Тошкентда сурункали касалликларни бошқариш дастури синовдан ўтказилади

Ўзбекистонда сурункали касалликка чалинган беморларни соғломлаштириш ва реабилитация тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда. “Аҳоли саломатлиги — 2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, бу борада тегишли норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Энди бегона шахсларни уйдан рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилиги талаб этилмайди

2024 йил 5 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 9-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш бекор қилинади (бундан тарафлар ўртасида бошқача келишув тузилган ҳолатлар мустасно).

Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида 12 январь куни Хавфсизлик кенгашининг Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторларнинг 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идоралар раҳбарлари, округлар қўмондонлари, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

ФАО қишлоқ аҳолисининг даромадларини оширишга ёрдам бермоқда

Янги йил Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудлари қишлоқ аҳолиси учун хушхабар билан бошланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) уларни янги агросаноат ускуналари билан таъминлади, бу эса қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини сезиларли даражада оширади, шунингдек, уй хўжаликлари даромадларини оширади.

Ўзбекистон фаровонлик индексида постсовет минтақаси мамлакатлари орасида энг яхшиси деб топилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) «GALLUP» тадқиқот ва консалтинг ташкилоти томонидан жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида тайёрланаётган йиллик Жаҳон сўровномаси (Gallup World Poll) бўйича ҳисоботини таҳлил қилди. Gallup 2005 йилдан бери ҳар йили 160 мамлакат ўртасида (ҳар бир давлатдан 1000 киши) дунё бўйлаб сўров ўтказиб келмоқда, бу 15 ёшдан ошган дунё аҳолисининг 98 фоизни ташкил қилади.

Тадбиркорлардан 8 турдаги ҳисоботларни талаб қилиш бекор қилинди

“Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–8-сон, 09.01.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.

ИИВ вазир ўринбосари лавозимидан озод қилинди

ИИВ вазир ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Тошкентда 49 мингга яқин дарахтлар ноқонуний кесилган

Тошент  атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қуйидаги омиллар таъсир этмоқда. Экология вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилди.

Ўзбекистонда янги банк очилади

Марказий банк бошқаруви Тошкент шаҳрида «Евроосиё банки» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар қилди.

Ғузор тандир гўшти географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Бугунги кунда Ўзбекистон дунёга очилмоқда, туризм салоҳияти кенгаймоқда ва республикамизнинг ҳар бир ҳудудининг ўзига хос табиати ва анъаналари мавжуд бўлиб, уларни жаҳон миқёсида машхурликка эришишида албатта ҳудудий брендларни ривожлантириш ва уни шу ҳудуд билан боғлиқлигини кўрсатишда интеллектуал мулк обектларнинг бир тури бўлган географик кўрсаткичларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади.  “Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра товарни муайян географик объэкт ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги иккита кўча икки кунга ёпилади

Тошкент шаҳрида ёғингарчиликлар оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

ДХХ Тошкентда ташкил этилган нарколабораторияни аниқлади

ДХХ  томонидан Тошкент шаҳрида аниқланган нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди. Сўнгги вақтларда ёшлар орасида синтетик наркотик моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг истеъмоли тобора оммалашиб бормоқда.  Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган махсус тадбир давомида Тошкент шаҳрида яширин фаолият олиб борган нарколаборатория фош этилди.

Қатар билан ишчиларни ишга қабул қилиш бўйича ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–18-сон, 11.01.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Сирдарёда метан “заправка” 62 млрд 488 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Бугун Чилонзор туманининг катта қисмида электр таъминоти узилади

Бугун, 12 январь куни 12:00 дан 18:00 гача Чилонзор туманинг катта қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча ўчирилиши эълон қилинди. Маълум қилинишича, Чилонзор туманидаги — АТС-277, 126, 127, «Новза», «Ориент Финанс Банк» Чилонзор филиали ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» банки, «Роҳат» меҳмонхонаси, «Ўзэнергосозлаш» УК, «Сезам» радиоканали, «Минор» киностудияси, Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси, «Интер Капитал» ҚК, «Навбаҳор Саноат» МЧЖ, Геодезия ва картогграфия миллий маркази, Бозор ислоҳотлари институти, Болалар шифохонаси, Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи,  Чилонзор тиббиёт коллежи, Тошкент тиббий диогностика маркази, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази, Нафис Санъат лицейи, Чилонзор туман ҳокимлиги, Мусиқий комедия театри (оперетта), Санитария-эпидемиология станцияси ҳамда  «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, шунингдек, Чилонзор C мавзеси, 3-6-мавзелар, «Гавҳар», «Домбиробод», «Катта Дўмбиробод», «Наққошлик», «Қозиробод», «3-Катта Чилонзор» ҳамда «Катта Навбаҳор»  МФЙларининг кўчалари вақтинчалик электр таъминотидан узилади.

