Хоразмда 138 туп дарахт ва буталарни ёқиб юборган шахслар 756 млн сўмдан ортиқ зарарни қоплайди

Хоразм вилояти Шовот туманида дарахтлар аёвсиз ёқиб юборилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Экология бошқармаси изоҳ берди.

Айрим тадбиркорлар фойда солиғини 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкасида тўлайди

“Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.  Қарорга кўра, давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер участкаларини комплекс туризм хизматларини йўлга қўйган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорларга ажратилади.

Халқаро молия институтлари билан ишлаш тизимини тубдан ўзгартириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланади

Халқаро молия ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилаётган баъзи лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмагани ва тендер ўтказилмаганлиги учун маблағлар ишлатилмай қолмоқда. Давлат кафолати остида маблағ жалб қилинган айрим лойиҳаларда кечикиш, қўшиб ёзиш ва маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам бор.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим товарлар божхона божидан озод қилинди

Фармонга кўра,  2024 йил 1 мартдан 2026 йил 1 мартгача: тадбиркорлар томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган қуйидаги товарлар божхона божлари тўланишидан озод этилади: ️меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари, савдо-кўнгилочар мажмуаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, мебель ва инвентарлар, қурилиш материаллари ва бошқа материаллар; ️чўмилиш ҳавзалари (бассейн) ва аквапарклар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, турникетлар, тўлов-маълумот терминаллари, видеокузатув тизимлари, янги замонавий энергия тежовчи тизимлар, махсус сув тозалаш фильтрлари; ️туризм марказларида жойлашган заргарлик ва олтин маҳсулотлари чакана савдоси дўконлари фаолиятини ташкил қилиш учун керак бўладиган қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш) материаллари, асбоб-ускуналар ва технологиялар; Мўйноқ ва Зомин аэропортларига парвозлар амалга оширилганда 23 ёшгача бўлган ёшлар, ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади ҳамда йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёз тақдим қилиш билан боғлиқ харажатлари бюджет ҳисобидан қоплаб берилади. Меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиш бўйича давлат активларини савдога чиқаришда харид тўловларини, миқдоридан қатъи назар, 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилади ҳамда 3 ойдан ортиқ муддат сотилмасдан турган активларнинг бошланғич баҳосини 30 фоизгача пасайтириш, зарур ҳолларда, баланс (қолдиқ) қийматида сотиш чоралари кўриб борилади.

Экспорт агентлиги Савдони ривожлантириш компанияси сифатида қайта ташкил этилади

Экспортни кредитлашга 200 миллион доллар ресурс берилган. Бундан ташқари, бу йил экспортчиларни қўллаб-қувватлашга 800 миллиард сўм йўналтирилмоқда.

Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилади

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Президент раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда айрим корхоналаримизда халқаро сертификат йўқлиги учун глобал логистика занжирларига қўшила олмаётгани айтилди.

Ўзбекистонда Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида 18 минг ўринли талабалар турар жойлари қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида олий таълим муассасалари учун талабалар турар жойларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш вазифаси белгиланган. Мазкур Фармонда белгиланган 18 000 ўринли талабалар турар жойлари қуриш лойиҳасини амалга ошириш вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Давлат-хусусий шерикчилик бўйича консалтинг бўлими бошлиғи, директор ўринбосари Маркос Мартинез Гарциа ҳамда ушбу лойиҳа доирасида жалб этилган Rebel Group International bv. консалтинг компанияси раҳбари Rolf Dauskardtlar билан вазирлик биносида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.  Учрашувда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этди.

Тошкентдаги кучли туман сабаб Россиядан келаётган самолётлар Самарқанд аэропортига йўналтирилди

Тошкентдаги зич туман туфайли Россиядан келаётган йўловчи самолётлари Самарқанд халқаро аэропортига йўналтирилди. Боэинг 787-8 Дреамлинер Москва – Тошкент рейси билан Самарқанд аэропортига қўнди ва Аирбус А-321-253НEО Владивосток – Тошкент рейси билан амалга оширилди.

Ўзбекистонда сув ва электр энергияни тежаш бўйича ENE Kids лойиҳасига старт берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Япония-Ўзбекистон ёшлар инновацион маркази ҳамкорлигида сув ва электр энергияни тежаш бўйича ENE Kids лойиҳасининг пилот дастурига старт берилди. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги хабар бермоқда.

Хитойликлар Ўзбекистонда экологик тоза бинолар қуриши мумкин

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида вазир ўринбосари Жусипбек Казбеков иштирокида Хитой ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.   Учрашувда икки мамлакат ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболлари, шунингдек, энергия жиҳатидан тежамкор ва экологик тоза бинолар қуриш ҳамда маиший ва қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.

12 йилдан буён қидирувда бўлган 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси Чимкентда ушланди

Чимкент Полиция департаментининг Экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактика тадбири давомида 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Қўшни давлат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан йирик миқдорда ўғирлик содир этган шахсга халқаро қидирув эълон қилинган.

Самарқандда чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташланишининг олдини олиш учун камералар ўрнатилмоқда

Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан Самарқанд вилоятида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлашнинг олдини олиш мақсадида онлайн кузатув камералари ўрнатилмоқда.  Энди белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган фуқаролар ва автомашиналар рўйхати шакллантирилиб, вилоят ИИБ бошқармаси маълумотлар базасидан автомашина эгалари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг манзиллари олинади.  Кейин эса вилоят Экология бошқармаси ҳудудий инспекторлари фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб, ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берилади.

