрам куни тармоқдан узилиши мумкин

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ узилишларнинг олдини олиш учун қарздорлик бўлса, тўлашни эслатди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали Тошкентликларни байрам кунлари қарздорлик сабаб электр энергияси узилиб қолишидан огоҳлантирмоқда.  Қайд этилишича, байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунлари (30 декабрдан 2 январгача) қарздорлик туфайли хонадонда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.

Энди фуқароларга кўчмас мулк сотиш ҳақида интернетда мустақил эълон бериш тақиқланиши мумкин

Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаси танқидларга учради. Шундан сўнг, Давактив агентлиги лойиҳага тушунтириш берди.

Тошкент метросида аёл поезд йўлагига тушиб кетди — видео

Метрополитен Матбуот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент метросининг Чилонзор метро бекати платформасида бир аёл ўзини поезд йўлига ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди.  Метрополитен Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун 27 декабрь куни содир бўлган.

Сурхондарёда 16 ёшли ҳайдовчи Gentra'ниМиллий гвардия ходими устига ҳайдади — видео

ЙПХ ходими ҳайдовчидан ҳужжатларини сўраган. Аммо, у ҳужжатларни отаси олиб келишини айтиб, қочиб кетмоқчи бўлган.

Россия Ўзбекистон талабига биноан газ етказиб бериш ҳажмини икки бараварга оширди — "Газпром" раҳбари

"Газпром" бошқаруви раиси Алексей Миллернинг сўзларига кўра, совуқ кунлари Ўзбекистон томони "Газпром"дан газ етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган. "Газпром" қаттиқ совуқлар фонида Ўзбекистон томонининг илтимосига кўра Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш ҳажмини оширди.

Тошкентда ИИО ходими ва кадастр бош мутахассиси пора билан ушланди — видео

Икки ходимга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.  Унда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатмаслик масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Тошкентда эркак 48 ёшли аёлни бензин билан ёқиб юборди

Аёл қутқарилиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 23 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги маиший чиқиндиларни қабул қилиш пункти ҳудудида яшовчи 48 ёшли Н.У.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида апелляция бериш муддати қисқартирилди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, маъмурий иш бўйича қарор устидан шикоят қилиш муддати икки баробарга қисқартирилади. Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.

Навоийдаги “турмада” маҳкум ўзини осиб ўлдирди

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га хабар беришича, ҳодиса 2023 йилнинг 25 декабрь куни соат 14:40 лар атрофида 11-сон ЖИЭК турма участкасида содир бўлган.

Ҳиндистонда уч нафар Ўзбекистон фуқароси номаълум кимсалар томонидан тунаб кетилди

Ўзларини полициячилар деб таништирган кишилар ўзбекистонликларнинг ёнида бўлган $16 минг пулини ўғирлаб кетишган. Ҳиндистоннинг Гуруграм (Гургаон) шаҳрида полиция либосида бўлган бир гуруҳ шахслар ўзбекистонлик фуқаро пулини ўмариб кетди.

1 январдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради

Давлат тиббий суғуртасини жорий этиш, тиббиёт ходимлари учун тоифаларни жалб қилиш, уларнинг маъмурий судларга бўлган даъволар учун белгиланган тартибда, 2024 йил 1 январда бу ва бошқа ўзгаришлар кучга киради. Norma.uz портали маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб: Темир йўл юк ташиш учун чегирмалар бекор қилинади Икки ёки ундан ортиқ хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан муҳокама қилинган чегирмалар бундан мустасно, маҳаллий, экспорт ва импорт қилинадиган темир йўл транспорти тарифларида чегирмалар бекор қилинди.

Тошкентда бир кунда 200 тага яқин автомобил автобус йўлаги қоидаларини бузди

Тошкентда 5 та интеллектуал камера автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади. Тошкент шаҳридаги тирбандлик юқори бўлган кўчалар, автобуслар ҳаракати учун ажратилган махсус "А" йўлакларга тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини аниқловчи интеллектуал видеокузатув камераларидан 5 таси ишлашни бошлади.

