"Салимбойвачча" қўлга олинди

"Салимбойвачча" номи билан Салим Абдувалиев Тошкентдаги уйидан ушлаб кетилди. 1 декабрь куни кечқурун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари томонидан "Салимбойвачча" номи билан билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олинди.

Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олади

Ўзбекистон ва БАА ИИВлари ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш бўйича меморандум имзоланди. Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш мақсадида мазкур мамлакатга ташриф буюрди.

“Сайидазиз медгородок” қамоққа олинди

У ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидалиев Саидазиз қамоққа олинди.

Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича рейд бошланди — Тошкент ИИББ

Аввалроқ, Тошкентда "кўча криминали" оламининг бир нечта вакиллари қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳиндистонда аёл туғилган кунида Дубайга олиб бормаган эрини бир мушт билан ўлдириб қўйди

Мушт зарбаси шунчалик қаттиқ бўлганки, эрнинг бурни ва баъзи тишлари синган. Оқибатда, эр вафот этган.

Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлади Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлади

Тасмалар тепасига ўрнатилган камералар “А” йўлак қоидасини бузган автомобилларга жарима ёзишни бошлади. Пойтахтда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган ("A" ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади.

Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлади

Тасмалар терасига ўрнатилган камералар “А” йўлак қоидасини бузган автобомилларга жарима ёзишни бошлади. Пойтахтда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган ("A" ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади.

ССР қатағон қилинган Абдулла Қодирий ва 170 нафардан ортиқ аждодларни оқлади — рўйхат

Ўзбекистон Олий суди совет даврида қатағон қилинган ва реабилитация қилинмай қолган навбатдаги шахсларга оид жиноят ишларини апелляция тартибида кўриб чиқди. Совет ҳокимиятига қарши қуролли қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий босмачилик ҳаракатини амалга оширганликда айбланган Ўзбекистон ССР фуқаролари бўлган 174 нафар шахсга оид 6 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

ИИО ходимини тасвирга олган шахсни 15 сутка билан жазолаш бугунги очиқлик сиёсатига зид — Юксалиш

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ножўя ҳаракатлари акс этган тасвирлар Интернетда тарқалган ҳолларда, раҳбарлар ўз эътиборини тизимни такомиллаштириб боришга қаратиши керак. Куни кеча ИИО ходимларини обрўсизлантириш мақсадида видеотасвирга олган шахсларга нисбатан 15 суткагача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин бўлган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқуллангани ва қўшимча кўриб чиқиш учун Сенатга юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Блогер Олимжон Ҳайдаровга суд ҳукми ўқилди

Товламачилик ва яна бир нечта айбловлар билан қамоққа олинган блогерга жазо тайинланди. Бугун, 1 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаровга оид жиноят ишини кўриб чиқиш юзасидан очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Тошкентда 17 ёшли Турк фуқароси бўлган қиз 6 қаватдан ўзини ташлади — видео

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 17 ёшли Туркия фуқароси 6-қават ойнасидан тушиб кетиш натижасида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қозоғистонда яна ўзбекистонлик бир нечта аёллар фоҳишалик билан ушланди

Олмаота шаҳридаги меҳмонхонада бир гуруҳ интим хизматини кўрсатувчи қизлар ушланган. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бўлган.

Тошкентда 2 ёшли боланинг елка суяги синди. Онаси ҳолат боғчада содир бўлганини айтмоқда — видео

Касалхонада болага чап ёқа суягининг синиши ташхиси қўйилиб, гипс қўйилган. Яккасарой тумани ИИБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Humo тўлов тизими Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

Президент фармони билан миллий тўлов тизимида Марказий банк томонидан тақдим этиладиган давлатнинг 100 фоизли улуши ДAБAга ўтказилди. Humo миллий тўлов тизими Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди.

Самарқанд ва Андижонда фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди — видео

Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали АҚШга юбориш учун 23–25 минг доллар талаб қилинган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди.

Yandex Go Ўзбекистон солиқ резидентига айланди

Yandex Go 1 декабрдан Ўзбекистонда барча амалдаги солиқларни тўлашни бошлади. Компания матбуот хизматининг қайд этишича, Yandex Go такси учун квитанцияларни тақдим қилувчи бозордаги биринчи онлайн хизматга айланди.