Ўтган ойда COVID-19 туфайли шифохонага ётқизилганлар сони 42 фоизга ошган — ЖССТ

Ҳозир COVID-19 инсоният учун глобал таҳдид эмас. Пандемия бекор қилинганидан буён 9 ой ўтди.

Болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди

2024 йил 1 январдан бошлаб болалар уйлари, меҳрибонлик уйлари, болаларни ҳимоя қилиш шўбалари ҳамда оилавий болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди. Бу Президентнинг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан амалга оширилди.

Жорий йилда Қозоғистон ва Тожикистон давлатларида “Made in Uzbekistan” савдо уйи очилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов маълум қилди. 2023 йилда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан Озарбайжон давлатида “made in Uzbekistan” савдо уйи очилди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини импорт қилишда божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилади

“Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (13-сон, 08.01.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Божхона қўмитаси томонидан: — 2024 йил 1 февралгача “Яшил энергия” ахборот тизими тўлиқ функционал режимида ишга туширилади ва Энергетика вазирлигига ўтказилиши таъминланади; — “Яшил энергия” ахборот тизимининг узлуксиз ишлаши ва киритилаётган маълумотларнинг тўғрилиги доимий назорат қилинади.

Уй-жой учун ижара нархларининг пасайиши кузатилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди. 2023-йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўртача ва тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун ижара нархларида тушиш кузатилди.

Кешбэк бўйича чеклов фуқароларнинг 98 фоизига таъсир ўтказмайди — Солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, кешбэк лимити харидларни амалга оширувчи фуқароларнинг 98 фоизига таъсир қилмайди. Қўмита чекловлар баъзи одамлар бошқа одамларнинг чекларини ва бу орқали кешбэкларини ўзлаштираётгани сабаб жорий этилганини тасдиқлади.

Бино ва иншоотлар қурилишида замонавий телекоммуникация инфратузилмаси мажбурий бўлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати, унда акс эттирилаётган янги нормалар ва тадбиркорлик ҳамда фуқаролар учун яратилаётган енгилликлар хусусида сўз юритилди.

1 мартдан бошлаб 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинмоқда

АОКАда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш юзасидан маълумот берилди:  Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармони билан:— 7 турдаги рухсат берувчи ҳужжат тўлиқ бекор қилинади (масалан, божхона ташувчилари реестрига киришда юкларни ташиш учун рухсатнома талаб қилинмайди);— 6 турдаги рухсат берувчи ҳужжат бирлаштириш йўли билан бекор қилинади (хусусан, экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда махсус товарлар экспорти ва импорти учун лицензия бирлаштирилмоқда);— 3 та лицензия ва рухсатнома хабарнома тартибига ўтказилади (масалан, эндиликда турагентлик фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш мумкин бўлади).Фармонда белгиланган яна бир муҳим тартиб айрим соҳаларда лизензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилган “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими жорий этилмоқда. Бундан ташқари, Фармон билан 2024 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси тасдиқланди.  Тадбиркорлар томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисоботларнинг 50 фоизга қисқартирилган ягона рўйхати тасдиқланмоқда.

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган Л.Т. ва фуқаро О.И.

Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабарти билан амалий учрашув ўтказди. “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг самарадорлигини ошириш борасидаги навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.

Харид чекларидан 1 фоиз кешбек олишда чекловлар ўрнатилди

10 январ куни имзоланган президент қарори билан, фуқароларга харид чеклари суммасининг 1 фоизини қайтариш тартибига ўзгаришлар киритилди. 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахсларга харид суммасидан 1 фоиз кешбек олишда харид суммасига чегаравий миқдор ўрнатилди.

Ўзбекистон паспорти Henley & Partners рейтингида икки поғонага пастлади

Ўзбекистон Henley & Partners сармоявий компаниясининг жаҳон паспортлари рейтингида 104 давлат орасида 80-ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан мамлакат икки поғонани йўқотди (78-ўрин эди).

Бугун Сурхондарёнинг 14 та туманида свет ўчади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё ҳудудий филиалининг ахборотига кўра, эртага, 11 январь куни вилоятнинг қуйидаги ҳудудларининг электр таъминотида таъмирлаш, қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилади: Ангор тумани;   “Илғор” ва “Тўлқин” маҳалларида. Бандихон тумани;   “Фаровон”, “Баҳористон”, “Чинор” ва “Навбаҳор” маҳаллаларида.

Президент Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш чораларини муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёев10 январь куни Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар таҳлили ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди. Давлатимиз томонидан Қорақалпоғистониқтисодиётини кўтаришга, одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш учун грузиялик экспертлар гуруҳи иш бошлади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш юзасидан грузиялик Мери Маглаперидзе хоним бошчилигидаги халқаро экспертлар гуруҳи иш бошлади. Мери Маглаперидзе – Грузиянинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги масъул агентлик директори.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.