Андижонда байроқни юк учун ёпқич сифатида ишлатган ҳайдовчи жазоланди

Labo ҳайдовчиси юкхонадаги тўсинларни ёпишда байроқни ишлатгани учун жазога тортилди. Аввалроқ, Андижон вилоятида ҳайдовчи томонидан юклар устини тўсиш учун байроқдан ёпқич сифатида фойдаланилгани акс этган фотохабар тарқалганди.

Сурхондарёда масъулларнинг масъулиятсизлиги сабаб табиатга 21,5 млн сўм зарар етди

Ўрмон хўжалиги ходимларининг ўз ишига совуққонлиги ортидан бир нечта дарахтларга шикаст етди, айримлари кесиб кетилди. Ўрмон хўжалиги ходимлари ўз ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўйганлиги учун жавобгарликка тортилди.

Тошкентда ўқувчи йигит ток уриб вафот этиши ортидан мактаб "замдиректори" қамоққа олинди

Мактабда 8-синф ўқувчиси ток уриши оқибатида вафот этганди. Мактаб директори ўринбосарига нисбатан жиноят иши очилди.

Наманган аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво сабаб чекланди

"Red Wings” авиакомпаниясининг "Махачқалъа — Наманган" йўналиши бўйича рейси Фарғонадаги муқобил аэродромга йўналтирилган. Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг “Red Wings” авиакомпаниясининг "Махачқалъа — Наманган" йўналиши бўйича парвоз қилаётган RA1123 рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг, Фарғона халқаро аэропортига йўналтирилди.

Тошкентда яна бир электробус ЙТҲга учради — видео

Музлама сабаб ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, столбага урилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда электробус ЙТҲга учрагани акс этган видео тарқалди.

Бухорода ЙПХ ходимини видеога олиб, тарқатган шахслар жазога тортилди — видео

Қоидани бузмаган ходимни тўхтатиб, қоидабузарликда айблаб, видеога олганларга деярли 7 млн сўмдан жарима солинди. Бухорода йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини обрўсизлантирувчи видео олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган ҳамда ҳақоратлаган икки нафар шахслар жазоланди.

Энди Тошкентдаги бир қатор қозонхоналар "свет" ўчса ҳам ишлайди

Тошкентдаги бир қатор қозонхоналарга 31 та мобил генераторлар ўрнатилди. Veolia Energy Tashkent компанияси маҳаллий қозонхоналарга 31 та мобил генераторлар ўрнатди.

Блогер Эмине Караманова 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

У Жиноят кодексининг учта моддаси, жумладан, “туҳмат” моддаси билан айбдор деб топилди. Аввалроқ, “Эмине-Лемара Мирзаахмедова” тахаллуси билан фаолият олиб борувчи блогер Эмина Карамановага нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш ва қалбакилаштириш, сотиш ёки фойдаланиш) 2 ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.  Олий суд хабарига кўра, Зангиота туман суди ҳукми билан блогер ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 7,5 йилга қамалган.  Аммо, Мирзаахмедова ва унинг ҳимоячилари томонидан апелляция тартибида шикоятлар берилган.

Тошкентда янги йил асосий арчаси қаерга ўрнатилиши маълум бўлди

Пойтахт ҳокимлиги янги йил арчалари ўрнатиладиган жойлар рўйхатини эълон қилди. 27 декабрдан 8 январга қадар Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги майдон ва истироҳат боғларида Янги йил тадбирлари, концерт дастурлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда одамлар орасида гонконг гриппи аниқланмоқда

СЭС қўмитаси хабарига кўрa, ҳудудлардаги лаборатор таҳлил натижалари гриппнинг А (H3N2) тури аниқлангани кўрсатган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра, гриппнинг А (H3N2) тури аниқланмоқда.

ЕТТБ Ўзбекистонда яшил инвестицияларни ривожлантириш учун $10 млн қарз беради

Маблағ Ўзбекистондаги банклардан бирига кредит сифатида берилмоқда. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) йирик хусусий маҳаллий кредитор Ҳамкорбанкга янги маблағлар тақдим этиш орқали Ўзбекистонда яшил молиялаштириш ва яшил инновацияларни рағбатлантириш учун 10 млн доллар қарз беради.

Хонадонда электр ускуналаридан ортиқча фойдаланганда автоматик тарзда ўчириб қўйиш амалиёти вақтинча тўхтатилди

Ҳаво ҳароратининг совуқ кунларида истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу норма бекор қилинган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 4,5 киловатт соатдан ортиқча электр энергияси ишлатган хонадон электр таъминотидан узилиши ҳақида хабарлар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Самарқандлик 21 ёшли йигит олимпиадада ютиб, 100 млн сўмни қўлга киритди

“Билим учун 100 миллион” олимпиадасида 99та финалчи иштирокчилар ҳам 1 млн сўмдан рағбатлантирилган. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жорий йилнинг 12 декабрь куни “Билим учун 100 миллион” олимпиадасининг финал босқичи ўтказилди.

Ўзбекистонда 4 баллик зилзила содир бўлди

Ер силкиниши Навоий ва Самарқанд вилоятининг қатор туманларида сезилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 10:13 да зилзила содир бўлди.  Зилзила эпицентри: Навоий вилояти, Хатирчи тумани.

Давлат раҳбари ИИБнинг Ягона тезкор бошқарув марказига борди

Мазкур марказга 7 мингдан ортиқ видеокузатув камералари уланган бўлиб, пойтахтда содир қилинган 925 та жиноят тезкор фош этилган. Маълум қилинишича ушбу мажмуа “Геоинформацион электрон харита” дастури асосида ишлайди.

