Мобил қурилмаларни зарарли “.apk” иловалардан тозалаш усуллари

Сўнгги пайтларда шубҳали “.apk” иловани юклаб олиш оқибатида вируслар қурилмага зарар етказиши ҳолатлари кўпаймоқда. Мутахассислар бундай иловани бартараф этиш учун махсус кетма-кетликда чора кўришни тавсия қилади.

ЕТТБ Ўзбекистондаги етакчи озиқ-овқат ва ичимликлар трейдери фаолиятини кенгайтиришни молиялаштирмоқда

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистондаги қопланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларини тарқатиш билан шуғулланувчи етакчи компаниялардан бири бу Green Line Trading (GLT) фаолиятини кенгайтиришни молиялаштирмоқда. GLT ЕТТБ томонидан ташкил этилган 15 миллион еврогача бўлган молиявий пакетни олади.

Президент юқори кучланишли кабель ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди

Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Тошкент вилоятининг Аҳангаран туманига сафари давомида юқори кучланишли кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Enco Group» корхонаси фаолияти билан танишди. Ўзбекистонда энергетика сектори модернизацияси ва юқори кучланишли кабеллар ишлаб чиқариш лойиҳаси Мамлакатимизда энергетика соҳасини интенсив модернизация қилиш, янги электр станциялари ва подстанциялар қуриш, магистрал тармоқларни янгилаш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

1 февралдан профессионал тутинган оила хизмати: бола учун хавфсиз вақтинча оила

2026 йил 1 февралдан мамлакатимизда болаларни ҳимоя қилишга қаратилган янги механизм — профессионал тутинган оила хизмати ишга туширилади. Бу тизим зўравонлик оқибатида оиласидан олинган, ўз ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид мавжуд бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда қолган болалар учун мўлжалланган.

Ҳаво +22 °C гача исийди: Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво прогнози

13–15 февраль кунлари Ўзбекистонда асосан иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда, дея хабар қилади Узгидромет. 13 февраль куни кўпгина вилоятларда ноустувор об-ҳаво сақланиб, баъзи ҳудудларда ёмғир, айрим жойларда қувватли ёмғир ёғиши мумкин.

Дурдона Ҳакимова ягона қурбон бўлмаган, иккинчи ҳалок бўлган шахс аниқланди

Истанбул шаҳрида содир этилган даҳшатли жиноят юзасидан янги ҳолатлар очилмоқда. Умрание туманидаги ижара хонадонда Ўзбекистон фуқаролари — Дурдона Ҳакимова ва 32 ёшли Сайёра Эргашалиева ўлдирилгани маълум бўлди.

Қашқадарё вилоятида суғориш ва хўжалик эҳтиёжлари учун сунъий музликлар яратилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Сарчашма маҳалласида тўртта сунъий музлик — «Ice Stupa» иншооти барпо этилди. Ҳар бир иншоот қиш мавсумида 450 куб метргача муз тўплайди.

Қарийб 200 минг ўзбекистонлик чиқинди олиб чиқиш бўйича қарзлари сабаб электр энергияси учун тўлов қилишда чекловга учради

2026 йил 5 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари бўйича 1 миллиондан ортиқ абонентнинг умумий қарзи 108,9 миллиард сўмни ташкил этгани Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан маълум қилинди. Барча абонентларга огоҳлантирувчи SMS-хабарлар юборилиб, қарздорликни бартараф этиш учун 5 кунлик муддат берилган.

Халқаро техник тартибга солиш тизими мослаштирилади

Сўнгги йилларда миллий лабораториялар натижаларининг халқаро миқёсда тан олиниши кенгайди. Бугунги кунда уларнинг хулосалари 37 та давлат томонидан қабул қилинмоқда.

“CUz” миллий мувофиқлик белгиси жорий этилади

Техник тартибга солиш тизимини модернизация қилиш доирасида “CUz” миллий мувофиқлик белгисини жорий этиш режалаштирилмоқда. Янги белги маҳсулотлар сифат ва хавфсизлик талабларига жавоб беришини тасдиқловчи ягона миллий кўрсаткич сифатида хизмат қилади.

«Қамчиқ» довонида ҳаракат вақтинча тикланади, кечга яқин яна чекланиши мумкин

Қамчиқ довони орқали автомобиль ҳаракати бугун соат 11:00 дан бошлаб қайта очилиши маълум қилинди. Мазкур қарор йўлдаги ҳолат барқарорлашгани муносабати билан қабул қилинган.

“Ўзтест” маркази тугатилади

Техник тартибга солиш соҳасида институционал ўзгаришлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Унга кўра, Ўзтест марказини тугатиш ва соҳадаги ташкилотлар сонини қисқартириш белгиланди.

Тошкент шаҳар ҳокимиятининг расмий баёноти

Фуқаролардан кўча-йўл тармоғининг ажратувчи қисмларига тўсиқлар ўрнатилиши юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади. 2025 йилда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ташаббуси билан шаҳарнинг айрим магистрал кўчаларида пиёдаларни йўналтирувчи тўсиқларни ўрнатиш ишлари бошланди.

Президент суд тизимини ислоҳ қилиш ва коррупцияга қарши кураш бўйича ҳисоботни тинглади

12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий судьялар кенгаши раиси ахборотини тинглади. Ҳисоботда қайд этилишича, қонунга мувофиқ, кенгаш раиси ҳар йили одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳамда суд тизимида коррупцияга қарши кураш ҳолати ҳақида Президентга маълумот беради.

