Ўзбекистондаги энг талабгор университетлар рўйхатида иккинчи ўринни SIUT эгаллади

Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) Scienceweb талқинига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасалари илмий тадқиқотлар миллий маълумотлар базасида иккинчи ўринни эгаллади. Айтиш жоизки, SIUT мамлакатдаги энг ёш университетларидан биридир.

Acibadem Healthcare Group компанияси жаҳон даражасидаги тиббий хизматларни Ўзбекистонда тақдим этади

Жаҳон тиббиётининг намунавий стандартларини қўллаш, шунингдек, юқори даражадаги хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш мақсадида Tashkent International Medical Center (TIMC) кўп тармоқли тиббиёт марказининг операцион бошқарувига дунёга машҳур Acibadem клиникалар тармоғи (Туркия) жалб қилинди. Ҳамкорлик бўйича шартнома 2023 йил декабрь ойида TIMC муассиси Бахтиёр Фазылов ва ACIBADEM Healthcare Group асосчиси Мехмет Али Айдинлар ўртасида имзоланди.

Қашқадарёда икки фуқаронинг уйидан қарийб 26 кг наркотик топилди

Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, 6 январь куни Кўкдала туманида яшовчи М.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, яшаш уйида 7 та халтада, 2 та бачокда, 12 та гугурт қутиларда, 4 та целлофан пакетда, 1 та сигарет қутида, 3 та беламор сигаретида жами 25 кг 108, 4 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда чекиш учун махсус тайёрланган ускуналар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди. Шунингдек, Қарши туманида фуқаро Ш.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, 3 та беломор сигаретаси ва 2 дона гугурт қутиларда 60 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддалари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Тошкентдаги Турин политехника университетига янги ректор тайинланди

Тўйчиев Олимжон Алижонович Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Фарғонада майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган оилавий корхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими, ДХХ, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор назорат тадбирида “B-M.” оилавий корхонаси раҳбари А.А. корхона ишлаб цехида жами 61 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига улаб, 787,4 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.

Мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари иш ҳақидан 1 фоиз ижтимоий солиқ тўлайди

2030 йил 1 январга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.

Жиззахда шамол туман ҳокимлиги биносининг томини учириб юборди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманида кучли шамол ҳокимият биносининг томини учириб кетгани ҳақида хабар тарқалди.  Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги маълумот берди.

Цирк бўйича янги ўқув биноси қурилади

Тошкент давлат циркини таъмирлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда таълим ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида 300 ўринли ўқув биноси барпо этилади. Шавкат Мирзиёев 9 январ куни савдо ва хизматларни ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимотда шу масалани муҳокама қилди.

Оғир атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади

2-10-февраль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маълум қилди.

ТИВ ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига Санжар Валиев раҳбарлик қилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 48 ёшли Санжар Валиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар хизматида ишлаб келган.

Аҳолининг кам таъминланган қатламларини ҳимоя қилишда ижтимоий шартнома қандай аҳамиятга эга?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари хорижий тажрибалар асосида аҳолининг кам таъминланган қатламларини ҳимоя қилишда ижтимоий шартнома (келишув) ларнинг аҳамиятини ўрганиб чиқди. 2022-йилда БМТ Тараққиёт дастури ва Оксфорд камбағалликни қисқартириш ва инсон тараққиёти ташаббуслари маркази ҳамкорликда эълон қилган ҳисоботга кўра, дунё бўйлаб 1,2 млрд.

Талабалар учун ҳақ тўланадиган амалиёт ўташ тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (11-сон, 08.01.2024 й.) билан Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.

Ўзбекистонда туғилиш кўпайдими ёки камайдими? Статистикадаги қарама-қаршиликларга ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “туғилишлар статистикасидаги қарама-қаршиликлар” мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолатга Адлия вазирлиги матбуот хизмати ойдинлик киритди.

“Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

«Қамчиқ» довонида юк автомобили ЙТҲга учради. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар қилмоқда.

Эндиликда 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

Эндиликда 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади. Бу ҳақда UzA хабар берди.

