Фарғонада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Captiva ҳайдовчисига чора кўрилди — видео

Ҳайдовчи давлат рақами белгисини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, йўл қоидаларини бузиб ҳаракатланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Captiva ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат ва энергетиклар рекламасига чеклов кучайтирилмоқда

Таълим муассасаларида таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини камайтириш кўзда тутилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш, бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш режалаштирилмоқда.

Судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган вазифалар юклатилмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракциясининг йиғилишида судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Дастлаб фракция аъзолари «Судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Хоразмда ота вояга етмаган 14 яшар ўғлини аёвсиз калтаклади — видео

Ҳолат юзасидан судга оид экспертизалар тайинланган ва ИИО томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хоразмлик 13 ёшли бола калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистонликларда қанча кўчмас мулк объектлари бор?

Ўзбекистонда фуқаролар эгалигида қанча кўчмас мулк борлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги хабар берди.

Ўтган йили Андижон вилоятида газ таъминоти бўйича 14 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган

Сўнгги йилларда фуқаролар билан очиқ мулоқотнинг юзага келиши ҳудудларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлашга, шу орқали аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилмоқда. Ҳамюртларимиз мурожаат орқали узоқ йиллардан буён ҳал бўлмай келаётган ёки кундалик ҳаётимизда юзага келган масалалар юзасидан саволларига жавоб олиш имконига эга бўляптилар.

Президент қонунлар «қоғозда эмас, амалда» бажарилиши муҳимлигини таъкидлади

«Қонунлар қоғозда эмас, балки амалда қатъий бажарилганда», одамлар ҳаётида хотиржамлик ва рўзғорида фаровонлик бўлади, деди президент. «Бу мақсадга тўла эришиш мумкин», деди у прокуратура ходимларига йўллаган табригида.

Сенат Божхона қўмитасига пиротехника воситалари кўпайиб кетганидан шикоят қилиб, сўров юборди

Божхона қўмитаси интернетда пиротехника воситаларига чек қўйишга доир кўплаб чиқишлар қилганди. Аммо, Янги йил байрамида пиротехникадан кенг фойдаланиш кузатилди.

2023 йилда қурилиш ишлари қарийб 107 фоизга ошган

АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов иштирокида ўтказилган брифингда ўтган йилда қурилиш-бунёдкорлик ишлари таҳлили ҳақида маълумот берилди. Умуман олганда, 2023 йилда уй-жой қуриш ҳажми 1,5 бараварга ортиб, 90 минг хонадонли уйларда қурилиш ишлари ташкил этилди.

Тадбиркорлар томонидан ҳисоботларни топшириш тизими соддалаштирилди

Давлат раҳбарининг 2023 йилнинг 18 август куни тадбиркорлар билан ўтказилган “очиқ мулоқот”да берилган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлардан ҳисобот ва статистик маълумотларни талаб қилиш тизимининг тартибга солиш таъсири баҳоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Бир гуруҳ прокурорлар Президент томонидан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони билан қуйидагилар мукофотланди.  «Мардлик» ордени билан Аминов Шохрух Азаматович— Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Хамдамов Улуғбек Аслонович— Фарғона вилояти Қўқон шаҳар прокурори «Дўстлик» ордени билан Ерниязова Венера Тажетдиновна— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари «Жасорат» медали билан Абдилазизов Давронбек Махмуджонович— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Буронов Нурбек Эркинович— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи «Содиқ хизматлари учун»медали билан Болтаев Ҳалим Ҳусанбоевич— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Муратов Жахонгир Дилшатович— Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокурори Сайфуллоев Эркин Худоёрович— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Файзиев Вахоб Камолович— Бухоро вилояти Когон шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси «Шуҳрат» медали билан Абдухакимов Муродулло Тогаевич— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Каримов Хуршид Акрамович— Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи Қодиров Абдумўмин Абдумажитўғли — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти Шеробод тумани бўлими давлат ижрочиси Ташпулатов Хуршид Сабиржанович— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўлими бошлиғи Хабилжонов Улуғбек Хабилжонўғли — Тошкент вилояти Ангрен шаҳар прокурори

Нобанк молия ташкилотлари иқтисодиётга инвестиция киритишда қандай аҳамиятга эга?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда нобанк молия ташкилотлари секторининг иқтисодиётга инвестиция киритувчи манба сифатидаги ривожланиш даражасини таҳлил қилди. Жаҳон молия бозорида нобанк молия ташкилотлари капитал ресурслар ва иқтисодий ўсишни рағбатлантирувчи механизмларга бўлган ялпи талабни қондирувчи асосий манбалардан бири ҳисобланади.