Энди мансабдорлар устидан судга мурожаат қилганда давлат божи тўланмайди

Янги тартиб мансабдорларнинг фуқаролар ҳуқуқларини бузадиган қарорлари ва ҳаракатларига нисбатан шикоятлари учун амал қилади. Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди.

2024-йилнинг 10-январида КОICА Ўзбекистонда мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқитувчилари учун Training Program for Trainer of Teacher (ToT) Trening курс дастурини бошлади

Тошкент вилоятининг 35 та ҳудудидан 35 нафар ўқитувчилар учун 12 кун давомида ўтказиладиган ушбу тренинг дастури болаларга, ўйинга йўналтирилган мактабгача таълим дастурининг таълим мазмунини тушиниш асосида ўқитувчиларнинг мустақил дарсларни олиб бориш қобилиятини мустаҳкамлайдиган, дарсларни бошқариш учун зарур бўлган турли хил қобилиятларни ривожлантириш ва кўникмаларни болалар боғчаси ўқитувчи педагогларига етказишни ўз мақсади қилиб олган. Бу ўқув дастур КОICА PMC (Dong-Eui Universiteti)нинг мактабгача таълими бўйича мутахассислари ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудлардан келган маҳаллий магистр ўқитувчилар билан биргаликда маркабгача таълим соҳасида талаб қилинадиган мавзуларни танлашдаги ўқув режа ва мавзуларни ишлаб чиқиш жараёнида биргаликда иштирок этиш ва Ўзбекистонда боғча ёшдаги болалар таълим сифатини оширишга ҳисса қўшадиган педагогларни етиштириш дастурнинг асл мақсади ҳисобланади.

Дунёда кашандалар сони 19 миллион нафарга камайди – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, сўнгги икки йилда дунё бўйича тамаки истеъмол қилувчилар сони 19 миллион нафарга камайган. Бу даврда сайёрамиз аҳолиси 149 миллион кишига ортганини эътиборга олсак, қайд этилган натижа, албатта, қувонарли.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ва ўринбосарлари сайланди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференцияси бўлиб ўтди, унда уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

“Пахтакор” футбол клубининг 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди

“Пахтакор” футбол клуби масъулияти чекланган жамиятининг 100 фоиз давлат улуши савдога чиқарилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.

Сурхондарёда сифатсиз бензин сотаётган заправкалар аниқланди

Сурхондарёдаги айрим АЁҚШларда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Телеграмда янги функциялар ишга тушди

Телеграм мессенжери янги функцияларни ишга туширди – йўқолиб бораётган аудио ва видео хабарларни ёзиб олиш имконияти. Инновациялар илованинг янгиланган версиясида мавжуд.

Тадқиқот: COVID-19 нинг инкубация даври 10-14 кундан 3-4 кунгача қисқарди

COVID-19 пандемиясининг бошида олимлар касаллик белгилари инфекциядан кейин 7-10 кун ичида пайдо бўлиши мумкинлигини таъкидладилар. Бироқ, янги тадқиқотлар натижаларига кўра, энди инкубация даври сезиларли даражада қисқартирилди — коронавируснинг штаммига қараб 3-4 кунгача.

Кармана туманига янги ҳоким тайинланди

Адизов Валижон Юсупович Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Лавозимга тайинлангунга қадар у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Тошкентда Халқаро опера ва балет фестивали дастурида жаҳоннинг етакчи жаҳон саҳналаштирувчиларининг асарлари намойиш этилади

2024-йилнинг 28-феврал – 16-март кунлари Тошкентдаги барча нозик дидли томошабинларни узоқ кутилган воқеа кутмоқда – пойтахтда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этиладиган ҳар йилллик Халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтади. Томошабинлар энг аҳамиятга молик санъат мактаблари, сайёр гуруҳлари ва хореографлар томонидан тайёрланган турли мамлакатларнинг машҳур саҳна асарларини томоша қиладилар.

Хитойлик инвесторлар Андижон вилоятига йирик миқдорда инвестиция киритади

2024 йилнинг 3-11 январь кунлари Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитой давлатида бўлиб, иқтисодий-ижтимоий йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан музокаралар олиб борди. Хўш, унинг натижасида қандай бўлди?

Криминология тадқиқот институти ташкил этилди

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–10-сон, 15.01.2024 й.) қабул қилинди. Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ташкил этилди.

Бўка тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

Туманнинг собиқ раҳбари Низомиддин Аббосов соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.  Бўка тумани ҳокими лавозимига Бегматов Бахтиёр Пахриддинович номзоди тасдиқланди.

Шамсиддин Сохибназаров янги лавозимга тайинланди

Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Шамсиддин Сохибназаров Бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Шамсиддин Сохибназаров тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Энди ўзбекистонликлар Дубайга визасиз бориши мумкин бўлади

2024 йил 16 январь куни БАА Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 январь куни Европа Иттифоқининг Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Суҳбат аввалида Евроиттифоқнинг юқори мартабали вакили ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, давлатимиз раҳбарига Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Еврокенгаш раиси Шарль Мишелнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Тошкентда юқори қаватдан чиқинди ташлаган фуқаро жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги қурилиш объектларидан бирининг юқори қаватидан пастга чиқинди ташлангани акс этган видео тарқалди.  Ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан ўрганилди.

Чет элда ишлаётган ватандошларимизнинг аксарияти оддий ва оғир, кам иш ҳақи тўланадиган меҳнат билан шуғулланмоқда — Президент

Бандлик тизимига кирувчи касбга тайёрлаш муассасалари фаолияти ҳам талаб даражасида эмаслиги таъкидланди. Масалан, ҳозирда чет элда ишлаётган ватандошларимизнинг аксарияти оддий ва оғир, кам иш ҳақи тўланадиган меҳнат билан шуғулланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.