Депутатлар Ўзбекистонга дронларни олиб кириш учун белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарликларни қайта кўриб чиқишмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистонга дрон олиб кирганлик учун жазо чоралари қайта кўриб чиқилмоқда.
33 ёшли аёл сув бўйида юрган вақтида унга чақмоқ урилди ва у фожиали ҳалок бўлди. 2023 йилнинг 14 ноябрь куни Колумбиянинг Картагена шаҳридаги пляжда яшин уриши оқибатида Венесуэланинг Валенсия шаҳрида яшовчи 33 ёшли аёл фожиали тарзда ҳалок бўлди.
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркияда бўлиб ўтган "Фаластинда тинчлик учун биргаликда" саммитида иштирок этди. Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёва Туркия биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг таклифига биноан 15 ноябрь куни "Фаластинда тинчлик учун биргаликда" саммитида иштирок этди.
Тошкент вилоятида тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган Captiva ҳайдовчиларига чора кўрилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир нечта Captiva ҳайдовчилари тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани ҳамда уларнинг тепасида вертолётда келин ва куёв учгани акс этган видео тарқалди.
Давлат байроғи куни ва Конституция кунига бағишланган оммавий югуриш мусобақалари сабаб кўчалар ёпилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабарига кўра, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Давлат байроғи куни ва Конституция кунига бағишланган "Янги нафас" ҳамда "Экиден" халқаро оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтади.
Қиймати 1 млрд 668 млн сўмлик тамаки маҳсулотларини йўқ қилиш тадбири бўлиб ўтди. Самарқандда қиймати 1 млрд 668 млн сўмлик 117 минг қутидан зиёд сигарет ва чилим учун тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Аниқланишича, бу хатти-ҳаракат 2022 йилнинг май ойида ташкилот тарбиячиси Г.И.
Ўзбекистон ДХХ Академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Давлат раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Амир Темур номидаги Ўзбекистон ДХХ Академияси ҳудудида 2000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишлари ташкил этилди.
Аввалроқ, тармоқларда Қозоғистонда ҳужжати бўлмаган хориж фуқароларидан мамлакатни тарк этиш сўралганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқларда “Жорий йилнинг 10 ноябридан 21 ноябригача Қозоғистон ҳудудида ҳужжатларсиз, яъни ҳужжати бўлмаган ёки миграция қонунчилигини бузган фуқароларнинг тарк этиши сўралди”, деган хабарлар тарқалди.
Амрилло Иноятов бундан буёғига бундай ҳолатга йўл қўйишга ҳақли эмаслигини таъкидлаб, масъул ходимлар қонун олдида жавоб беришни бошлаганлигини қайд этди. Аввалроқ, Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
Яқинда қишлоқни Қашқадарё билан боғловчи янги автомобиль йўли қурилиб, пойтахтдан сайёҳларнинг воҳага келишини 4-5 соатга қисқартириш режалаштирилган. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сангардак қишлоғига туризм қишлоғи мақоми берилиши муносабати билан тадбир ўтказилган.
“BRIO GROUP" МЧЖнинг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси амал қилиш муддати қайта тикланган. Аввалроқ, Марказий банк назорат қўмитасининг жорий йил 17 октябрдаги қарорига асосан, “BRIO GROUP" МЧЖнинг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши белгиланиб, вақтинчалик тўхтатилган эди.
Адлия вазирлиги йиртилган ёки ямалган пуллар ҳақида тушунтириш берди. Адлия вазирлигига кўра, йиртилиб бўлакларга ажраб қолган ва елимланган пуллар ҳар қандай савдода қабул қилиниши керак. Фақат бу ҳолда елимланган пулнинг қисмлари битта банкнотага тегишли бўлиши лозим.
Уйдан чиқмаган ҳолда онлайн портал орқали ариза берилади ва уйгача етказиб берилади. Энди туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани my.gov.uz портали орқали ҳам уйдан чиқмаган ҳолда олиш мумкин.
Миллий ва хорижий валютада кичик ҳамда ўрта тадбиркорларга ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ҳамда аккредитивларга 5 млрд сўмгача кафиллик ёрдами бериш режалаштирилган. Эндиликда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тадбиркорларни самарадорлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, қўллаб-қувватлаши жорий этилмоқда.
Тиббий муассасалар қуролга эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисида хулоса берадиган тиббий кўрикдан ўтказиши мумкин. ССВнинг 9 ноябрдаги буйруғи билан давлат соғлиқни сақлаш органларининг қуролга эга бўлишга қарши кўрсатмалар йўқлигини аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказишга рухсат берилган тиббиёт муассасалари рўйхати тасдиқланди.
Фуқаро ўз уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасидан фойдаланган. Тошкент шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди.