Ислом Махачев Оливейра-Сарукян жанги ғолибига қарши октагонга кўтарилади

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев 2024 йилнинг ёзида октагонга қайтади. Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.

Президент прокуратура органларининг бир гуруҳ ходимларини тақдирлади

Мукофотланганлар орасида пойтахтнинг Чилонзор тумани прокурори ва Бош прокурор ўринбосари бор. Шавкат Мирзиёев Прокуратура ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини мукофотлади.

Сифатли ва юқори даромадли иш ўринлари ҳисобига жорий йилда 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган

Президент Шавкат Мирзиёев 8 январь куни аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.  Расмий статистикага кўра, юртимизда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади.

Японияда содир бўлган кучли зилзилада қурбон бўлган ва жабрланганлар йўқ — Ўзбекистон элчихонаси

Японияда 1 январь куни содир бўлган зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 168 нафарга етди. Январь ойи бошида Япония ғарбидаги префектураларида содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлган ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, деб хабар бермоқда "Дунё".

UFC-300. Чарльз Оливейра Арман Сарукянга қарши октагонга кўтарилади

UFC енгил вазнда даъвогарлар жангини белгилади.Унга кўра, UFC 300 турнирида Чарльз Оливейра Арман Сарукянга қарши октагонга кўтарилади.

Тошкентдаги қитъа чемпионати Осиё оғир атлетикачиларига Олимпиада рейтинг очколарини тақдим этади

Жорий йилнинг 2-10 февраль кунлари пойтахтимизда оғир атлетика бўйича қитъа чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Юртимизда ташкил этилаётган 2024 йилнинг илк нуфузли спорт мусобақасига тайёргарлик ишлари қандай олиб борилмоқда?

Ўзбек олимлари помидордан янги авлод COVID-19 вакцинаси яратди

Ўзбек олимлари томонидан генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истъемол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинаси яратилди. Олимлар томонидан коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор хужайраси геномига киритилди.

Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда muslim.uz портали маълум қилди.

Бухоро вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари бўйича янги нархлар эълон қилинди

Бухоро вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда сувни тежайдиган суғориш технологиялари лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар ажратилади

“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда  “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин сотувчи бўлиб қолмоқда

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, ўтган йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон Марказий банки дунёдаги энг кўп олтин сотувчиси сифатидаги ўрнини сақлаб қолди.  Ноябр ойида Ўзбекистон Марказий банки 11 тонна қимматбаҳо метал сотган бўлса, Қозоғистон 3 тонна сотган ҳолда савдо ҳажми бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Ўтган йилнинг октябр ойида ҳам Ўзбекистон 11 тонна қимматбаҳо метал сотган ва жаҳонда биринчи ўринни қайд этганди.  Шунингдек, Марказий банк берган маълумотга кўра, 1 январ ҳолатида Ўзбекистоннинг халқаро олтин-валюта жамғармалари 34 млрд.

«Ўзгидромет» ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Бугун 8 январ куни Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эрталаб бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 7-12о илиқдан юқори бўлмайди.

Эндиликда қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлар учун пул тўламаганлар электр энергияси учун ҳам пул тўлолмайди

2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун; 2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун; 2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади. (https://t.me/press_secretary_minenergy/89) Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сонли Фармони 4-бандида белгилаб қўйилмоқда.

Нукусда фуқаролар номаълум моддадан заҳарланди, қурбон бор

Нукус шаҳрида икки нафар фуқаро номаълум этиологияли модда таъсирида заҳарланган ва улардан бири вафот этган. Бу ҳақда 6 январ куни эълон қилинган Нукус шаҳар ҳокими қарорида айтилади.

Ўзбекистон статистика портали синов режимида ишга туширилди

Ўзбекистон Статистика агентлиги томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими яратилди. Статистика агентлиги маълумотига кўра, унинг негизида siat.stat.uz Ўзбекистон статистика портали синов режимида ишга туширилди.

МДҲдаги энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда

Ўзбекистонда бензин нархи МДҲ давлатлари орасида энг қиммат деб топилди.  Бу ҳақда 150 дан ортиқ мамлакатларда мотор ёқилғиси, электр энергияси ва табиий газнинг чакана нархларини эълон қилиб борувчи «Global Petrol Prices» платформасининг рейтингида келтирилган.

Жисмоний шахслар ер солиғи базавий ставкалари ўзгарди

Жисмоний шахслар учун ер солиғининг базавий ставкалари 12 фоизга индексация қилинди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Нукусда икки фуқаро номаълум моддадан заҳарланди

Икки фуқаро шифохонага олиб борилган. Аммо, бир нафари вафот этган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.