Ўзбекистонда ер ислоҳоти: Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни хусусийлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва унинг афзалликлари

Ўзбекистонда ер қонунчилиги соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлар мамлакат тарихидаги энг муҳим ислоҳотлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Жадал глобаллашув шароитида барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишга эришиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, инвестициялар оқимини кучайтириш, ишбилармон доираларнинг ишончини мустаҳкамлаш ҳамда ерларни тўлақонли иқтисодий муомалага киритишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнини жадаллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Муомалага лаёқатсиз деб топиш

Биламизки, судда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш лаёқати вояга етган фуқаролар ва ташкилотларга тегишлидир. Вояга етмаган, яъни ёши ўн тўртдан ўн саккизгача бўлган фуқароларнинг, шунингдек муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари судда уларнинг ота-оналари, уларни фарзандликка олганлар ёки ҳомийлар томонидан ҳимоя қилинади.

Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик (турист) виза олиш имкониятини ёпиб қўйди. Маълумотларга кўра, бундан ташқари Тожикистон ҳам бу имкониятдан маҳрум қилинган.

Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча «свет»сиз қолади

28 апрель куни Тошкент шаҳри Бектемир туманининг айрим ҳудудлари вақтинча электр тармоғидан узилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ хабар берди.

Фарғонада 1 майдан сув нархи ошади

Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 2025 йил 24 апрелда “Вилоят ҳудудларида сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорда “Фарғона сувтаъминот” МЧЖ раҳбарининг вилоят ҳудудларида сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш юзасидан тегишли хати, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг хулосаси инобатга олинган.

Ўзбекистонлик дзюдочи Осиё чемпиони бўлди

Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг бугунги кунги дастурида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд ва Андижондаги аттестация жараёнлари юзасидан муносабат билдирилди

Ўзбекистон бўйлаб ҳозирда мактаб ўқитувчилари учун малака синов имтиҳонлари ўтказилмоқда. Тармоқларда Самарқанд вилоятида тестда қатнашиб чиққан номзоднинг онлайн эфирда ҳали ичкарида ўтиргани ва бунга бошқа педагогларнинг норозилиги акс этган видео тарқалди.

БАА қонунбузарликлар туфайли Ўзбекистон учун визасиз режимни қайта кўриб чиқиши мумкин

Дубайда ўзбекистонлик икки жиноий гуруҳ ўртасида кескин тўқнашув содир бўлиб, бу пичоқбозлик билан якунлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Аҳрор Бурхонов БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб бораётганини маълум қилди.

Термизда машина олиб қочган Тожикистон фуқароси қамалди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида маст ҳолатда автомашина олиб қочган тожикистонлик 3 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Менинг юртим” хабар берди.

Қурилишдаги ўзибўларчилик, тартибсизлик чуқур илдиз отган коррупция ҳосиласи эмасми?

Кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш учун пулини топширган ёки тайёр уй-жойи бузилиб, ўрнига товон тариқасида квартира олмоқчи бўлган минглаб оилалар йиллар давомида қурилиш тугашини кутиб турибди. Уларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, турли мутасадди ташкилотларга юборган мурожаатлари натижасиз қолмоқда.

Қашқадарёда ЙТҲ ортидан икки киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида вояга етмаган ўсмир машина бошқариб, ҳалокатга учради. Машина ичида бўлган шерикларидан икки нафари ҳодиса жойида вафот этди.

Ўзбекистон электрон тижорат мактабининг 55% битирувчиси ўз бизнеслари қамровини кенгайтирдилар

Тошкент, 2025 йил 15 апрель — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Mastercard кўмагида йўлга қўйилган Электрон тижорат мактабининг илк курси якунланди. Мактабда ўқиш бепул ва курсларга кириш барча учун тенг очиқ.

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида футбол бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган нуфузли мусобақада мислсиз жасорат ва матонат намуналарини кўрсатгани, Осиё кубогини қўлга киритиб, ўзбек футболи тарихида янги бир шонли саҳифа очгани, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборини юксалтириш, ёш авлодни миллий ғурур ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишида фаол иштирок этиб келаётгани учун қуйидагилар мукофотлансин:   «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан Исмоилов Исломбек Муродбек ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийси «Келажак бунёдкори» медали билан Абдукаримов Миразиз Эркин ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Абдуллаев Фариджон Нодиржон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Абдумўминов Азизбек Икромжон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Алиев Асилбек Равшанжон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Баходирхонов Муминхон Иссохон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Ботиралиев Ҳожиакбар Хайрулло ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Еримбетов Азизбек Мухаммед Али ули — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Избасканов Бахадир Махсетбаевич — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Махмуджонов Дилёрбек Санжарбек ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Мурадов Амирхон Шухрат ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Мусаханов Муҳаммадали Алижонович — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Муҳаммадов Акбар Алишерович — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Рустамжонов Неъматуллоҳ Шуҳратжон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Рустамов Жамшидбек Аброржон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Саидмуродов Беҳрўз Ғайрат ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Сарсенбаев Нурбек Рахатович — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Содиқов Сайфиддин Бахтиёр ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Фазлиддинов Абдуллоҳ Зайлиддин ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Хакимов Муҳаммад Улуғбек ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Хасанов Садриддин Зайниддин ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Ҳабибуллаев Муҳаммад Қодиржон ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Шокиров Иброхим Жамшид ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Шукуруллаев Абубакир Азиз ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси «Шуҳрат» медали билан Джураев Отабек Рустамович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Толипов Орифжон Боходирович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

Ўзбекистон Хитой билан иссиқхоналар учун “ақлли” плёнка ишлаб чиқаради

Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари дунёда илк бор иссиқхоналар учун мўлжалланган плёнкалар таркибига қўшилувчи, ҳароратни мўътадиллаштириш вазифасини бажарадиган нано-композит заррачаларни синтез қилди академия матбуот хизмати хабар берди. Бундай плёнкларнинг синовлари Тошкент, Жиззах, Фарғона ва Андижон вилоятларида ўтказилган.

