Президент бир гуруҳ ички ишлар ходимларини байрам муносабати билан мукофотлади

Жамоат хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаб, жасорат намунасини кўрсатган ходимлар юксак мукофотлар билан тақдирланди. Ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, республикада жамоат хавфсизлиги, осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланди.

Бир ойда қандай қилиб $10 минг топишни ўргатган бизнес тренер қидирувга берилди — видео

Халқ орасида сохта тренер дея танқидларга учраган бухоролик Ислом Иброҳимов фирибгарликда айбланиб, қидирилмоқда. ИИВ вазирлигининг расмий веб-cайтида Иброҳимов Ислом Икром ўғлининг қидирувга берилгани хабар қилинган.

Марказий банк кредитлар ҳақидаги маълумотларни яширган 16 та тижорат банкини жаримага тортди

Бир қатор тижорат банклари томонидан мижозларга кредитлар ва депозитлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган. Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида тижорат банклари муассасаларида назорат тадбирлари ўтказилди.

Тошкентда "свет" ўчиши сабаб тўртта туман аҳолиси иссиқ сувсиз қолди

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида иссиқ сув вақтинча тўхтади. Электр таъминоти фавқулодда тўхтатилиши муносабати билан бугун, 25 октябрь куни "Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖнинг 4-IM қозонхонаси (асосий иссиқлик энергияси етказиб берувчи) ишлаётган ҳудудда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

Фарғонада хизмат хонасида қарта ўйнаган ҳокимлик ходими ишдан кетди

Қарта ўйнаётгани акс этган сурат тарқалганидан сўнг мансабдор ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзган. Аввалроқ, Фарғона вилояти Учкўприк тумани Молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчилари хизмат хонасида қарта ўйнаётгани акс этган сурат тарқалганди.

Ўзбекистонда 8 ой ичида 90 нафарга яқин бола заҳарланди

414 нафар фуқарода заҳарланиш қайд этилди. 3 киши вафот этди.

"Тахтақорача" довонида янги туннель қурилади

"Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилади. Шавкат Мирзиёев иштирокида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Yandex Go Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди

Хизмат 1 декабрга қадар серверларда маълумотларни қайта ишлашни ҳам маҳаллийлаштиришни режалаштирган. Yandex Go такси хизмати Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтди.

Энди рақобат қўмитаси ходимлари тендер комиссиялари таркибига киритилмайди

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ушбу қарор манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва тендерларни текширишда холислигини таъминлашга хизмат қилишини маълум қилди. Эндиликда рақобат қўмитаси ходимлари танлов (тендер) комиссиялари таркибига киритилмайди.

“Вақф” фонди қарийб 112 млрд сўм маблағни масжидлар ва зиёратгоҳ ходимлари учун сарфлаган

Мазкур маблағлар орқали тиббий муолажа, фарзандларининг ўқув шартнома тўловлари бўйича мурожаат қилган ходимларга 6 йил давомида моддий ёрдам берилган. "Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, ноиб-имомлар, мутаваллилар, муаззинлар ва зиёратгоҳлар ходимлари учун 17 млрд 122 млн сўм сарфланган.

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди

У мазкур лавозимда 2022 йилнинг август ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди. "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг хабарига кўра, Воитов Азиз Ботирович Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод қилинган.

Тошкентдаги "дом"лардан бирида ичида одамлар бўлган лифт "қулади"

Лифт 9-қаватдан тушаётганда кескин тезлашган ва автоматик тормоз туфайли 5-қаватда тўхтаган. Маълум қилинишича, ҳодиса 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Паркент кўчасида жойлашган турар-жой биноларидан бирида содир бўлган.

Эртага Тошкентнинг учта туманида газ вақтинча тўхтайди

Миробод, Яккасарой ва Бектемир туманларида табиий газ вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Миробод, Яккасарой ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларига 25 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Туркиянинг авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича қатновларни йўлга қўймоқда

Парвозлар ҳафтасига уч марта мунтазам равишда амалга оширилади. Туркиянинг Sunexpress авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди.

Қарши туманида янги шифохона қурилади — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари режадан ташқари тарзда Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига бориб, беморлар билан суҳбатлашди. Шифохонанинг биноси ўтган асрнинг 60-70-йилларида қурилган.