Тошкентдаги кафега соат 22:30дан кейин аёлларни киритмаган тадбиркор жаримага тортилди — видео

Кафе эгаси жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш бўйича айбдор деб топилиб, 6,6 млн сўм жаримага тортилган. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 ноябрь куни журналист Инобат Ахатова қариндошлари билан бардак чой (турк чойи) ичиш учун кафега борган.

Тошкентда 45 ёшли эркак “Президент трассаси” устидан ўтган кўприкдан ўзини ташлади

Қорақалпоғистонлик марҳум Тошкентга ишлаш мақсадида келиб, ўз жонига қасд қилди. 2023 йилнинг 29 ноябрь куни Қорақалпоғистонда туғилган 45 ёшли эркак ўзини Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ташлаб ўз жонига қасд қилди.

Тошкент метрополитенида илк бор кафтни сканерлаш орқали тўлов тизими ишга туширилди

Йўл ҳаққини тўлаш учун банк карталари, транспорт карталари ёки QR-кодли чек олиш талаб этилмайди. Тошкент метрополитенининг "Халқлар дўстлиги" бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

1 декабрдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ошади — рўйхат

БҲМ ошиши натижасида мазкур тўлов миқдори билан боғлиқ бўлган барча йиғим, жарима ва бошқа нархлар ҳам ошади. 1 декабрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 3 фоиз миқдорда яъни 330 минг сўмдан 340 минг сўмга ошади.  Демак, 1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади: •  Техник кўрик, "аптечка" — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм); •  Хавфсизлик камарини тақмаслик — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм); • Ҳужжатсиз юриш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм); •  Суғуртасиз ҳайдаш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм); • "Қизил" дан ўтиш — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм); • Нотўғри "парковка" — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм); • Телефонда гаплашиш — 1 млн 20 минг сўм (айни вақтда 990 минг сўм); • Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм); • Тезликни ошириш (20 км/с) — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм); • Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм); • Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 60 минг сўм (айни вақтда 2 млн 970 минг сўм); • Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 400 минг сўм (айни вақтда 3 млн 300 сўм); • Маст ҳолда ҳайдаш — 8 млн 500 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм); • Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 100 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 4 млн 950 минг сўм); • Рухсатсиз "тонировка" — 8 млн 500 минг сўм (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм); • "Тонировка"дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 13 млн 600 минг сўм (айни вақтда 13 млн 200 минг сўм).

Ўзбекистонда сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилади

"Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда давлат раҳбари бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади.

Тошкентда чиқинди учун тўловлар 1,5 баравардан кўпроққа оширилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши тарифларни ошириш бўйича қарор қабул қилди. Тошкент шаҳрида чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорининг янги нархлари тасдиқланди.

Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега қўнишга мажбур бўлди

Парвоз вақтида йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли самолёт Қозоғистонга қўнди. Uzbekistan Airports Матбуот хизматининг хабар қилишича, "Qanot Sharq" маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган HH786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлди.

Тошкент-Сариосиё-Тошкент йўналишида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди

Мазкур йўналишда ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезд ҳаракати мавжуд бўлиб, ушбу поезд ажралмас таркиб билан ҳаракатланар эди. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, 82/81-сонли “Тошкент — Сариосиё — Тошкент” йўналишида алоҳида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди.

Тошкентнинг учта туманида табиий газ вақтинча бўлмайди

Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларидаги газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябрь кунлари газ таъминоти тўхтатилади.

Тошкентнинг учта туманида табиий газ вақтинча бўлмайди

Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябрь кунлари  газ таъминоти тўхтатилади.

Қашқадарёда иш вақтида туғилган кун нишонлаган "103" ходимлари жавобгарликка тортилди — видео

Тармоқларда ходимлар байрам қилаётгани акс этган видео тарқалди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлашгани акс этган видео тарқалди.  Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилган.

Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан лицензиясиз фойдаланиш тақиқланди

Санъаткорнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди. Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди.

1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш ва “Рақамли ҳукумат” тизими, спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишдаги ўзгаришлар кўзда тутилган. Эндиликда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари хизмат кўрсатувчи ходим томонидан мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида қўшимча тўлов асосида кўрсатилади.

Cамарқандда ерни $97 мингга сотмоқчи бўлган фуқаро ва кадастр муҳандиси ушланди

Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.