Касаба уюшмалари ҳаракати ташкил этилганлигининг 120 йиллиги қандай нишонланади?

Самарқанд вилояти Матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракати ташкил этилганлигига 120 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилиши мўлжалланган тадбирлар ҳақида сўз юритилди. Бу ҳақда Касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов йиғилганларга батафсил маълумот берди.

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган — олимлар

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган, АҚШ олимлари шундай хулосага келишди. Тадқиқотчилар 800 мингта «медкарта»ни таҳлил қилишди.

Хитой дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғини ишга туширди

Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги дунёдаги биринчи 10G кенг полосали интернет тармоғини ишга туширилди. Бу ҳақда «Mydrivers» портали хабар берди.

Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча иссиқ сувсиз қолади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Олмазор ҳамда Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» хабар берди.

Ўзбекистонга божсиз олиб кириладиган тамаки, алкаголь ва биологик моддалар миқдори тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг чекланган қуйидаги миқдорий нормалари тасдиқланди.  Алкоголь маҳсулоти, шу жумладан, пиво – 2 литр; Сигарет – 200 дона; Сигара – 5 дона; Тамаки – 100 гр; Атир ва ифор тарқатувчи сувлар – 3 дона (300 мл.дан ошмаган миқдорда); Биологик фаол қўшимчалар: суюқ ҳолатида ва сироп шаклида –10 дона флаконда; кукун ҳолатида – 0,5 кг; таблетка –100 дона; капсула –100 дона ёки 4 дона ПЭТ идишларда; қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) – 0,5 кг.

Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» 21-23 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган эркакнинг шахсига аниқлик киритилди

18 апрель куни ижтимоий тармоқларда «Туркистон» банк хизматлари марказига номаълум шахс сохта қурол билан ҳужум уюштиргани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти муносабат билдирди.

Тошкент вилоятида тезлик 80 км/соатга туширилди

Тошкент вилояти ҳокимининг айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Қайд этилишича, бу билан ҳудудлардаги автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтириш мақсад қилинган.

Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» қатновлари йўлга қўйилади

Транспорт вазирлигининг хабар беришича, сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб“ қатновлари йўлга қўйилади. Поездлар 24, 25, 26, 27 апрель кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: 775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15 776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижа билан ғолиб бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистон Ислом Республикаси ҳудудида ўтказилган VIII Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида иштирок этди. Мусобақада Ўзбекистон разведкачилари рекорд натижа билан Ватанимиз байроғини баланд кўтаришга муяссар бўлиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шавкат Мирзиёев: Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида тадбиркорларни ўйлантираётган яна бир масалага тўхталди. Жойларда ер солиғи ва ижара тўловларига оширувчи коэффициент белгилаётганда унинг бизнесга таъсирини ўрганиш, тадбиркорларнинг имконияти ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, қарор қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди

Президент бошчилигида ўтказилаётган йиғилишда қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди. «Бир нарсани аниқ тушуниш керак.

Ўзбекистонлик талабалар халқаро чемпионатда энг яхшилар қаторидан жой олди

Яқинда Беларус Республикасининг Жодино шаҳрида “БEЛАЗ” ОАЖ базасида МДҲ давлатларининг етакчи техник олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «BELAZ CHALLENGE 2025» номли машинасозлик ишлари бўйича халқаро чемпионат бўлиб ўтди. «BELAZ CHALLENGE 2025» — халқаро таълим лойиҳаси бўлиб, у МДҲ мамлакатларидаги техник олий ўқув юртларининг энг яхши талабалари орасида тоғ-кон саноати муаммоларини ҳал этиш, мавжуд масалаларга истиқболли ечимлар топиш бўйича ноёб имконият яратувчи платформадир.

Шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда ҳозирда қандолатчилик ва салқин ичимликлар тармоғи маҳаллий саноатнинг драйверига айланиб улгургани ва уларни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди. Шу боис шакарга акциз тўлови бекор қилиниши белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги келажагига илҳом бағишлаб: “Тупроқнинг олти дюйми” ҳужжатли филми намойиши ва Ўзбекистонда қайта тикланувчи қишлоқ хўжалиги бўйича муҳокама

ТОШКЕНТ, 2025-йил 17-апрел — Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент давлат аграр университети ҳамкорлигида Ўзбекистонда қайта тикланувчи қишлоқ хўжалигининг имкониятларини намойиш этувчи муҳим тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида Буюк Британияда суратга олинган “Тупроқнинг олти дюйми” ҳужжатли филми намойиш этилиб, ушбу филм ёш фермерларнинг тупроқни тиклаш, саломатлигини яхшилаш ва маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлаш орқали озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимини ўзгартираётгани ҳақида ҳикоя қилади.

Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар тўғридан тўғри сотилади

«Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори [ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.