“Акфа” университетига ўқишга кириш учун 2 йил пул тўлаган ўқувчилар пулига “куйиб” қолишдими?

Университетнинг янги ва эски раҳбари ўртасидаги можаро сабаб ота-оналар жабрланиб қолмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда собиқ “Акфа”, ҳозирги Central Asian University янги раҳбари ва ота-оналар ўртасида жанжал акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Қаҳрамони унвонини олди

2022 йилда президент этиб сайланган Бердимуҳамедов бир йил ўтиб мамлакат қаҳрамони бўлди. Қўшни Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедов Туркманистон Қаҳрамони унвонини олди, дея хабар беради давлат ахборот агентлиги.

Чилонзорда 29 та кўп йиллик дарахт кесиб ташланди — видео

Пойтахт Экология бошқармаси ҳолат сабабларини очиқлади. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида дарахтлар кесиб ташланаётганлиги акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Энергетика соҳасида ислоҳотлар қилинмаса, эртага ёзда ҳам газ йўқ бўлиши мумкин

Энергетика мутахассисига кўра, электр энергияси ва табиий газ нархини бозор механизмлари орқали белгилаш вақти аллақачон етиб келган. Маълум қилинишича, бугунги кунда газ транспорт тизимининг ўтказувчанлик қуввати 190 миллион кубометрни ташкил этмоқда.

Бу йил халқаро фан олимпиадаларида Ўзбекистон ўз тарихидаги энг яхши натижага эришди

Мактаб ўқувчилари 5 та нуфузли олимпиадада 13 медални қўлга киритишди. Ҳилола Умарова бошчилигида ўтган мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида маълум қилинишича, бу йил халқаро фан олимпиадалари бўйича Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижа қайд этилган.

“Свет” ва газга берилаётган субсидия соҳага йўналтирилса, барчани “свет” ва газ билан таъминлаш мумкин

Бугунги кунда давлат “свет” ва газ учун 14 трлн сўмдан кўп субсидия беради. Мазкур маблағни соҳани модернизация қилишга сарфлаш орқали аҳолининг электр энергияси ва табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш мумкин.

Тошкентда 11 нафар маҳбус афв этилди

Сергели туманида тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди. Сергели туманида тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди.

Болалардаги заҳарланиш дори ёки овқатдан эмас — Элмира Боситхонова

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ вазият бўйича сўнги маълумотларни эълон қилди. Болаларда кузатилган нохуш ҳолат дастлабки текширувларга кўра, дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас.

Ҳиндистон авиакомпанияси Деҳли ва Тошкент ўртасида авиақатновларни йўлга қўйди

Кеча IndiGo авиакомпанияси Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди. 22 cентябрь куни Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди.

Андижонда ҳам дорининг ножўя таъсири оқибатида 12 нафар бола шифохонага ётқизилди — видео

Аввалроқ, ҳокимлик вилоятда бундай ҳолатлар кузатилмаганини маълум қилиб, баёнот берганди. Андижон вилоятида ҳам 12 нафар болалар дорининг ножўя таъсири оқибатида шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистоннинг 30 та тумани ва 1,4 мингта маҳалласи тоза сув манбасига муҳтож

Агар “Ўзсувтаъминот” АЖ президент топшириғини бажарса, 145 та маҳалла илк бор марказлашган ичимлик сувидан баҳраманд бўлади. Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Сурияда халқаро террористик ташкилот сафига бориб қўшилган наманганлик йигит қамалди

У дўстининг таклифи билан Тошкентдан Истанбулга бориб, сўнг у ердан Сурия давлатига ўтган ва террорчилар сафига бориб қўшилган. Бугун 21 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида ЖКнинг 155-2-моддаси 1- ва 2-қисмлари, 244-1-моддаси 3-қисми "г" банди ва 244-2-моддаси 1-қисми билан айбланаётган фуқарога оид жиноят иши кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

1-курсларга контракт тўлаш муддати узайтирилди

Бакалавриатга, магистратурага анъанавий ва супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинган биринчи босқич талабаларига контракт тўлаш муддати узайди. 1-курсга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 октябрга қадар узайтирилди.

ССВ "Антиструмин" калий йодид таблеткаларини тарқатишни тўхтатишни буюрди

Ушбу препаратни тарқатиш ва қўллаш лаборатория ҳисоботлари олинмагунча тўхтатилади. Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Ўзбек алифбосининг айрим ҳарфларини ўзгартириш бўйича навбатдаги лойиҳа эълон қилинди

Лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосининг тўртта ҳарфига ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга бағишланган республика илмий-назарий конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Тошкентда иккита Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди. Кеча кечқурун ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Нурафшон кўчасида 2 та Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, оқибатда ўлим кузатилгани ҳақида хабар тарқалди.

