Кеча кечаси Тошкент аэропортида электр таъминоти узилиб қолди — видео

Uzbekistan Airports ҳолатга изоҳ бериб, бу рейслар кечиктирилишига сабаб бўлмаганини маълум қилди. Тошкент халқаро аэропортида кеча, 27 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:09 да "Қўйлиқ" шаҳар подстанциясида рўй берган авария туфайли электр таъминотида узилиш юз берди.

Сувсиз 3 кун ҳам яшай олмайсиз — "Урикгули" билан интервью

"Урикгули" номи билан танилган эко-блогер Мўътабар Хушвақтова UzNews.uz'га интервью берди. Ҳар йили 100 мингдан ортиқ сув жонзотлари пластик ейиши натижасида ҳалок бўлмоқда.

15 ёшга тўлмаган шахслар расман ишга жойлаштирилиши мумкин бўлган ишлар рўйхати тасдиқланди

Рўйхатда 219 та "енгил турдаги" касб ва лавозимлар қайд этилган. Ўтган йилнинг ноябр ойида янги таҳрирдаги "Меҳнат кодекси”га мувофиқ 15 ёшга тўлмаган шахслар билан ҳам қонуний меҳнат шартномасини тузишга йўл қўйилиши белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Қозоғистонда аҳоли амалдорлар ойлигини 182 долларгача туширишни талаб қилмоқда

Вазир ўринбосари 85 минг тенге, яъни 182 доллар билан яшаш мумкинлигини айтди. Шундан сўнг, аҳоли буни амалдорлар ойлиги билан синашни талаб қилишди.

Сурхондарёда йўлни кенгайтириш мақсадида 61 туп кўп йиллик дарахт кесилди: зарар салкам 300 млн сўмга баҳоланмоқда

Дарахтлар кечаси кесилган. Аввалроқ, туман ҳокимлиги ходимининг дарахтларни кесиш ҳақидаги сўрови рад этилган эди.

Балиқчи туманидаги бозорда содир бўлган ёнғин тўлиқ ўчирилди — видео

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов воқеа жойига етиб келди. Аввалроқ, Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги бозорда ёнғин содир бўлаётгани акс этган видео тарқалди.

Тошкентда автобуслар метан "заправка"да турнақаторда қолиб кетгани сабаби айтилди

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида турнақатор бўлиб метан газга навбатда турган автобуслар намойиш қилинган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Туркманистон Ўзбекистонга йилига 2 млрд куб метргача газ етказиб беради — видео

UzGasTrade ва Туркмангаз ўртасида газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзоланди. Ўзбекистон (UzGasTrade) ва Туркманистон (Туркмангаз) ўртасида йилига 2 миллиард куб метргача туркман газини етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзоланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ID карта орқали икки давлатга кириб чиқиш тўғрисидаги баённома кучга кирди

Икки давлат ҳудудига кириш, ундан чиқиш 2023 йил 1 сентябрь кунидан бошлаб йўлга қўйилади. Ўзбекистон Ҳукумати билан Қирғизистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида Баённома кучга кирди.

Тошкентда бир қатор кўчалар 3 кунга ёпилади — ҳарита

Мустақиллик байрами арафасида оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, 3 сентябрь куни Мустақиллик байрамига бағишланган "Янги нафас" халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

Исоқжон Бегматов имом-хатиб вазифасидан озод этилди — Мусулмонлар идораси

Исоқжон Бегматов бундан аввал ҳам мана шундай чиқишлари сабаб ички назорат комиссияси томонидан бир неча бор жиддий огоҳлантирилган. Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг солиқлар ва “кешбэк” иловаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қилган чиқиши кескин мунозараларга сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Келишилган ўйин ташкил қилгани учун ўзбекистонлик ҳакам ва футболчи футболдан умрбодга четлатилди

“Андижон-SGS” клуби футболчиси ва Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками бу орқали букмекерликдан пул ишламоқчи бўлишган. “Андижон-SGS” клуби футболчилари ва Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Лочин Долимов тил бириктириб, келишилган ўйин ташшкил қилгани аниқланди.

“Кешбэк”ни ўйлаб топганлар халққа, савдогарларга зулм қиляпти” — Исоқжон домла (видео)

Мусулмонлар идораси Исоқжон домланинг “кешбэк” ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди. Шу йил 24 август куни Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг солиқлар ва “кешбэк” иловаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қилган чиқиши кескин мунозараларга сабаб бўлди.

Қатағон қурбони бўлган яна 240 нафар шахс Олий судда оқланди

Улар 1929-31 йилларда совет ҳукуматига қарши қўзғолон ҳаракатларини амалга оширганликда айбланган. Олий Суд хабарига кўра, 1929-1931 йилларда ҳозирги Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида босмачилик ҳаракати аъзолари бўла туриб, қуролли тўда тузишиб, совет ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатларни амалга оширганликда айбланган Ўзбекистон ССР ва Қозоғистон ССР фуқаролари бўлган 240 нафар шахсга оид 5 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Республика “ГАИ” чорраҳалардаги “тузоқ” бўйича муносабат билдирди

Чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли ҳайдовчилар қоида бузишга мажбур бўлаётганди. ИИВ ЖХД ЙҲХХ бунга изоҳ берди.

