Мил.авв. III аср — милоднинг XII асрига тааллуқли мазкур ёдгорликка зарар етказган уч фуқарога жиноят иши қўзғатилди.
Тергов бўлими жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш моддаси билан жиноий иш очди. Аввалроқ, Тошкентда тез ёрдам ходими аёл беморни зўрлагани ҳақида хабарлар берилганди.
Велосипедчи шифохонада вафот этди. Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 17:35 ларда Олтинкўл тумани "Бўстон" МФЙ ҳудудида Nexia-2 ҳайдовчиси велосипедчи 25 ёшли У.О.ни уриб юборган.
Вилоят ИИБ видеодаги ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда таълим муассасасида ёш болалар калтакланганлиги ҳақида видеохабар тарқалди.
Парвоз қатнови 15 декабрдан бошланади, рейслар ҳафтанинг жума кунлари амалга оширилади. Индонезиянинг "Batik Air" авиакомпаниясининг биринчи парвози 2023 йил 15 декабрга режалаштирилмоқда, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.
АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар 5 йилга қадар ушбу мамлакатга киритилмайди ва уларга ёрдам бермоқчи бўлган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилади. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Давлат департаментини хабардор қилишича, ҳозирдан бошлаб АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қўйиб юборилмайди, бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланади.
БМТнинг қайд этишича, авваллари кам учрайдиган қум ва чанг бўронлари эндиликда Марказий Осиёнинг катта қисмида баҳорда бошланиб, кузгача давом этади. Кўпинча Орол денгизидан, шунингдек, Қозоғистон даштлари ва Афғонистондан қум ва чанг кўтарилади.
Умра зиёратини ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича турфирмалар алоҳида рейтингга ажратилиб, ишлаш сифати бўйича сараланган. Туризм қўмитасининг хабар қилишича, жорий йилнинг 1 ноябридан “Умра” тадбирини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга кирди.
Аёлнинг сўзларига кўра, фельдшер укол қилганидан кейин аёл ҳолсизланган. Шифокор эса бундан фойдаланиб қолган.
Марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоев концертларидаги чиқишлари билан элга таниш бўлган ижодкор Ўткир Сиддиқов 78 ёшида оламдан ўтди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Шуҳрат” медали соҳиби, таниқли ижодкор, эл севган сухандон Ўткир Сиддиқов оламдан ўтди.
Интернетда тарқалган видеога расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 217-мактаб директорининг ўқувчини калтаклагани акс этган видео хабарлар тарқалди.
Президент тавсиясига кўра шаҳарчада қайта тикланувчи энергиядан ҳам фойдаланилади. Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасини эксплуатация қилиш бўйича хорижий тажрибани жорий этиш, хавфсизлик чораларини кўриш ва қулайликларни ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Улар МЧЖ ташкил қилиб, кредит бериш эвазига одамларнинг пулларини ўзлаштиришган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ.
Қоидага амал қилмай ҳаракатланган Spark ҳайдовчиси автобус билан ЙТҲ содир этди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ва Spark тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон бензинни асосан Россиядан импорт қилиши ҳисобга олинса, мамлакатда бензин нархига ҳам ижобий таъсир қилиши мумкин. Россия ҳукумати ички бозорнинг тўйинганлиги сабабли автомобиль бензини экспортига қўйилган вақтинчалик чекловларни бекор қилмоқда.
Президент Сариосиёдан Самарқанд ва Тошкентга мунтазам рейсларни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди. Сурхондарё вилоятидаги Сариосиё аэропортида фуқаро авиацияси фаолияти тикланади.
Президент иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш бўйича тегишли фармонга имзо қўйди. Ўзбекистон президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилмоқда, яъни: — пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм; — ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм; — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Улар антисептик ишлаб чиқариш учун харид қилинган 1,5 тоннадан кўпроқ этил спиртини пуллаб юборган. Бош прокуратура департаменти хабарига кўра, “M.T.” МЧЖ масъул шахслари антисептик ва лосьон ишлаб чиқариш учун этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналардан харид қилинган 19,4 млрд сўмлик 1 153 тонна этил спиртидан ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқармасдан, ҳужжатларга гўёки антисептик ва лосьон маҳсулотлари сотилганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, этил спиртини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юборганликлари аниқланган. Шу каби, “M.W.” МЧЖ масъул шахслари этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналардан антисептик ишлаб чиқариш учун харид қилган 8,9 млрд сўмлик 402,6 тонна этил спиртини сотиб юборганликлари аниқланган.
Ўчириш "ҲЭТ" АЖ филиалида режадаги амалга ошириладиган ишлар билан боғлиқ. Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти ўчирилади, дея хабар бермоқда Veolia Energy Матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев яқин 20 йил ичида икки дарёда сув оқими камайиши ва бунга тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатмалар берди. Президент Сурхондарёга ташрифи доирасида ўтказаётган йиғилишда яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилаётганини таъкидлади.
Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди. "Ўзсувтаъминот" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, аҳоли, шунингдек, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун қуйидаги тарифлар (1 кубометр учун) белгиланди: Тошкент вилояти: Ичимлик суви:аҳоли учун – 1 700 сўм;бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун - 7 000 сўм.
Сенат қўмитаси томонидан йил бошидан буён ўтказилган текширишлар давомида деярли 40 нафар мактаб ўқувчисида порнографик, 60 нафарида эса зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи материаллар борлиги аниқланган. Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида назорат тадбирлари ўтказилди. Жорий йилнинг октябрь ойида тўлов ташкилотлари ва банклар фаолиятининг қонунчилик талабларига мослиги, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга ҳамда пруденциал меъёрларга риоя этилиши, шунингдек, уларда ўтказилган текширув натижаларида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилган чоралар муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Марказий банк Матбуот хизмати.
Давлат раҳбарининг фармонида назарда тутилган янгилик 2028 йилгача амал қилади. "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.
Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди. Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги шароитларни кўздан кечирди.
Сурхондарёда 11 та туман ва Термиз шаҳрида 2 млнга яқин аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Бугун, 16 ноябрь куни Сариосиё тумани "Боғистон" маҳалласида ушбу лойиҳанинг биринчи босқичини ишга тушириш маросими бўлди.
У ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-cинф ўқувчилари орасидан аълочиларни танлаб, “Устоз стипендияси” жорий қилди. Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактабида 30 йилдан буён рус тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб келаётган Ёрқиной Маматисақова ўқувчиларини руҳлантиришнинг ўзгача усулини қўллади, дея хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ахборот хизмати. Қайд этилишича, ўқитувчи интернетда хорижлик педагоглар томонидан йўлга қўйилган яхши тажрибадан хабар топди ва бу тажрибани ўзи синф раҳбарлик қилаётган 10-“Б” синфида қўллаб кўришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Фидойи педагог 1-чорак якуни бўйича 4 нафар аълочи ўқувчини аниқлаб, уларга “Устоз стипендияси” беришни йўлга қўйди.
Ушбу ҳолларда қонунчиликда белгиланган фаолият турлари учун 1 йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Эндиликда санитария қонунчилиги, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена меъёрларини бузганлик учун салкам 7 млн сўм миқдорида жарима белгиланди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида президентнинг тегишли қарори имзоланди. Кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жами 800 млн АҚШ долларигача миқдорда ресурслар жалб қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.