Президент Қашқадарёдаги қиймати $8 млндан ортиқ бўлган “Султон стайлз” корхонаси билан танишди

Корхона "Sulton Tex Group" кластерига киради ва йилига 5 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқаради. Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида бугун, 24 октябрь куни Қашқадарё вилоятига келди.

Фарғонада туман ҳокими ёрдамчиси ва Молий бўлими бошлиғи қарта ўйнаганига изоҳ берилди

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати изоҳ берди. Фарғона вилояти Учкўприк тумани Молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиларини каттаси хизмат хонасида қарта ўйнаётгани акс этган суратли хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

АҚШ Ўзбекистонда инклюзив таълимни яхшилаш бўйича янги дастурни ишга туширди

Янги ташаббус мамлакатда янада инклюзив таълим тизимига асос солади ва мактаб ўқувчиларининг бошланғич малакасини оширади. Ушбу мақсадлар учун дастурнинг биринчи йилида 4,5 миллион доллар ажратилади.

Тошкент вилоятидаги “Дендропарк”да дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилди

Ҳолат юзасидан иккита модда билан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура томонидан ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилди.

USAID Ўзбекистон халқи учун 14 млн доллар ажратади

Мазкур маблағ сил, эпидемия ва пандемия таҳдидлари, бизнес ва хусусий секторни мустаҳкамлаш ҳамда масъулиятли ва самарали маҳаллий бошқарувга сарфланади. USAID администратори Саманта Пауэр Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилди.

Туроператорлар "Ўзбекистон темир йўллари" раҳбариятига "1 та паспорт – 1 чипта" тизимидан шикоят қилишди

Сайёҳлик компаниялари вакиллари гуруҳли турлар учун поезд чипталарини қайта расмийлаштиришда қийинчиликларни қайд этдилар. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ масъуллари Ўзбекистондаги сайёҳлик компаниялари билан учрашди, дея хабар қилмоқда жамият Матбуот хизмати.

Навоийда 3 ёшли боланинг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

20 ёшли ҳайдовчи бошқарган Nexia-2 ЙТҲга учради. 3 киши ҳалок бўлди.

Йил бошидан бери ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилишгани маълум бўлди

Январь-сентябрь ойларида 3,4 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда четга чиқишди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,4 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Навоийда 24 млрд сўмлик "свет" ўғирлаган майнинг ферма аниқланди

Фуқаро майнинг қурилмаларини 2 та трансформаторга улаб, ферма фаолиятини юритган. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан Кармана туманидаги қурилиши тугалланмаган бинода майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Тошкент вилоятида 6 машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳайдовчилар оралиқ масофани сақламагани сабаб ЙТҲ содир бўлди. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

"Авария" сабабли 4 000 дан ортиқ одам ўляпти" — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев кечаги видеоселекторда кўплаб ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар бўлаётгани сабабли депутатлар ва транспорт вазирини танқид қилди. Кечаги видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев йўллардаги ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият анча аянчли аҳволда эканини кўрсатиб ўтди.

Хоразмлик аёлни Ҳажда ўғирлик қилди деб хабар тарқатган аёл жазоланди — видео

Аввалроқ, хоразмлик аёл Ҳажга бориб, дўконлардан тилла ўғирлагани ҳақида хабарлар тарқалганди. Туҳмат қилган аёл судланди.

Андижонда АГТКШ шохобчаси газ нархини сунъий оширганлиги учун фаолияти вақтинча тўхтатилди

Ушбу АГТКШ истеъмолчиларга 1 метр куб сиқилган газни 3 600 сўмдан сотган. Куни кеча Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги метан заправкада 1 метр куб сиқилган газни 3 600 сўмдан сотилаётгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистонда рус тилига муносабат, Россияда ўзбек тилига муносабат билан мутаносиб бўлиши керак — Қодиров

Алишер Қодиров Россияда ўзбек мактабларини қуриш русларни камситиш бўлади деган депутатга муносабат билдирди. Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев куни кеча Россияга ташриф буюриб, Россия ҳукуматидан Россияда ўзбек диаспораси вакиллари ҳисобидан меҳнат муҳожирлари фарзандлари учун хусусий боғчалар ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўраганди.  Аммо, россиялик депутат Михаил Делягин бу ташаббус ноқонуний эканлигини айтди.

АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди

Мазкур маркадаги автобензин “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда сотувга чиқарилган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, кеча, 20 октябрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги "UNG Petro" МЧЖга қарашли АЁҚШларда АИ-100 маркали автобензин сотуви бошланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.