Экспертларнинг фикрича, энергетика нархларига бозор қонунларини жалб қилиш керак. Тежалган маблағни тизимни чуқур модернизация қилишга сарфлаш мумкин.
Санэпидқўмита мазкур ҳолат тафсилотларини очиқлади. Аввалроқ, Тошкент вилоятида 18 нафар боғча тарбияланувчиси диарея билан касалхонага ётқизилгани ва ҳолат назоратга олингани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан СанэпидқўмитаАхборот хизмати расмий ахборот берди. Маълум бўлишича, Ангрен шаҳар шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 14:00 дан бошлаб, 14 сентябрь куни соат 21:00 га қадар шаҳардаги 10-сонли ДМТТда тарбияланаётган болалар кўнгил айниши, қайт қилиш, тана ҳарорати кўтарилиши, тез-тез ич келиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Улардан 24 нафари "Овқатдан заҳарланиш ёки ошқозон фаолиятининг функционал бузилиши" бирламчи ташхиси билан ётқизилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу ҳолатни назоратга олди. Мактабгача таълим агентлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 13-14 сентябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 1-сонли ДМТТда 3 нафар, 10-сонли ДМТТда 14 нафар ҳамда 37-сонли ДМТТда бир нафар тарбияланувчилар бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага тушган.
Илк марта байрам куни якшанбага тўғри келгани сабабли дам олиш куни душанбага кўчирилади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи "1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2-октябрь — душанба кунига кўчирилади.
Тошкентда мактабдан қайтаётган қизалоқни уриб юборган ҳайдовчи судланди. Жорий йилнинг май ойида Учтепа туманида Matiz ҳайдовчиси 10 ёшли қизни уриб юборгани, натижада қиз вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Судланувчи 2 нафар болага "Муаллими Соний" ва "Қуръони Карим" китобидан кичик сураларни ўргатган. Жорий йилнинг 16 август куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ИИБ ТҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда судланувчи шу йилнинг июль ойидан буён ўзи ишлаётган "Ал-Имон" номли масжидда 2 нафар вояга етмаган болаларга "Муаллими Соний" ва "Қуръони Карим" китобидан кичик суралардан ноқонуний равишда диний сабоқ бериб келганлиги аниқланди.
Гиёҳванд моддаларнинг катта қисми Тожикистондан олиб келинган. Уларни сотаётган шахслар қўлга олинди.
My.gov.uz орқали ариза юборилгач, спорт паспорти 6 иш кунида тегишли спорт ташкилотига етказиб берилади. My.gov.uz порталида "Спортчилар учун спорт паспортини олишга ариза бериш" хизмати ишга туширилди.
Ҳолат юзасидан йигитга нисбатан иш қўзғатилган. Аввалроқ, Фарғонада бир йигит кўчада қизни мажбурлаб, машинада олиб кетмоқчи бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Болалар ва уларнинг ота-оналари чақиртирилган ва тегишли чора кўрилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда кўпқаватли уйнинг том қисмида мактаб ўқувчилари юрганлиги ҳақида видео тарқалди.
АҚШ элчихонаси 10 ойлик ўқитиш, малака ошириш дастурларини бошлаш учун 25 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиларини мамлакатга олиб келди. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси шу ҳафтада маҳаллий ўқитувчилар билан биргаликда ўқувчи ва талабаларга бевосита дарс бериш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб 10 ойлик ўқитиш, малака ошириш дастурларини бошлаш учун 25 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиларини мамлакатга олиб келди.
Ўтган йили бу кўрсаткич 2 тонна эди. Шаҳар “Махсустранс” ишлаб чиқариш бошқармаси бош инспектори Исмоил Сагдуллаев шаҳарда ахлатга ташланаётган нон маҳсулотларининг ҳажми ҳақида маълумот берди.
Товуқ гўштларини ортиб, олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатиб қолинди. Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган "Юқори нуқта" постида Isuzu юк машинаси тўхтатилиб, текширилган.
Тўйдан сўнг йигит ИИБга чақирилган ва бу иши ноқонуний экани тушунтирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда куёв араб миллатига мос бўлган либосда келин эса бурқада кийинган холда тўй ўтказишгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу тартиб қонун ҳужжатларини биринчи марта бузган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланилади. 2024 йил 1 январдан бошлаб биринчи марта жиноят содир этган шахс давлатга солиқ ва йиғимлар, шу жумладан пеня ва бошқа молиявий санкциялар шаклида етказилган зарарни тўлиқ қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Ушбу тартиб янги йилдан кучга киради. 2024 йил 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланди.
2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида дунёдаги Топ-10 та энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар рўйхати эълон қилинди. Канаданинг Kitco халқаро таҳлилий маркази 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида дунёдаги Топ-10 та энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди.
Келтирилишича, мазкур қуш Ўзбекистон ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган. Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги ва “Falcon hunting solutions” компанияси томонидан 1002 та йўрға тувалоқ қуши Қўнғирот туманидаги "Борса-келмас" ва "Жаслиқ" ҳудудларига қўйиб юборилган.
Янги навнинг ҳосилдорлиги оддий помидор навлариникидан тўрт баробар юқори – гектарига 150-200 тоннагача. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станцияси олимлари томонидан помидорнинг маҳаллий "Мустақиллик- 28" янги нави яратилди.
Улар устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмаганлиги сабаб тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилди. Марказий банк Матбуот хизмати хабарига кўра, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорларига асосан 4 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги чанли об-ҳавода нима қилиш кераклиги борасида кўрсатмалар берди. Мамлакат ҳудудларида чанг бўрони кўтарилиши кузатилмоқда.
Ушбу поездларга сотиб олинган чипталар пуллари йўловчиларга қайтарилади. Жорий йилнинг 13-14-15 сентябрь кунлари техник сабабларга кўра йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати.
Энергетика вазири табақалаштирилган тарифларни жорий қилиш ҳолати бўйича изоҳ берди. Аҳоли учун электр энергияси тарифларини ошириш ҳамда табақалаштирилган тарифларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш 2024 йилнинг май ойига режалаштирилмоқда.
Бу давр мобайнида кўпроқ ўғил бола чақалоқлар дунёга келган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-август ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистонда 627 196 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Ҳудудлардаги газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.
Грант маблағлари Янгиобод ва Чоркесар конларида рекультивация ишларини амалга оширишга ёрдам беради. Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги собиқ уран конларида рекультивация ишларини амалга оширишда ёрдам беради.
1 октябрдан юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ тарифларини ўзгартириш таклиф этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳудудларда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилади. Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ишлари доирасида жорий йилнинг 11-15 сентябрь кунлари "Тошкент иссиқлик маркази" филиалининг фаолияти тўлиқ тўхтатилади.
Қаршилик профилактика инспектори 4 нафар эгизак ўғил фарзандлик бўлди. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖХХ ҲПГ Равоқ маҳалласи профилактика инспекторининг ёрдамчиси Мурод Тошназаров тўрт нафар эгизак ўғил фарзандли бўлди.
Бугун тунда мамлакатда 6,8 баллик зизлила содир бўлди. Марокаш Миллий геофизика институти маълум қилишича, кеча маҳаллий вақт билан 23:00 атрофида эпицентри Марракеш-Сафи минтақасида бўлган 7,2 магнитудалик зилзила содир бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.