АҚШ долларининг расмий курси 12,2 минг сўмдан ошди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 25 сентябрь кунидан амалда бўладиган қийматини маълум қилди. АҚШ долларининг расмий курси янги максимал даражага етиб, 12 212,07 сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистонга олиб келинаётган айрим асбоб-ускуналар бож ва ҚҚСдан озод этилди

Республикага импорт қилишда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган алоҳида асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

ИИББ Тошкент шаҳар суди биносига бомба қўйилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди — видео

Аввалроқ, ЖИБ Тошкент шаҳар суди биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, пойтахтда жойлашган айрим суд биноларида Тошкент шаҳар суди, ИИББ, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Тошкент метрополитени поезд йўлига ўзбошимчалик билан тушган йўловчиларни кескин огоҳлантирди

Қайд этилишича, рельсда 825 вольтли электр токи мавжуд. 15 кун ичида 3 марта йўловчилар поезд йўлига ўзбошимчалик билан тушишган.

Наманган вилоятида 70 нафардан кўп вояга етмаган болаларда заҳарланиш юз берди

Ҳолат юзасидан вилоят ССБ ва Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси баёнот берди. Прокуратура текширув бошлади.

Зойир Мирзаев Қибрай тумани ҳокимлигида “тозалаш” ишларини якунлади — видео

Ҳокимликда ишлаб келаётган 19 нафар раҳбар кадрлар лавозимдан олинди. Мирзаевнинг айтишича, ҳокимликда раҳбар кадрлар таркибининг ёш коэффициенти вилоятда биринчи ўринга чиқди.

Фарғонада ўз уйида дўппосланиб кетилган эркак бўйича расмий изоҳ берилди

Аввалроқ, бир эркак уни уйидан чақириб, калтаклашгани ҳақида видеомурожаат қилганди. Ижтимоий тармоқларда фуқарони уйидан чақириб, остонада калтаклаб кетилганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Сурхондарёда Nеxia автомашинасини йўловчи поезди уриб кетди

Ҳайдовчи ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида темир йўл кесишмасидан ўтаётганда ушбу ЙТҲ содир бўлган. Жорий йилнинг 17 сентябрь куни 1981 йилда туғилган ҳайдовчи ўзининг бошқарувида бўлган Nexia автомашинасида темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтда, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида Сариосиё-Термиз йўналишидаги йўловчи поезди "Зартепа-Сурхон" темир йўл бекатлари оралиғида уни уриб кетган.

Келаси 5 йил ичида Ўзбекистонда 10 та замонавий иссиқлик электр станцияси ишга туширилади

Мазкур станцияларнинг қуввати 6 минг 457 мегаваттга тенг бўлиб, энг олис қишлоқларига ҳам электр таъминоти етиб боришини таъминлашга хизмат қилади. Сўнгги 4-5 йил ичида Ўзбекистонда электр энергиясига ортиб бораётган талабни қондириш, аҳоли, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида янги иссиқлик электр станцияларини қуриш бўйича хорижий компаниялар билан жами 10 та битим имзоланди.

189 балл олиб контрактга ўқишга кирган абитуриентлар грантга ўтказилди

"Темурбеклар" мактаби битирувчиларига берилган имтиёз сабаб контрактга тушган абитуриентларнинг муаммоси ҳал қилинди. Аввалроқ, бир нечта абитуриентлар ДТМ имтиҳонларида энг максимал 189 баллни қўлга киритган бўлса ҳам "Темурбеклар" мактаби битирувчилари сабаб тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Ўзини рағбатлантириш учун 75 млн сўм маблағ ажратган Қарши шаҳар ҳокимининг қарори бекор қилинди

Қарши шаҳар ҳокимининг қарори амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид тарзда қабул қилинганлиги аниқланган. Қарши шаҳар ҳокими ўзини рағбатлантириш учун 75 миллион сўм маблағ ажратгани айтилган хабар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан ўрганиш ўтказилди, дея хабар бермоқда Антикоррупция агентлиги Ахборот хизмати.

“Тошшаҳартранс” биносида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинга тез-тиббий ёрдам ва 4 та ёнғин қутқарув экипажлари етиб келди. Бугун, 21 сентябрь куни соат 14:00 ларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг маъмурий биносида ёнғин содир бўлди.

Жорий йилнинг 8 ойида 414 нафар фуқаро овқатдан заҳарланган — Нурмат Атабеков

Жабрланганларнинг икки нафари заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Бугун, 21 сентябрь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабеков иштирокида АОКАда овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Радарчи тадбиркорларга адвокатлик қилиб одамларни чалғитиш, мавзуни автоҳалокатлар билан "ўраш"га ҳаракат қилманг" — Алишер Қодиров

Аввалроқ, тармоқ фаоллари депутатларни радарлар бўйича эмас, йўллардаги ўлим сонини камайтириш ҳақида ўйлаши кераклигини билдирган эди. Қонунчилик палатаси депутатлари йўллардаги камераларни тартибга солиш бўйича бош вазир ўринбосарига сўров юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.