Сирдарёда одамларнинг 174 минг доллардан кўп пулларини ўзлаштирган “молиявий пирамида” раҳбарига жазо тайинланди — видео

31 ёшли фирибгар ким қанча пул олиб келиб берганини ҳам эсидан чиқариб юборган. Унинг айтишича, одамлар пулларни ўз хоҳиши билан олиб келиб берган.

Тошкентдаги уйларнинг бирида 1 млрд сўмлик пиротехника воситалари ва тамаки маҳсулотлари топилди

Сергелидаги хонадонларнинг бирида 162 минг донадан ортиқ салютлар ҳамда петардалар сақланаётганлиги фош қилинди. Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг хонадондаги яширин омбори фош қилинди.

Тошкентдаги хонадонда юз берган ёнғин оқибатида аёл ва унинг икки қизи вафот этди — видео

Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. Воқеада уч киши вафот этган.

Самарқандда Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб, қочиб кетди — видео

7-синф ўқувчиси шифохонага олиб кетилган. Ҳайдовчи қўлга олинган.

Президент 1200 та автобус сотиб олиб, уларни йўналишларга қўйиш бўйича топшириқ берди

Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга автобус қатнови икки баравар кўпайиши кутилмоқда. Ўзбекистонда транспорт хизматларининг ярми автотранспортга тўғри келади.

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олинди

У Жиноят кодексининг иккита моддасидаги жиноятларни қилганликда гумонланмоқда. Олий суд берган хабарга кўра, Азиз Воитов ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинган.  Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 14 декабрдаги ажрими билан Азиз Воитов.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

Тошкент вилоятида ЙПХ инспектори ҳайдовчига нисбатан электрошокер ишлатди — видео

Тошкент вилояти ИИББ ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида ИИО ходими ҳайдовчига электрошокер қўллагани акс этган видео тарқалди.

Наманганда эр-хотин ва уларнинг икки вояга етмаган қизлари ис газидан заҳарланиб вафот этди

Аввалроқ, Фарғонада ҳам худди шундай ҳолат юз берганди. Наманганда эр-хотин ва уларнинг икки қизи ис газидан заҳарланиб, вафот этди.

Андижон вилоятида АИ-80 бензини АИ-92 ва АИ-95 сифатида сотилди

Текширувлар давомида Андижон шаҳри ва Андижон вилоятидаги 7 та ёқилғи қуйиш шохобчаларида шундай ҳолатлар қайд этилган. Андижон шаҳри ва Андижон вилоятида жойлашган 17 та ёқилғи қуйиш шохобчасининг 7 тасида АИ-80 русумли бензинни АИ-92 ва АИ-95 деб сотиш ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистонда 11 ойда 887 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келди

Туғилган ўғил болаларнинг сони қиз болаларга нисбатан 31 978 нафарга кўп. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистонда 887 424 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги Матбуот хизмати.

Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил қачондан бошланиши аниқ бўлди

Ўқувчилар қишки таътилда 14 кун дам олишади. Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги хабарига кўра, вазирлик тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабрь, қишки таътилнинг илк куни 28 декабрь саналади.  Таътил 2024 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.

Тошкентда 11 ой ичида автобуслар иштирокида 100 га яқин ЙТҲ содир бўлди

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларининг 34 таси автобус ҳайдовчиларининг айби билан содир этилган. Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида автобуслар билан боғлиқ 94 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Байрам кунлари "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади

Мазкур қатнов йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент ва Самарқанд ҳамда Тошкент ва Қарши бўйлаб амалга оширилади. Жорий йилнинг 29, 30, 31 декабрь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида, шунингдек, 25, 26, 27, 28 декабрь кунлари 762/761-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча  ҳаракати йўлга қўйилади.

Самарқандда салкам 10 млрд сўмлик электрни ўғирлаган майнинг ферма фош қилинди — видео

Яширин майнинг ферма 47 дона майнинг қурилмаси билан фаолият юритган. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мутахассислари иштирокида Самарқанд вилоятида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Фарғонада эр-хотин ва уларнинг икки вояга етмаган қизлари ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бош прокуратура ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида эр-хотин ва уларнинг икки қизи ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Пойтахтнинг икки туманида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти ўчирилади

16 декабрь куни иссиқ сув таъминотининг тўхтатилиши иссиқлик станцияларида авария ишлари олиб борилаётгани билан боғлиқ. Беруний кўчасидаги иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 16 декабрь куни 2 та туманда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Самарқандда кўзлари кўкарган болакайни отаси калтакламагани аниқланди — видео

Видеодаги гаплар болага ўргатилган бўлиб чиқди. Ҳозирда видеони тарқатганларга чора кўриш бўйича иш олиб борилмоқда.

Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлиси 18 декабрь куни чақирилади

Сенаторлар “2024 йил учун давлат бюджети тўғрисида”ги, “2023 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги, солиққа оид қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқаларни муҳокама қилади. Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлисини 2023 йил 18 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Украинада депутат сессия пайтида гранаталар портлатди — видео

Ҳодиса оқибатида 26 киши яраланган, 6 кишининг аҳволи оғир. Украина ғарбидаги Закарпат вилоятидаги қишлоқ кенгаши йиғилишида депутатлардан бири гранаталарни портлатиб юборди.

Хоразмда болаларни уриб дарс ўтган тарбиячилар ишдан бўшатилди — видео

Болалар боғчаси ходимлари болаларга қўпол муомала қилишган, жумладан, қулоқларини тортиб, бошининг орқа қисмига урган ва тепган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразмдаги боғчалардан бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

Эрон Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон Эронга кириш визаси бекор қилинган 33 давлат рўйхатига киритилди. Эрон ҳукумати 33 давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга визаларни бекор қилди.

Тошкент ер усти метросига яна иккита янги бекат қўшилди — фото

13-бекат ва 14-бекатларда қурилиш ишлари ўз якунига етди. Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи доирасидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесига қадар қурилаётган 2 та янги метро бекатларда ("Турон" ва "Қипчоқ") қурилиш ишлари ўз якунига етказилди.

Пойтахт, водий ва Самарқанд вилоятларида "метан заправкалар"даги чеклов юмшатилди

Улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради. Аввалроқ, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан заправкалар фаолияти соат 6:00 дан соат 12:00 гача этиб белгилангани ҳақида хабар бергандик.

“Ўзбеккосмос” агентлиги Толибон қурган Қўш-Тепа каналидаги аварияни таҳлил қилди

Агентлик мутахассислари Амударёдан сув оладиган канал аварияси содир бўлган жойни сунъий йўлдошдан олинган суратлар орқали ўрганди. Аввалроқ, “Чегара билмас дарёлар” халқаро экологик коалициясининг экспертларига ҳавола қилган ҳолда Афғонистонда қурилаётган Қўш-Тепа суғориш каналида биринчи жиддий “авария” юз берганлиги тўғрисида маълумот тарқатилди.  “Ўзбеккосмос” агентлигининг хабар қилишича, агентлик Қўш-Тепа каналидан сув сизиб чиқишга оид хабарлар турли фазовий ўлчам аниқликдаги мультиспектрал космик суратларнинг ретроспектив таҳлили асосида ўрганиб чиқилди.

Тошкентдаги мактабда 11-синф ўқувчиси "дымовушка" билан ошхонани тутунга тўлдирди — видео

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеога расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентдаги мактабларнинг бирида ўқувчилар пиротехника воситасидан фойдаланишгани акс этган видео тарқалди.

Гуруҳбозликда айбланиб қўлга олинган ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов узр сўраб чиқди — видео

Фарғона вилояти ИИБ спортчи қўйиб юборилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Аввалроқ, “Долзарб 40 кунлик” тезкор тадбирлари доирасида MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтида спортчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушлангани ҳақида хабар бергандик.  Шундан сўнг, ижтимоий тармоқда Тўхтамуродов қўйиб юборилгани, айни вақтда очиқликда юргани ҳақида хабар тарқалди.

Фарғонада 17 ёшли йигит 31 кг наркотикни сақлаб келишда гумонланиб, ушланди — видео

Водий вилоятларида чет элдан четдан наркотик олиб келиб, сотиш билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. Давлат хавфсизлик хизматининг хабар беришича, хизматнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Тошлоқ туманида яшовчи 2006 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Келгуси йилда йилига 10 мингта электромобил ишлаб чиқарадиган завод қурилади

Давлат раҳбари “Ўзавтосаноат”ни трансформация қилишни жадаллаштириш, харажатларни камайтириш лозимлигини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Самарқандда ёш бола аянчли калтакланди

Боланинг айтишича, уни отаси калтаклаган. Омбудсман ҳолатни назоратга олди.

Тошкентда ичида ёш қиз бўлган лифт пастга қулагани айтилди

Туман ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди. Бугун ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманидаги "Янги дархон" маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.