Хитой-Марказий Осиё юк ташиш доирасида Лючжоудан Тошкентга юк поездининг биринчи рейси йўлга қўйилди. 30 август куни Хитой янги ташкил қилинган темирйўл йўналиши орқали Лючжоу автомобиль логистика базасидан 261 та автомашина ортилган поездни Тошкентга жўнатди.
Давлат раҳбари қабр пойига гул қўйиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижондаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни ураётгани акс этган видео тарқалди.
Директор аёлга ҳимоя ордери берилди. Cурхондарёдаги 28-мактаб директорини калтаклаган эркак қамоққа олинди.
Директор аёлга бош мия ёпиқ жароҳати, пешонани эзилиб, йиртилиши ва яна бир нечта ташхислар қўйилган. Прокуратура эса енгил тан жароҳати моддаси билан жиноят иши қўзғатди.
Сурхондарё вилояти ҳокими ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директори ўқитувчининг яқин қариндошлари томонидан калтакланганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Шавкат Мирзиёев қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган маҳкумларни афв қилиш тўғрисида фармонни имзолади. “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармон имзоланди.
Унга берилган қамоқ жазоси жарима жазосига алмаштирилди. Жорий йилнинг июль ойида Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев ер бериш билан боғлиқ жиноятда айбланиб, 3 йилга қамалгани ҳақида хабар бергандик.
Йигит қизни севиб қолиб, уни Ўзбекистонга олиб келмоқчи бўлган. Аммо, у аэропортда қўлга олинган.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги маросимда Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги маросимда Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди.
Хоразм, Бухоро ва Тошкент ўртасида 3 сентябрь кунига қадар қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилмоқда. 2023-2024 йил ўқув йили бошланиши муносабати билан талабаларни ўз вақтида етиб боришлари учун қуйидаги йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди.
Синоптиклар 1-3 сентябрь кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва 1-3 сентябрь байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, кундузи +25...+30 даража бўлган жуда қулай ҳарорат кузатилади.
Мазкур вақт давомида телефонлар асосан Хитойдан импорт қилинган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 130 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 1,9 млн дона барча турдаги мобил телефонларни импорт қилган.
Uzbekistan Airways'нинг 3 та рейси турли шаҳарлар аэропортига йўналтирилди. Москвадаги Домодедово халқаро аэропортининг ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли Uzbekistan Airways'нинг қуйидаги авиақатновлари захирадаги аэропортларга йўналтирилди.
Айни вақтда А тоифали 50 та Volkswagen Caddy'ни Қашқадарё ва Хоразм вилоятига етказиб бериш бошланди. А тоифали 50 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналарини Қашқадарё ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги "103" шохобчаларига етказиб бериш бошланди.
Вазирлик TikTok'даги айрим видеолар ёшлар руҳиятига салбий таъсир қилиши ва ҳаёти учун хавф туғдиришини маълум қилди. Қайд этилишича, мамлакат Маданият вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқ контенти мониторинги ўтказилган.
Интерпол катта миқдорда фирибгарлик содир этган жиноятчини Манагуадан Тошкентга олиб келди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари катта миқдорда фирибгарлик содир этган жиноятчини Манагуадан Тошкентга олиб келишди.
Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 70 км дан ошди. Президент кеча, 29 август куни метрополитеннинг ер усти йўналишида бўлиб, жамоатчилик вакиллари билан Қўйлиқ массивидан Сергели туманигача бўлган янги участка бўйлаб ҳаракатланди.
Қайд этилишича, 6,3 минг нафар талабгор магистратурага қабул қилинди. Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, текстил корхонасида ҳосил бўлган чанг-газлари атмосферага чиқариб юборилмайди. Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Global Textile Infinity тўқимачилик корхонасида чангдан брикетлар ишлаб чиқарилмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларни фош этишга қаратилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиеванинг таъкидлашича, банк ҳисобидаги ёки картасидаги пулларни ўғирлаш каби ҳолатларга нисбатан жавобгарлик белгиланмагани бундай қилмишлар такрор содир этилишига шароит яратмоқда.
Сертификатлаш бош муҳандислар ва архитекторлар, назорат ўлчовларини амалга оширувчи мутахассислар ва бошқаларга ўтказилади. “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Ўзгидромет қатор вилоятларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ўзгидромет раҳбари Ҳабибуллахўжа Шерзодхўжанинг хабар беришича, 30-31 авгус кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.
Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида бугун газ бўлмайди. Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб бир қатор ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
24 ёшли ўзбекистонлик йигит чарчаган ҳолда юк машина бошқарган ва енгил машина билан тўқнашган. 26 август куни соат 14:00ларда MAN-TGX русумли юк машинасини бошқараётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси 51 ёшли Россия фуқароси бошқарувидаги Lada Largus русумли автомашина билан тўқнашиб кетди.
Музейларга кириш бепул бўлиши, "Районо" ва "Гороно" мактабларни текширмаслиги, Ички ишлар ходимларининг фуқаролар билан ишлашга ўқитилиши, ФВВ органларига ваколатлар берилиши каби бир қатор янги тартиблар кўзда тутилмоқда. Болалар учун музейларга кириш бепул бўлади: Янги таҳрирдаги Конституциянинг 78-моддасига кўра, 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилмоқда.
Таъкидланишича, 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади. Йиғилиш давомида бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди.
Пенсияни пластикда олувчиларга пул олдиндан тўлаб берилади. Нақд олувчиларга эса байрамдан кейин.
Жорий йил 11 сентябрь - 13 октябрь кунлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши режалаштирилган. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.