1 январдан микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. “Huquqiy axborot” telegram каналининг маълум қилишича, микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади.

Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз ўгай она томонидан мунтазам зўравонликка учраб келаётгани аниқланди — видео

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, омбудсманга жамоатчилик фаолларидан Зангиота туманидаги 13 ёшли С.Р.

Бухорода Янги йил арчаси ағдарилиб кетди — видео

Ҳодиса юзасидан ҳокимлик маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бухорода Янги йил арчаси ағдарилиб кетгани акс этган видео тарқалди.

"Тошкент – ​​Жидда" рейси 6 соатдан кўпроққа кечиктирилди

Яқинда ҳам “ “Panorama Airways” авиакомпаниясининг парвози кечиктирилган эди. Аввалроқ, “Panorama Airways” авиакомпаниясининг "Тошкент – ​​Жидда" йўналишидаги парвози кечиктирилгани ва аэропортдаги йўловчилар акс этган видеолар тарқалди.

Бу йил 11 минг нафар болага янги йил учун “Президент совғаси” топширилади — фото

Ота-она қаровисиз қолган ва ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ва Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига “Президент совғаси” берилади. Ҳар йилнинг сўнгидаги анъанага кўра, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун мўлжалланган “Президент совғаси” ҳудудларга жўнатилди.

Янги йил байрами арафасида жамоат транспортининг ҳаракат жадвали эълон қилинди

"Тошшаҳартрансхизмат" 2023 йил 30 декабрдан 2024 йил 2 январгача бўлган даврда ҳаракатланадиган жамоат транспорти жадвали ҳақида маълумот берди. Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон фуқаролари 30 декабрдан 2 январгача кетма-кет 4 кун дам олишлари ҳақида аввал хабар берган эдик.

Электр техникаси, кимё ва фармацевтика саноатида қарийб $13 млрдлик лойиҳалар ишга туширилади

Шавкат Мирзиёев 24 та янги лойиҳа, жумладан, метанолдан олефин ишлаб чиқариш, шунингдек, маиший техника ва автомобиллар учун металл плиталар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳақида гапирди. Давлат раҳбари бугун бўлиб ўтган йиғилишда электротехника, кимё ва фармацевтика саноатидаги мавжуд камчиликларни танқидий таҳлил қилди, деб хабар берди президент Матбуот хизмати.

Тошкентда Янги йил муносабати билан арзонлаштирилган бозорлар ташкил қилинди — рўйхат

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари пойтахт туманларидаги 12 та деҳқон бозорларида ташкил қилинди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди.  Ташкил қилинган бозорлар ва уларнинг жойлашуви рўйхати қуйидагича: — Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ, “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ;— Миробод тумани — “Миробод деҳқон бозори” АЖ;— Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори” АЖ;— Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори” АЖ;— Олмазор тумани — “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ;— Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ;— Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ;— Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ;— Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ;— Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори” АЖ;— Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори” АЖ.

Энди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси бош вазирга ўринбосарлик қилади

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Жиззахлик бошланғич синф ўқитувчиси Ўзбекистонда "Йил аёли" деб топилди

Рўзигул Орзиқуловага президент совғаси – Chevrolet Onix автомобили топширилди. 23 декабрь куни Тошкент шаҳрида "Йил аёли" миллий кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

2024 йил давомидаги қўшимча дам олиш кунлари эълон қилинди

Президент фармони билан 2024 йилда дам олиш кунлари ва уларни кўчириш саналари аниқ бўлди. Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъий назар): 22 март – жума; 11 апрель – пайшанба; 18 июнь – сешанба; 3 сентябрь – сешанба; 31 декабрь – сешанба.

ДХХ $530 мингга яқин сохта пулларни сотмоқчи бўлган шахсларни ушлади — видео

Ушбу пуллар Россия ва Туркияда тайёрланиб, Қирғиз Республикаси орқали Ўзбекистонга олиб келинган. Сурхондарё вилоятида яшовчи шахс 50 АҚШ доллари купюраларидан иборат бўлган қалбаки 19250 АҚШ долларини ҳақиқий 10 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.