Шахмат. Абдусатторов ва Воҳидов жаҳон кубогини тарк этди, Синдаров 4-босқичга чиқди

Шахмат. Абдусатторов ва Воҳидов жаҳон кубогини тарк этди, Синдаров 4-босқичга чиқди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида 3-босқичнинг классик форматдаги ўйинлари якунланди.

Кутилмаганда, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов мусобақани тарк этди. У мексикалик Хосе Мартинесга қарши ҳар икки партияда мағлуб бўлди.

Ҳамюртимиз биринчи ўйинда ғалабага яқин эди. У рақиб Шоҳи томон босим уюштирди. Аммо муҳим паллада G6 юришини топа олмади. Шундан кейин йўл қўйилган 2-3 хато туфайли мағлубиятга учради.

Нодирбек жавоб ўйини ғалаба учун ҳаракат қилди, баъзи пайтларда таваккалга қўл урди. Аммо мексикалик шахматчи ишончли ўйин кўрсатиб, иккинчи баҳсда ҳам ғалабани қўлга киритди.

Абдусатторов 2023 йилда Боку ўтказилган жаҳон кубогини 2-босқичдан тарк этганди. Бу сафар у учинчи босқичдан ўта олмади.

Шамсиддин Воҳидов эса ҳиндистонлик кучли гросмейстер Аржун Эригаисига қарши ўйинларда бир мағлубият ва бир дуранг қайд этиб, турнир билан хайрлашди.

Жавоҳир Синдаров грециялик Николас Теодорога қарши ўйинларда бир дуранг ва бир ғалабага эришди ҳамда тўртинчи босқичига йўл олди.

Нодирдек Ёқуббоев эса чехиялик Ван Нгуенга қарши ҳар икки партияда дуранг қайд этди. Шахматчилар бугун рапид форматидаги тай-брек баҳсларида ғолиб номига аниқлик киритишади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.