Павел Волянинг таниқли реалити-шоуси Silk Road Samarkand мажмуасида суратга олинди

Silk Road Samarkand мажмуаси иштирокида ташкил этилган Павел Волянинг “Самарқандда яшаб қол” номли экстремал шоусининг биринчи қисми Россиянинг ТНТ каналида 14 январь куни эфирга узатилади. Самарқанднинг ноёб сайёҳлик марказининг замонавий меҳмонхоналари машҳур кўрсатувнинг асосий суратга олиш жойига айланди.

“Humo Air” Тошкент – Фарғона йўналишида ҳам парвозни амалга оширди

Юртимиз бўйлаб қулай, ҳамёнбоп ва хавфсиз авиақатновларни йўлга қўйган “Humo Air” авиакомпанияси самолётларининг навбатдаги манзили Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши бўлди. Бугун, 9 январь куни илк парвозни амалга оширган самолёт қатнови Тошкент халқаро аэропортидан Фарғонага сешанба ва пайшанба кунлари соат 14:20 да, Фарғонадан Тошкентга эса шу кунлари 15:45 да йўлга қўйилди.

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов янги лавозимга тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Амрилло Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Олимлар 2024 йилда рекорд даражадаги иссиқлик бўлишидан огоҳлантирмоқда

2023 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлди ва келгуси йил бундан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда РИА новости ёзди.

Тошкентда 25 турдаги дори воситаларини сертификатсиз сотаётган дорихона лицензияси бекор қилинди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги “Арзон дорихона” МЧЖга қарашли дорихона лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармасевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси хабар берди.

Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергетиклар рекламасига чекловлар кучайтирилади

Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда. Хусусан, “Аҳоли саломатлиги —2030” миллий стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади.

Транспорт вазирлиги шаҳарлараро автобус қатновларини ташкил этиш учун тендер ўтказади

Транспорт вазирлиги шаҳарлар ва вилоятлараро автобус қатновларини ташкил этиш учун тендер ўтказади.   Савдоларда иштирок этиш учун Транспорт вазирлигининг “Ипотека банк” Чилонзор бўлимидаги ҳисоб рақамига базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари (102 минг сўм)ни ўтказиши зарур.

Қозоғистон январь ойида Ўзбекистонга 1,2 миллион тонна ғалла экспорт қилди

2023 йилда Қозоғистон дон экспортини 9 миллион тоннагача ошириб, 2022 йилдаги кўрсаткичдан 1 миллион тоннага ошиб кетди, дея хабар берди KTZ-Freight Transportation. Уларга кўра, донни ташиш 12,7 фоизга ошиб, 11,3 миллион тоннани ташкил этди.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда — Статистика агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 799 756 кишини ташкил этган.   Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.

Ўзбекистон паспори 128-ўринни эгаллади

VisaGuide.World ахборот портали 2024 йил январ ҳолатига кўра паспорт индексини (VisaGuide Passport Index) эълон қилди, унда Ўзбекистон 128-ўринни эгаллади. Қайд этилишича, Ўзбекистон паспорти мамлакат фуқароларига 31 давлатга визасиз саёҳат қилиш имконини беради, 19 давлат ўзбекистонликларга электрон виза ва 32 давлат келганида визалар беради.

Янги йил байрамида Тошкентда пиротехника воситаларидан кенг фойдаланилди. Сенат Божхона қўмитаси раисига сўров юборди

Ўзбекистонда пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, республика ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. Шунга қарамай, яқинда нишонланган Янги йил байрами арафасида мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент шаҳрида ҳам пиротехника воситаларидан кенг кўламда фойдаланилди.

Бугун Тошкентнинг икки туманида “свет” ўчади

Тошкент шаҳрининг икки тумани: Миробод ва Учтепа туманларида 9 январь куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.

Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган вазифалар юклатилмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракциясининг йиғилишида судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Дастлаб фракция аъзолари «Судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Ўзбекистонликларда қанча кўчмас мулк объектлари бор?

Ўзбекистонда фуқаролар эгалигида қанча кўчмас мулк борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар берди.

Ўтган йили Андижон вилоятида газ таъминоти бўйича 14 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган

Сўнгги йилларда фуқаролар билан очиқ мулоқотнинг юзага келиши ҳудудларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлашга, шу орқали аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилмоқда. Ҳамюртларимиз мурожаат орқали узоқ йиллардан буён ҳал бўлмай келаётган ёки кундалик ҳаётимизда юзага келган масалалар юзасидан саволларига жавоб олиш имконига эга бўляптилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.