Жанжалга фуқаронинг пластик сув идиши ва қоғозларни белгиланмаган жойга ташлаганлиги сабаб бўлган. Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида Миллий гвардия ходими ва фуқаро ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Носозлик "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли "Чуқурсой" подстанциясида юзага келган. Бугун "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли "Чуқурсой" подстанциясида юзага келган носозлик туфайли, Юнусобод туманида жойлашган 4-қозонхонанинг 2-навбати ўчирилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Метрополитен маъмурияти ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида поезд тўхтаб қолгани ҳақида видео тарқалди.
Аҳолига имтиёзли нархда тарқатилиши керак бўлган 2 минг тоннага яқин кўмирларни талон-торож қилган кўмир омбор мудирлари қўлга олинди. Бош прокуратура хабарига кўра, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Фарғона вилоят филиали тасарруфидаги Бувайда туман кўмир омбор мудири А.И.
Омбордаги уч тоннадан кўп кўмирларни талон-торож қилган омбор мудирларига жиноят иши қўзғатилди. Андижон вилоятининг 3 та туманидаги “Кўмир таъминот” МЧЖ тасарруфидаги омбор мудирлари халқ кўмирини талон-торож қилди.
Битим археологик ва этнологик материалларни талон-торож қилишни олдини олишни белгилайди. Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида "Ўзбекистоннинг археологик ва этнологик материаллари тоифаларида импорт чекловларини жорий этиш тўғрисидаги Битим"нинг имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Янги Тошкент туманини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Қонунчилик палатасининг "Тошкент вилояти Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳар таркибида Янги Тошкент туманини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб: Тошкент вилояти Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгартирилиши; Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан, Юқоричирчиқ туманидан 17 323,31 гектар (шундан 11 147,29 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари), Ўртачирчиқ туманидан 2 406,1 гектар (шундан 1 758,41 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдонлари Тошкент шаҳри таркибига ўтказилиши; Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри таркибига ўтказилган ер майдони, шунингдек, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги "Истиқбол", "Дархон", "Усмонобод", "Навоий", "Жалолтепа", "Ободон", "Гулистон", "Баҳор", "Хван Т.Г", "Яшнобод", "Уч чинор", "Нурафшон", "Миробод", "Файзиобод", "А.Яссавий", "Балиқчи", "Ёшлик", "Тинчлик", "Ийк-ота", "Бирлик" МФЙ ҳудудлари ҳамда "Истиқлол", "Гулобод", "Ўзбекистон", "Наврўз", "Қорасув", "Оқ овул", "Маърифат", "Жумабозор", "Нурли йўл", "Фаровон", "Янги ҳаёт", "Саховат", "Қизилсой" МФЙ ҳудудларининг бир қисми ва Ўртачирчиқ туманидаги "Шоликор", "Ўчоқли", "Бунёдкор", "Машъал" МФЙ ҳудудлари ҳамда "Мустақиллик", "Гулобод", "Янгитурмуш" МФЙ ҳудудларининг бир қисми ҳисобидан Тошкент шаҳри таркибида умумий ер майдони 19 729,41 гектардан иборат бўлган Янги Тошкент тумани ташкил этилиши мумкин.
Шу сабабли "Водий-Тошкент" йўналиши 1 соатга вақтинча ёпилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда "Қамчиқ" довонида юк автомобили ёниб кетгани акс этган видео тарқалди.
Самарқандлик 19 ёшли йигит Instаgram'да президент оиласи ҳақидаги видеога ҳақоратли изоҳ ёзгани учун судланди. UzNews.uz'га маълум бўлишича, 2004 йилда туғилган И.Д.
Виза талабларидан озод қилиш, халқ таълимини ривожлантириш, жисмоний тарбия ва бошқа соҳаларда қатор ҳужжатлар имзоланди. Ўзбекистон ва Италия давлат раҳбарлари иштирокида икки томонлама давлатлараро ҳамкорлигимизни янги соҳаларини кенгайтиришга имконият яратадиган халқаро шартномалар имзоланди: — дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни; — дипломатик академиялар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандумини; — халқ таълимини ривожлантириш тўғрисидаги идоралараро Англашув меморандуми; — фан, технология ва инновация соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро Англашув меморандуми; — жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ЙТҲ юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда автобус ва енгил машина тўқнашгани ҳақида хабар тарқалди.
Қарз маблағлари етарли даражада хизмат кўрсатилмаётган МКЎК ҳамда аёлларга тегишли бўлган ва раҳбарлик қилинадиган МКЎКАни молиялаштиришни кенгайтиришга кўмаклашиш учун ишлатилади. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Саноатқурилишбанк Ўзбекистонда давлат банкларини хусусийлаштиришни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн АҚШ доллари миқдорида шакли ўзгартирилиши мумкин бўлган биринчи навбатда қаноатлантириладиган қарз имзоладилар.
Маданият вазирлиги маданият ва санъат вакилларига ипотека уй-жой нархининг 50 фоизини қоплаш ҳақидаги қонун лойиҳасига изоҳ берди. Аввалроқ, узоқ йиллардан буён маданият соҳасида самарали фаолият юритиб келаётган иқтидорли ёш рассомларга, маданият ва санъат соҳаси вакилларига субсидиялар ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар бергандик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.