"Чорраҳа бу пешеход” — дадасининг машинасини ҳайдаган 11 ёшли бола ва "ГАИ" суҳбати

Навоий шаҳрида 11 ёшли бола Lacceti ҳайдаб юргани аниқланди. Навоий шаҳар Меъморлар кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Lacceti автомобилини бошқариб келаётган ёш болага кўзи тушиб, уни дарҳол тўхтатади.

Наманган шаҳар ТТБга қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника биноси таъмирталаб ҳолатда — Танзила Нарбаева

Сенатнинг 44-ялпи мажлисида Наманган вилоятидаги соғлиқни сақлаш соҳасида мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника биноси таъмирталаб ҳолатда.

Президент Самарқанддаги ўқувчиларга 15 хил касб-ҳунар ўргатадиган мактабда бўлди

Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабидаги шароитлар билан танишди. Давлат раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабини кириб кўрди.

Тошкент метрополитенида янги ўқув йилидан бошлаб поездлар ҳаракати оралиғи 1,5 дақиқагача қисқартирилади

Ушбу чора-тадбирлар Тошкент метрополитенида йўловчилар оқимини тўғри тақсимлаш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган. Жамоат транспортида йўловчилар оқимининг ортиши муносабати билан ўқув йилининг 4 сентябрдан бошланиши муносабати билан пойтахт метросида поездлар ҳаракатининг вақт оралиғини қисқартириш режалаштирилган.

"Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақидаги хабар асоссиз" — Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Тармоқларда Президентнинг Самарқандга ташрифи давомида айни пайтдаги вилоят ҳокими ўзгариши айтилган хабарлар тарқалмоқда. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинди.

“Жарималар бекор қилиниши керак” — “Юксалиш” раҳбари чорраҳалардаги адолатсиз жарималар ҳақида

"Юксалиш" раҳбари Бобур Бекмуродов чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли ҳайдовчилар жаримага тушишга мажбур бўлаётганига муносабат билдириб, ИИВга таклиф билан чиқди. Шу кунларда ижтимоий тармоқда чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Андижон вилояти ҳокими Марказий банк ходимларига эрталаб бадантарбия қилишни буюрди — фото

Ходимлар орасида ҳар куни эрталабки соғломлаштириш машғулотлари ўтказилади. Марказий банк Андижон вилоят бош бошқармасида ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида эрталабки соғломлаштириш машғулотлари ўтказилди.

Тошкентда ўқитувчиларга “шанбалик” қилдирган мактаб директори жазоланди

У мактаб ўқитувчиларини ноқонуний равишда ободонлаштириш ишларига жалб қилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Яшнобод туманидаги 149-мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабар тарқалди.

Махачқалъадаги портлашда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани маълум бўлди — видео

Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг оилаларига 1 млн рублдан тўланади. Доғистон раҳбари Сергей Меликов 14 август куни Махачқалъа чеккасидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган портлаш оқибатида хорижий давлатлар фуқаролари ҳалок бўлгани, улар ичида ўзбекистонликлар ҳам борлигини маълум қилди.

Бу йил 61 нафар абитуриент максимал, 189 баллни қўлга киритди

Аммо, уларнинг айримлари контрактга ўқишга киришди. Уларга грант бериладими?

ОТМларга грант ва контракт асосида ўртача ўтиш балли маълум қилинди

Билимни баҳолаш агентли кириш тест синовларининг якуни бўйича маълумотларни эълон қилди. Билимни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.

Электробус ҳайдовчиларига бошқа автопарклардаги бўш "зарядка" жойлар бўлиб берилди — видео

Аввалроқ, ҳайдовчилар автобусларни қувватлаш учун соатлаб "заправка"да қолиб кетаётганлиги юзасидан мурожаат йўллаган эди. Ижтимоий тармоқларда "2-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги электробус ҳайдовчиларининг мурожаат видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

1-босқич талабаларидан ётоқхоналарга онлайн аризаларни қабул қилиш бошланди

Бу йил онлайн аризалар фақат 1-босқич талабаларидан қабул қилинади. Ўқишга қабул қилинганлар ҳозироқ my.gov.uz портали орқали олий таълим муассасалари ётоқхоналарига жойлашиш учун онлайн ариза юборишлари мумкин.

Қашқадарёда 17 туп арча кесиилиши табиатга салкам 19 млн сўм зарар етказди

Дарахтлар ўрмон бўлими ҳудудида бўлган. Ўрмон қўриқчиси жазоланди.

Ўзбекистонда ОТМларда янги ўқув йилининг бошланиш вақти маълум қилинди

Пойтахтдаги метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти фарқланади. Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.