«Ўзгидромет» агентлиги кутилаётган ёмғирлар сабабли жорий йилнинг 8-9 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди. Агентликка кўра, қуйидаги ҳудудларда тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Фарғона, Бешариқ туманлари ва Сўх, Шоҳимардон ҳудудларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
САМАРҚАНД, ЎЗБЕКИСТОН – Маълумки, Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё глобал иқлим муаммолари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирлашиш” мавзусидаги нуфузли Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир Марказий Осиё минтақасида иқлим ўзгариши, сув ресурслари бошқаруви ва экологик барқарорлик масалаларига бағишланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
Россиянинг Приморск ўлкаси мактаб ўқувчилари Ўзбекистонда жойлашган болалар оромгоҳларига ташриф буюришади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди. Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.
Бугун Остонада профессионал бокс оқшоми бўлиқ ўтади. Ушбу жанг кечасида икки нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянгай,Ғуссага ботса одам – муҳаббатга суянгай,Чорасиз қотса одам – муҳаббатга суянгай,Мен кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим,Фақат эслаб ёнгайман, биринчи муҳаббатим. Нидо бергил, қайдасан, шарпангга қулоқ тутдим,Сирли тушлар кўриб мен бор дунёни унутдим,Тонгда туриб номингга ушбу шеъримни битдим,Дилдаги охим менинг, биринчи муҳаббатим,Ёлғиз Оллоҳим менинг, биринчи муҳаббатим.
Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянгай,Ғуссага ботса одам – муҳаббатга суянгай,Чорасиз қотса одам – муҳаббатга суянгай,Мен кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим,Фақат эслаб ёнгайман, биринчи муҳаббатим. Нидо бергил, қайдасан, шарпангга қулоқ тутдим,Сирли тушлар кўриб мен бор дунёни унутдим,Тонгда туриб номингга ушбу шеъримни битдим,Дилдаги охим менинг, биринчи муҳаббатим,Ёлғиз Оллоҳим менинг, биринчи муҳаббатим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди.Суҳбат аввалида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари жорий йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида ўтган олий даражадаги уч томонлама учрашувнинг тарихий натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Маълумки, 2025 йил 4 апрель кунидан 9 апрель кунига қадар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқининг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Шу вақт ичида пойтахтнинг марказий кўчаларида юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланиши сабабли, қурилиш объектларида оғир ва енгил вазнли барча тоифадаги юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари фақат Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қиламиз, дейилади ИИББ хабарида.
Ҳ️укуматнинг янги қарори билан автотранспортда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Тошкент вилояти ҳудудидаги Оқсоқота сойидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олганлар 4,5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
«Google» компанияси «Gemini» сунъий интеллект хизматининг болалар учун махсус версиясини ишга туширмоқчи. Бу ҳақда «Android Authority» хабар қилди.
Париждаги YUNESKO бош қароргоҳида Ўзбекистон ҳукумати ва YUNESKO ўртасида келишув имзоланди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўз «Telegram» каналида маълум қилган.
2 апрель куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида автобус ва юк машинаси ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилган.
“Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (200-сон, 02.04.2025 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади: — йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ; — аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш; — йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмат хабар берди.
2025 йилнинг 5-9 апрель кунлари Парламентлараро Иттиффоқнинг энг йирик халқаро тадбири – 150-юбилей Ассамблеяси Марказий Осиё давлатлари тарихида илк бора юртимизда ўтказилмоқда. Дунёнинг 140 га яқин мамлакатларининг 105 парламенти етакчилари ва 2000 дан зиёд паламент вакиллари ҳамда 50 та халқаро ташкилотдан 110 нафар делегация аъзолари ушбу халқаро анжуман доирасидаги тадбирларда иштирок этиши кутилмоқда.
29-март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент шаҳрининг “Янги ҳаёт” тумани, “Янги Чоштепа” МФЙ ҳудудида 30-март — “Зеро WастеДай” (“Чиқиндисиз дунё учун халқаро куни”) муносабати билан оммавий плоггинг эко-аксияси ўтказилди. Ма’лумот учун, мазкур аксия Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида ҳам ташкил этилди.
«Юксалиш» ҳаракати экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлашни давом эттирган ҳолда, Тошкентнинг учта тумани — Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Яшнободда дарахт экиш тадбирларини ташкил этди. 2019 йилда бошланган «Бир миллион дарахт» акцияси Ўзбекистонда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳридан Янги Тошкентга қатнайдиган автобус йўналиши очилди, яна иккита йўналиш ҳаракати тизмаси ўзгартирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси ҳамда масъул ташкилот ва идора раҳбарларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи пойтахт ҳудудларида аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни ҳал этиш, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш каби йўналишлардаги ишларга кўмаклашиш мақсадида ўз фаолиятини Тошкентда давом эттирди. Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ томонидан Тошкент шаҳар масъулларига аҳоли муаммоларини ўрганиш, сайёр қабуллар ташкил қилиш, уларда аниқланган муаммолар бўйича вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ечим топиш каби вазифаларни бажаришда қатор ишлар амалга оширилди.
“Яшил макон” — виждонимиз, бўлажак ҳаётимиз, фарзандларимиз олдидаги масъулиятимиз” Шавкат Мирзиёев Бугун — 26 март куни Бухоро вилоятидаОила ва хотин-қизлар қўмитаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Хотин-қизлар экологик фаоллик сари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди. Тадбирда 400 нафардан ортиқ қатнашчилар, жумладан Илмий жамоатчилик, халқаро ташкилотлар вакиллари, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Аёл маърифати” жамоатчилик кенгаши ҳамда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари, туман-шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари иштирок этишди.
Оила институти фуқаролик жамиятининг муҳим таркибий бўғини бўлиб, ушбу институтни ҳар томонлама ривожлантириш ўз навбатида жамиятнинг барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда эр ва хотин ўртасида оилавий муносабатлари тугатилганда ҳаттоки оилавий муносабатлар тугамасдан туриб ҳам ўрталарида мол-мулк низолари вужудга келади.
1 апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар жорий этилади, деб ёзмоқда Spot. Бу бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан 24 мартда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги нархлар тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигининг сўнгги 5 йилдаги ривожланишини таҳлил қилди. 2024-йилда республикада ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 444,6 триллион сўмга етди ва 5 йил ичида 18,5 фоизга ўсди.
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида «Nexia-2» автомобили ёниб кетди. Вилоят ИИББ матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистонда 25 март – “Ер вақти” кунига бағишлаб махсус акция ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.