"Улар давлатнинг функциясини ўзларига олишди" — Тошхўжаев "кўча болалари" ҳақида (видео)

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев жиноятчилар тадбиркорлардан "доля" қандай ундиришини маълум қилди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев рейдлар давомида қўлга олинаётган шахслар товламачилик билан қандай шуғуллангани ҳақида гапирди.

Йил якунига қадар 2,2 минг мегаваттли 7 та станция ишга туширилади — Шавкат Мирзиёев

Электр тармоқлари ва газ таъминотининг авария бригадалари 24 соат ишлайди ва зарур восита ва материаллар захираси кўпайтирилади. Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Президент таътилдан қайтиб, Тошкент шаҳридаги маҳаллаларни айланди — фото

Давлат раҳбари "Тошкент иссиқлик маркази" корхонасининг Учтепа туманидаги иссиқлик марказини бориб кўрди.   Шавкат Мирзиёев аҳоли яшаш шароитлари, қишга тайёргарлик ва ободончилик ишларини кўриш мақсадида 12 декабрь куни Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда бўлди.

Ғофур Раҳимовга нисбатан жиноят иши мавжуд эмас — Пойтахт ИИББ

Тадбиркор Ғофур Раҳимовга нисбатан қидирув эълон қилингани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди. Тадбиркор Ғофур Раҳимов қидирувда эмаслиги расман тасдиқланди.

Тижорат банкларида доллар курси илк бор 12 400 сўмга етди

Республика тижорат банкларида АҚШ валютасини сотиш ва сотиб олиш курслари яна ошди. Бугун, 12 декабрь куни тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 265 – 12 330, сотиб олиш курси 12 360 – 12 410 сўмни ташкил қилмоқда.

Тошкентда қоидаларни қўпол бузган 7 нафар автобус ҳайдовчиси ишдан олинди — видео

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси ҳаракатда юрган автобусларга чиқиб, рейд ўтказди   11 декабрь куни "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси Анвар Жўраев томонидан автобусни бошқариш вақтида уяли алоқа телефонидан фойдаланиш ҳолати юзасидан назорат тадбири (рейд) ўтказилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабар берди.  Рейд натижалари бўйича 7 нафар ҳайдовчи автобусни бошқариш вақтида телефондан фойдаланаётганлиги аниқланди.

Тошкентдан бир нечта вилоятларга қўшимча поездлар қўйилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ талабалар учун черигмали чипталар тугаб қолгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда талабалар учун поезд чипталарига чегирма чипталар сотиб бўлинганидан сўнг эълон қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистондаги барча “метан заправкалар" ишлаш вақтига яна чеклов қўйилди

Ҳаво ҳарорати кескин пасайиши сабаб истеъмолчиларга кўпроқ газ етказиб бериш учун АГТКШларга чекловлар қўйилди. Бугун, 12 декабрдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан заправкалар фаолияти соат 6:00 дан соат 12:00 гача этиб белгиланди.

Ўзбекистонда "Қизил китоб"га киритилган ҳайвонларни йўқ қилганлик учун жарима 10 баробар оширилди

Ҳукумат қарори билан "Қизил китоб"га киритилган ўсимликлар ва ёввойи ҳайвонларга етказилган зарар учун чоралар кучайтирилди. Вазирлар Маҳкамасининг "Қизил китоб"га киритилган ўсимликларга етказилган зарар учун жарималар миқдорини ҳисоблаш коэффициентларини беш баравар оширишни назарда тутувчи қарори қабул қилинди.

Поезд чипталари учун талабаларга 50 фоизлик чегирма берилади

Чегирма даври 25 декабрдан келаси йил 7 январгача амал қилади. “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2023 йил 25 декабрдан, 2024 йил 7 январгача олий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларга поезд чипталарида тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади.  Қайд этилишича, чегирмалар SV /VIP класс вагонларига ва юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоездига амал қилмайди.

Беҳуда ёниб турган чироқлар ва реклама мониторларига қарши рейд бошланди

Энергетика вазирлиги фуқароларни зарур бўлмаган ҳолларда электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишга чақирди. Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, "Ўзэнергоинспекция" томонидан республиканинг барча ҳудудларида истеъмолчиларнинг электр энергиясидан самарали ва оқилона фойдаланишларини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Тошкентда йўловчи аёл эшиклари очиқ ҳолда ҳаракатланаётган автобус эшигидан тушиб кетди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳодисага расмий изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда автобус тўсатдан ҳаракатланиши натижасида йўловчи аёл жароҳат олгани ҳақида хабар тарқалди.

ОТБ Ўзбекистондаги 700 км қишлоқ йўлларини яхшилаш учун 240 млн доллар қарз беради

Лойиҳа транспорт қатнови сиғими, сифати, алоқа, хавфсизлик ва иқлимга чидамлиликни оширади. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги 700 километрлик қишлоқ йўлларини транспорт алоқасини яхшилаш ва қишлоқ тараққиётига кўмаклашиш мақсадида хавфсизроқ ва иқлим ўзгаришига чидамлироқ қилиш учун 240 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратишни маъқуллади.

Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўли қурилиши лойиҳаси ишлаб чиқилди

Лойиҳа умумий узунлиги 305 км бўлган олти чизиқли автомобиль йўлини қуришни назарда тутади. Самарқандда "Тошкент-Самарқанд" пуллик автомобиль йўли қурилиши лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Ер усти ҳалқали метро линиясининг иш вақти вақтинча қисқартирилади

Бунга янги станцияларнинг ишга туширилиши сабаб бўлган. “Тошкент метрополитени” ДУКнинг хабар беришича, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатлари ишга туширилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.