2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига қизларни қабул қилиш бошланади. Президент қарори билан айрим қарорларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш имконияти яратилади.
Uzbekistan Airports ҳодиса юзасидан маълумот берди. Uzbekistan Airports хабарига кўра, Германиянинг Lufthansa авиакомпаниясининг Шанхайдан Франкфуртга учаётган LH729 йўловчи рейси икки йўловчининг жанжали туфайли Тошкент халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнди.
Қурилиш битгач, кўприкнинг эни 46 метрга етади. Бир кеча-кундузда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлади.
Вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижондаги руҳий касалликлар шифохонасидаги беморлар калтакланаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Челябинск вилоятига кираётган хурмолар текширувдан сўнг Ўзбекистонга қайтариб юборилган. Челябинск вилоятига Ўзбекистондан импорт қилинган хурмолар карантиндаги зарарли ҳашарот – Cомстоcк аниқлангани учун киритилмади.
Пойтахт ҳокимлиги аҳолидан сўровномада қатнашиб, ташқи рекламалардан ҳоли ҳудудни танлашни сўрамоқда. Пойтахтнинг қайси ҳудудлари ташқи рекламалардан ҳоли бўлиши кераклигини аниқлашда, Тошкент аҳолиси порталдаги ёки “Халқ назорати” иловасидаги сўровномада қатнашиши мумкин.
Салкам 5 минг қути тамаки маҳсулотларининг савдоси тўхтатилди. Ўтган 9 ой ичида божхоначилар 9 минг килограммга яқин гиёҳвандлик воситаси айланмасини фош этишди.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан мобил қурилмаларни рўйхатга қўйишга доир қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қайд этилишича, хорижий сайёҳларнинг мобил қурилмалари IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказмасдан туриб, энди 60 кунгача мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Айнан ўтган йилги Ҳеллоуин байрамида бир нафар ўзбекистонлик ҳам ҳалок бўлган эди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 29 октябрь куни Сеулнинг Итевон кўчасида Ҳеллоуин байрами нишонланиб, оммавий тиқилинч рўй берган эди.
Толибон вакилига кўра, Афғонистон МО давлатлари билан савдо ва транзит мақсадида Ўзбекистон йўлларидан кўпроқ фойдаланади. Аммо, бу транзит тўлови бошқа йўналишларга нисбатан юқори.
Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. "Ҳудудгаз пойтахт" ГТФ Матбуот хизматининг хабарига кўра, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сабаб жорий йилнинг 30 октябрь куни 08:00 дан 31 октябрь куни соат 20:00 га қадар қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: Юнусобод туманида: — Юнусобод-2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-даҳалари; — "Анорзор", "Шаҳристон", "Кулолқўрғон", "Туркистон", "Бободеҳқон", "Обод" маҳаллалари қисман; — Мойқўрғон, Регистон, Мирзааҳмедова кўчалари ҳамда ТошГРEС миттитуманидаги хонадонлар.
Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён деярли 575 минг кишига кўпайган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 599 764 кишини ташкил этган. Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.
Эндиликда йўловчилар ATTO картадан фойдаланиш эвазига бир соат ичида 3-4 манзилга бепул боришлари мумкин. Президент топшириғига асосан, пойтахт жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилмоқда.
Марказий банк ўз ҳисоботида тижорат банкларини автокредит беришда “кўзини очиш”га чақирди. Марказий банк 2023 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича тайёрланган “Молиявий барқарорлик шарҳи”да автокредитлар борасида тижорат банкларини огоҳлантирган.
"Умра" хизматини ташкил этувчилар учун янги лицензия талаблари жорий этилиши, авторақамларнинг тўлов миқдори ошиши ҳамда ҳокимларнинг шаҳарсозлик бўйича курсларда ўқиши кўзда тутилмоқда. Психологик ёрдам олиш осонлашади Туман (шаҳар)ларда "Инсон" ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади.
Ўзбек-тожик давлат чегарасида 4 дона рюкзакда "героин", "опий" ва "гашиш" моддалари топилди. Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тожикистондан олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди.
Ракета отишмалари пайтида Исроилдаги ўзбекистонликлар бошпаналарни тарк этмаслик тавсия этилади. Элчихона Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирги пайтда мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарингизни тарк этмаслик тавсия этилади.
Президент давлат рўйхатидан ўтмаган уй-жойларга мулк ҳуқуқини бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатида Meta, Google ва Apple кучли учликдан жой олди. Солиқ қўмитаси хабарига кўра, жорий йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 52 та хорижий компания томонидан 48,3 млрд сўм солиқ тўланди.
101 дона 50, 33 дона 100 ва 1 дона 20 АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган. Янгиер шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритилишининг олди олинди.
Panorama Airways самолёти техник сабабларга кўра 377 йўловчи билан бирга ортга қайтишга мажбур бўлди. Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича UZP-361 рейсини амалга ошираётган самолёт парвоздан икки соат ўтиб Тошкент аэропортига қайтиб келди.
Бу дегани бир одам бошқа одамнинг номидан рўйхатдан ўтказа олмайди. Ҳукумат қарори билан жисмоний шахслар ҳамда чет эл фуқаролари учун мобил қурилмаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида бир қатор қулайликлар яратилмоқда.
Бу бўйича қарорлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилиниши белгиланмоқда. Олий Мажлис Сенат Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сенатнинг қирқ олтинчи ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Ўзбекистонда абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди. Ўзбекистон мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш хизмати (MNP) ишга туширилди.
Поезд қатнови тўхтатиладиган ҳудудда бепул автобуслар йўлга қўйилади. Тошкент метрополитени “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) метро бекатларида қурилиш ишларининг сўнги босқичи амалга оширилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 2026 йилга қадар, электр энергияси талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин бозор ишга тушишини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида энергетика бозори регулятори фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилди.
Аёллар хотиржамлиги ва хавфсизлиги индекси рейтингида Ўзбекистон 177 та давлат ичида 94-ўринни эгаллади. Аёллар хотиржамлиги ва хавфсизлиги индекси (Women Peace and Security Index) аёлларнинг жамиятдаги ўрни бўйича давлатлар рейтингини эълон қилди.
Сўнгги 9 ой давомида энг кам ўртача ойлик ўқитувчи ва шифокорларга берилган. Бу кўрсатгич 2019 йилдан бери сақланиб келмоқда.
Хоразмда 6 кг, Бухоро ва Тошкент вилоятларида эса 3 кг наркотикни сотмоқчи бўлганлар ушланди. ЎзАнинг хабар беришича, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Cobalt тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Яшнобод, Яккасарой ва Олмазор туманларида бугун кечгача табиий газ бўлмайди. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Яккасарой ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.