15 миллион фуқаро шахсий маълумотлари сотилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Рақамли технологиялар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган “15 миллион фуқаронинг маълумотлари сизиб чиққан” деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди. Вазир Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, дастлабки ўрганишлар натижасида гап анча кам — тахминан 60 мингга яқин маълумот ҳақида бораётгани аниқланган.

Пенсия тайинлашни автоматлаштириш босқичма-босқич давом эттирилади

Ўзбекистонда пенсия тайинлаш тизимини рақамлаштириш ва автоматлаштириш жараёни изчил давом эттирилмоқда. Ҳозирги кунда ёшга доир пенсиялар — эркаклар учун 60 ёшдан, аёллар учун 55 ёшдан, шунингдек ногиронлик пенсиялари фуқароларнинг алоҳида мурожаатисиз, проактив шаклда тайинланмоқда.

Сўм курси пасайиши давом этмоқда: ички валютага бўлган талаб курсга босим ўтказмоқда

2026 йил 12 февраль ҳолатига кўра, ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан яна бироз қадрсизланди. Доллар курси 12 270 сўмгача кўтарилди.

Зўравонликдан жабрланган болаларга ижтимоий хизмат кўрсатилади

2026 йил 9 февралдаги 48-сон қарори билан “Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, зўравонликдан жабрланган ёки бундай хавф остида бўлган болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматлар ҳимоя қилиш режаси асосида кўрсатилади.

Қамчиқ довони қор хавфи сабаб вақтинча ёпилди

12 февраль куни соат 13:00 дан бошлаб халқаро аҳамиятга эга А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довони орқали ўтувчи қисмида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланди. ФВВ маълумотига кўра, қарор тоғли ҳудудларда кучли қор ёғиши туфайли ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Инспекторга 800 минг сўм пора таклиф қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Навоий вилоятида транспорт назорати инспекцияси ходимига пора таклиф қилган шахс ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

FAO–ЕИ лойиҳаси зараркунандалар ва пестицидларни бошқариш бўйича тренинг ўтказмоқда

Маҳаллий тренерлар салоҳиятини ошириш орқали Ўзбекистоннинг хавфсизроқ қишлоқ хўжалигига ўтишини қўллаб-қувватлаш Тошкент, 2026 йил февраль — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликда 2026 йил 9–13 февраль кунлари Тошкент шаҳрида зараркунандалар ва пестицидларни барқарор бошқариш бўйича беш кунлик тренерлар тайёрлаш тренингини ташкил этмоқда. Тренинг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак» лойиҳаси доирасида ўтказилиб, мамлакатнинг хавфсиз ва барқарор қишлоқ хўжалиги тизимларига ўтишини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Нотариусликка ягона танлов тартиби тасдиқланди ва масофавий нотариал хизмат йўлга қўйилди

Адлия вазирлиги томонидан Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (3773-сон, 2026 йил 11 февраль). Ҳужжат 2026 йил 1 апрелдан кучга киради.

Жогорку Кенеш депутати қўшни давлатларга сув сотиш таклифини асослаб берди

Жогорку Кенеш мажлисида депутат Умбетали Кыдыралиев қўшни давлатлардан сув учун тўлов ундириш ёки камида ГЭСлар ва сув омборларини тиклаш ҳамда сақлаш харажатлари учун компенсация олиш ташаббуси ҳақида фикр билдирди. Кыдыралиевнинг айтишича, унинг сўзлари қўшни мамлакатларда турлича талқин қилиниб, муайян муносабатларга сабаб бўлган.

Новза атрофидаги савдо мажмуасининг ёнғинини бартараф этилди

Тошкент шаҳрининг “Новза” метро бекати яқинида жойлашган савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига (ФВББ) хабар келиб тушди. Хабарга кўра, ҳодиса жойига зудлик билан қутқарув ва ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб борган.

Мирзиёев ва Жапаров телефон орқали “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ҳамда Қамбарота гидроэлектр станцияси қурилиши бўйича мулоқот қилишди

10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Атоқли давлат ва жамоат арбоби Каллибек Камалов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли меҳнат фахрийси Каллибек Камалов шу йил 11 февраль куни 100 ёшида вафот этди. Каллибек Камалов 1926 йил 18 мартда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида туғилди.

Самарқанднинг «Динамо» клуби судланган ганалик футболчи билан шартнома имзолади

Самарқанднинг «Динамо» футбол клуби 30 ёшли ганалик марказий ярим ҳимоячи Кингсли Сарфо билан шартнома имзолади. Футболчи майдонда тезкорлиги ва яхши дриблинги билан танилган.

Сирдарё вилоятида туризмни ривожлантириш масалалари бўйича очиқ мулоқот ўтказилди

Сирдарё вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда тадбиркорлар томонидан билдирилаётган таклиф ва муаммоларни ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.

Сирдарёда “Sohil makon” экотуристик мажмуаси барпо этилди

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аккулов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи туризм соҳаси вакиллари иштирокида Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилаётган янги туристик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 2007 йил туғилган фуқаро нарколаборатория ташкил этган ҳолат фош этилди

Маълумотларга кўра, 22 ёшли кимё йўналишида таҳсил олаётган талаба ижарага олинган хонадонда мефедрон моддасини тайёрлашни йўлга қўйган. Ушбу жараённи ташкил этишда 2007 йилда туғилган 18 ёшли қиз ҳам унга ёрдам бергани аниқланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.