Шавкат Мирзиёев сув муаммоси юзасидан йиғилиш ўтказди. Президент сув хўжалиги мутасаддиларига қаттиқ эътироз билдирди.
Хакерлар 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг логин-паролларини сиздирди. Интернетга 200 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг маълумотлари сиздирилди.
Йўл ўтказгичда 5 дақиқадан кўпроқ тўхташ ва сариқ чизиқда тўхташ учун жарима солинади. Тошкент халқаро аэропортидаги эстакадасида рухсат этилган тўхташ вақтидан ортиқча турган ҳайдовчилар жаримага тортилади.
Бу тартиб "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарорида назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, 15 октябрдан бошлаб "Инсон" ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида ташқаридан парваришга муҳтож ёлғиз шахслар, шунингдек, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
У кўчада мактаб ўқувчисига шаҳвоний ҳаракатлар қилиб, тегажоғлик қилган. Қибрайда кўчада мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган эркакка суд ҳукм чиқарди.
Ҳукумат комиссияси маълумотларига кўра, портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланган, 1370 та хонадон, 246 та хусусий уй, шунингдек, мактаб ва болалар боғчаси зарар кўрган. Сергелида омбор портлаши оқибатида уйлардаги хонадонларга етказилган умумий зарар миқдори 14,5 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Аниқланишича, портлаган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар сақланган. Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ҳукумат комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қоҳирада анжуманда нутқ сўзлади. Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.
Шунинг яна бир қатор навоийлик спортчилар пул мукофотлари билан тақдирланди. Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ХIХ Осиё ўйинларида тақдирланган навоийлик спортчилар ва мураббийлар ҳокимлик томонидан мукофотланди.
Мактаб ўқувчилари маълум бир ҳақ эвазига далада ўрилган шолини тўплаш ишларини бажаришга жалб қилинганлиги аниқланди. Жорий йилнинг 3 октябрь куни Хоразмда 9-синф ўқувчилари шоли ўримига жалб қилингани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилгани ҳамда ушбу ҳолат расмийлар томонидан рад этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Суд ҳукми билан эркакнинг бўйнига салкам 290 млн сўм зарар илинди ва 3 йил қамоқ жазоси берилди. Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судида шу туманнинг Балхияк қишлоғида яшовчи эркак сувдан ноқонуний фойдалангани учун қамалди.
У Telegram орқали қиз билан танишган ва уни севиб қолганини айтиб, қизнинг беҳаё видеоларини қўлга киритган. Андижон туманида яшовчи 18 ёшли қиз ариза билан мурожаат қилиб, бир йигит унинг беҳаё тасвирли видеоларини интернетга тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ туркиялик турист томонидан элон қилинган Ўзбекистон темир йўлида пора эвазига жой ўзгартиргани ҳақидаги видеога изоҳ берди. Кеча, ижтимоий тармоқларда Андижон йўловчи поездида турк сайёҳи ўз вагонидан юқори тоифадаги вагонга ўтиш учун вагон кузатувчисига пул берганлиги ва вагон тоифасини ўзгартирганлиги ҳақида видео тарқалди.
Хитой компанияси билан умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган ГТЭС қуриш бўийча келишув имзоланди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган “Юқори Пскем” гидро тўплаш электр станцияси қурилади.
Фуқаролар паспортлари қайтариб берилса, Ўзбекистонга қайтишини, иш берувчига нисбатан эътирозлари йўқлигини билдирди. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги ғишт заводида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик А.А.
Авиакомпания устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” улуши “Uzbekistan Airways” таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” устав капиталига ўтказилмоқда. “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналининг хабарига кўра, Президентнинг “Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли қарори қабул қилинган.
Ғишт заводи эгалари уларнинг ҳужжатларини олиб қўйишган ва жисмоний зўрлик ишлатиб, ўлим билан қўрқитишган. Қозоғистон ИИВ хабарига кўра, Ақтўбе вилоятида яшовчи аёл полицияга мурожаат қилиб, бир неча ўнлаб хорижлик фуқаролар тутқунликда сақланаётгани ҳақида хабар берган.
Қадимий Ахсикент шаҳрида туризм кластери яратилади, бугунги кунда бу ерда ўнлаб меҳмонхоналар ва бошқа инфратузилмалар барпо этилмоқда. Президент ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Шарқ тароналари" халқаро фестивали эндиликда Наманганда бўлиб ўтади.
Улар хорижда мигрантларни иш билан таъминловчи хусусий бандлик фирмаси орқали Туркия давлатига бориб, сўнгра Сурияга ўтмоқчи бўлишган. Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилмоқчи бўлган Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар фуқаро қўлга олинди.
Зироат Мирзиёева ва Пэн Лиюань бошқа делегациялар раҳбарларининг рафиқалари билан биргаликда Пекиндаги Хитой санъат ва ҳунармандчилик миллий музейида намойиш этилган экспонатлар билан танишди. Бугун, 18 октябрь куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми доирасида саммитга келган делегациялар раҳбарларининг рафиқалари иштирокидаги тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.
Аввалроқ, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида 500 нафардан ошиқ талаба курсдан-курсга ўтишларида муаммолар юзага келаётгани юзасидан хабар тарқалди. Олийгоҳ ректорининг ёзишича, институтда талабаларнинг ўқув жараёнлари давомида Буюк Британия университетлари таълим дастурлари асосида тасдиқланган “Академик низом талаблари”га тўлиқ риоя этган ҳолда ўқишлари талаб этилади.
Вазирлик можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирди. Исроил Ғазо секторидаги шифохонага ракета зарбасини бергани ҳақида хабар берган эдик.
У мазкур навни яратиш учун 17 йил давомида бир қатор илмий изланишлар олиб борган. Ерёнғоқнинг янги "Лидер" нави яратилди.
Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган А373-“Тошкент –Ўш” халқаро автомобиль йўлидаги чорраҳада Андижон вилояти йўналишидан ҳаракатланиб келиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган 1968 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги МАN'га унинг ортида ҳаракатланиб келаётган 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Shanxi русумли юк транспорт воситаси эҳтиётсизлик оқибатида келиб урилган.
Damas, Labo ва Cobalt нархлари сезиларли даражада ошди. UzAutoMotors Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширди.
Учтепа, Чилонзор Шайхонтоҳур туманларининг кўплаб ҳудудларида ҳамда Зангиота туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг қуйидаги ҳудудларига 19 октябрь, пайшанба куни 08:00 дан 20:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига келиб тушган мурожаатларнинг ярмидан кўпи савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасига тўғри келади. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси маълумотларига кўра, тўққиз ой давомида истеъмолчилар фойдасига салкам 47 миллиард сўм қайта ҳисоблаб чиқилган.
Nexia-3'да бўлган 3 нафар 17 ёшли ўсмир ЙТҲ натижасида ҳалок бўлишди. Ижтимоий тармоқларда Nexia-3 бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб ёниб кетгани тасвирланган видео тарқалди.
Чегирма 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёллар учун 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар амалга оширилади. Uzbekistan Airways 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан юқори аёллар учун туризм ойлиги муносабати билан авиакомпания 1 ноябрдан бошлаб 30 ноябрга қадар амалга ошириладиган барча ички авиақатновларнинг эконом-класси учун (T-класс ва ундан юқори) авиачипталарининг амалдаги нархига 25% чегирма тақдим этди.
Дипломатик миссия маълумотларига кўра, Исроил жанубидаги ҳужумлар натижасида 1990 йилларда кўчиб келган 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Исроил ТИВ аввалроқ хабар берганидек, ХАМАСнинг Исроилга ҳужуми натижасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.