У қизларни алдаб БАА ва Уммонга олиб борган ва у ерда фоҳишалик қилишга мажбурлаган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан одам савдоси жиноятида гумон қилинаётган аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди.
Маълум бўлишича, видеодаги аёл талабанинг онаси. Қизи учун ётоқхона етишмагани сабаб жанжал келиб чиққан.
Бош прокуратура томонидан жорий йилда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасида содир этилган жиноятлар таҳлил қилинди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2 427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилиб, шундан 714 туп қимматбаҳо навли дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган.
Улар орасида диний экстремистик оқимларга ва террорчи гуруҳларга қўшилиб қолиш ҳолатлари учраган. Жорий йилнинг 8 ойида республикада 2 минг 121 нафар вояга етмаганлар томонидан 2 минг 24 та жиноят содир этилган.
HUMO тўлов тизими мутасаддилари яқин вақт ичида муаммо ҳал этилишини маълум қилди. Ҳозирда "SMS-хабарнома" хизматида юзага келган муаммолар сабабли, аксарият HUMO карта фойдаланувчилари мобил иловаларида тўлов ва пул ўтказмаларини амалга оширишга қийинчиликларга дуч келишмоқда.
“AVO bank” қонун талабларини бузгани сабаб унга тақиқлар қўйилди. Марказий банк баёнотига кўра, бугунги кун ҳолатига “AVO bank” АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.
АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи виза учун ўйналадиган Green Card лотереясига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланади. Ҳужжатларни қабул қилиш бугун, 4 октябрь Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва 7 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.
Хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик 165 минг сўм жаримага сабаб бўлади. Энди Ўзбекистон бўйича қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам аниқлайди.
“Болдир” темир йўл чегара божхона постида салкам 1 млн қути ноқонуний сигаретлар тўхтатиб қолинди. Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси хабарига кўра, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Энергетика мутахассисининг фикрича, Ўзбекистонда “энергетик менежмент”ни ўрганиш вақти келди. Электр энергияси бозори ҳозирги пайтда бутун дунёда энг кўп капитал талаб этувчи бозорлардан биридир.
20 октябрдан бошлаб маҳаллий йўловчи ва “Афросиёб” электропоездлари чипта нархлари 100 фоизгача оширилади. “Ўзбекистон темирйўллари” йўловчи ташиш хўжалигидаги йўловчи чипталари нархи оширилганини эълон қилди.
Бугундан бошлаб, мазкур автобуслар аэропорт ва Яккасарой ТИИБ бекати бўйлаб ҳаракатланади. Аввалроқ, Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кўприк таъмирланаётганлиги ва натижада ундан ўтувчи 10 та автобус йўналиши ўзгартирилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Бугун, 3 октябрь кунидан ипотека кредитлари бўйича ариза бериш Тошкент шаҳри бўйлаб очилди.
Умумий қуввати 8 минг мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари, 868 мегаватт қувватга эга янги гидроэлектр станциялари иш бошлайди. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 мегаваттдан бўлган 2 та ҳамда 2026 йилда Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1 минг 600 мегаваттга тенг бўлган 4 та шамол электр станцияси ишга туширилади.
Ўқувчилар мактаб директори томонидан ишга чиқарилганини айтишган. Аммо, расмийлар буни рад этишди.
Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокара олиб борди. Кейин, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Ҳолат сабаблари юзасидан расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Тошкент- Истанбул" рейси бекор қилинганлиги, натижада 400 га яқин йўловчи 12 соатдан бери кутаётганлиги акс этган видеолар тарқалган эди.
Кўприк таъмирланаётганлиги сабаб автобус ва юк машиналарининг ҳаракати чекланган. Жорий йилнинг 1 октябрь санасидан бошлаб, Тошкент халқаро аэропорти ва Бобур кўчасини боғловчи кўприк йўлини таъмирлаш ишлари доирасида кўприк йўли орқали автобуслар ва юк транспортининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Ушбу айиқ болалари махсус ўқ-дорили қурол ёрдамида ухлатилиб, қўриқхона ҳудудига қўйиб юборилган. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани "Шакартери" МФЙ Сойбўйи қишлоғи ҳудудига тоғли ҳудуддан 2 бош Тянь-Шан қўнғир айиқ болалари келиб қолган.
Сенат кўпхотинлиликни тарғиб қилиш ва никоҳни қайд этмасдан "никоҳ" диний маросимини ўтказганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Олий Мажлис Сенатининг 45-ялпи мажлисида "Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун муҳокама қилинди.
Бироқ, фуқароларнинг шахсини аниқлаш имконини бермайдиган даражада юзини тўсишга маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бугун, Олий Мажлис Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлиси ўтказилиб, унда "ЖК ва МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун муҳокама қилинди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятини содир этганликда айбли деб топилди. Самарқандда 45 ёшли эркак 10 ёшли жияни орқали 1,5 йил давомида жинсий эҳтиёжини қондириб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларни алданиб қолмаслик учун огоҳлантирди. Тошкент шаҳар Сергели туманидаги омборхоналарнинг бирида портлаш содир бўлгани ва ҳодиса оқибатида мактаб, болалар боғчаси, шохобча ва турар-жой биноларига зарар етгани ҳамда шикастланган бинолар ва бошқа иншоотлар яқин кунларда қайта тикланиши ҳақида хабар берган эдик.
Бекзод Ҳидоятов Тошкентдаги омборхонада содир бўлган портлаш натижасида етказилган зарар нима учун ҳодиса айбдорларидан эмас, жабрланувчиларга давлат ҳисобидан қопланишини тушунтирди. Фуқаролик ва жиноят қонунчилигига кўра, хусусий тадбиркорнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари натижасида бошқа шахсларга етказилган зарар давлат томонидан эмас, балки ҳуқуқбузарликка йўл қўйган тадбиркор томонидан қопланиши керак.
ССВ Ҳиндистонда ташриф буюрувчи ўзбекистонликларни ушбу вирусдан сақланиш учун муҳим тавсиялар берди Ҳиндистонда Нипаҳ авж олди. Айнан мазкур вирусдан Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида икки киши вафот этди, каби хабарлар кўпчиликнинг хавотирига сабаб бўлмоқда.
Ўрганишлар жараёнида ўсимлик дунёсига 11 млн сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги аниқланди. Тошкент шаҳар Яккасарой туманида атайлаб заҳарланган дарахтни кесиб ташлашгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Бош вазир Абдулла Арипов Сергели туманидаги омборда содир бўлган ёнғинда жабр кўрган фуқаролар билан учрашди. Бош вазир Абдулла Арипов Сергели аҳолиси билан учрашув чоғида давлат раҳбари сафарда бўлса ҳам фуқаролар эътибордан четда қолмаслигини айтди.
"Veolia Energy Tashkent" компанияси ҳудудларда таъмирлаш-профилактика ишларини олиб боради. Иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида "Veolia Energy Tashkent" компанияси таъмирлаш-профилактика ишларини олиб бориши муносабати билан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир туманларининг қуйидаги манзилларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Ушбу лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида президент томонидан 15 та қарор қабул қилинган. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, яшил энергетикани янада ривожлантириш мақсадида 9 миллиард АҚШ долларлик инвестиция битимлари имзоланди.
Республикада йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайиши сабабларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган. Ўзбекистонда 2023 йилнинг сўнги 8 ойида, яъни январь-август ойлари давомида 1415 киши йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.