Текширувлар давомида Андижон шаҳри ва Андижон вилоятидаги 7 та ёқилғи қуйиш шохобчаларида шундай ҳолатлар қайд этилган. Андижон шаҳри ва Андижон вилоятида жойлашган 17 та ёқилғи қуйиш шохобчасининг 7 тасида АИ-80 русумли бензинни АИ-92 ва АИ-95 деб сотиш ҳолатлари аниқланди.
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия Кўчатчилар уюшмаси миллий консорциуми (CIVI Italia) президенти Жандоминико Консалво билан учрашув ўтказди. Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш билан боғлиқ изчил ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.
Туғилган ўғил болаларнинг сони қиз болаларга нисбатан 31 978 нафарга кўп. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистонда 887 424 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги Матбуот хизмати.
Ўқувчилар қишки таътилда 14 кун дам олишади. Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги хабарига кўра, вазирлик тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабрь, қишки таътилнинг илк куни 28 декабрь саналади. Таътил 2024 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.
Қонунчиликка кўра, темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирмалар билан йилига 1 марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) талонларга алмаштириш ва гувоҳнома тақдим этиш бўйича қуйидагиларга берилган: ➖ 3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга; ➖ уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга. Шунингдек, айрим шахслар темир йўлларда йилига бир марта бепул юриши (бориш ва келиш) мумкин: ➖ ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар; ➖ ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга; ➖ Чернобиль АЭСдаги аварияни бартараф этишда иштирок этганногиронлиги бўлган шахсларга.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларининг 34 таси автобус ҳайдовчиларининг айби билан содир этилган. Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида автобуслар билан боғлиқ 94 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
“Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 25, 26, 27, 28 декабр кунлари 762/761-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
14 декабрь куни Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишни бошланганини эълон қилди. “Chemonics International” томонидан амалга ошириладиган бу лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ва ҳисобдорлигини кучайтириш, қарор қабул қилиш жараёнларида фуқароларнинг фаоллигини ошириш йўлида республика ҳукуматидаги ҳамкасблари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Наманган вилоятларида ҳам маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари белгиланди. Бу ҳақда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Мазкур қатнов йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент ва Самарқанд ҳамда Тошкент ва Қарши бўйлаб амалга оширилади. Жорий йилнинг 29, 30, 31 декабрь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида, шунингдек, 25, 26, 27, 28 декабрь кунлари 762/761-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
Яширин майнинг ферма 47 дона майнинг қурилмаси билан фаолият юритган. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ мутахассислари иштирокида Самарқанд вилоятида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилган.
Биринчи бор икки нафар таеквондочимиз рейтинг орқали Олимпиадага йўл олди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Хитойдаги давлат компаниялари, шунингдек, Хитойнинг саккиз провинциясидаги Хитой ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган ташкилотлар ўз ходимларининг иш жойида Apple ва бошқа хорижий қурилмалардан фойдаланишини тақиқлади.Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. Қайд этилишича, тақиқ, хусусан, iPhone ва Samsung смартфонларидан фойдаланишга киритилган.
Жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев бошчилигидаги Ўзбекистон солиқ органлари делегацияси ишчи ташриф билан Россия Федерациясида бўлди. Ташриф давомида Ш.Кудбиев ва Россия Федерал солиқ хизмати раҳбари Даниил Егоров солиқ соҳасида келгусидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати 17 декабрь, якшанба куни старт олди. Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион рейтинг очколарини жамғариш даври якунлангани ва у орқали Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган спортчилар номини эълон қилди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) Париж-2024 йўлланмаларига эга бўлишди.
Жорий йилнинг 4-11 декабрь кунлари Москва физика-техника институтида 1-Халқаро илмий физика олимпиадаси ташкил этилди. Ўзбекистон Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги маълумотига кўра, ушбу олимпиада 2023 йилда Республика миқёсидаги олимпиадаларда ғолиб бўлган мактаб битирувчилари ўртасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади. Давлатимиз раҳбари Кувайт халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли (умумий қуввати 50 кВт гача) қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилиши белгиланган. Дастур доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт·соатига 1 000 сўмдан субсидия ажратилади.
Ижтимоий тармоқларда Андижондаги “Жаҳон бозори”да ёнғин чиққани акс этган видеолар тарқалди. Уларда ёнғин газ баллоннинг портлашидан келиб чиққан.
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев мексикалик Кевин Гонсалесга қарши жанг қилди. АҚШнинг Аризона штатида жойлашган DeSert Diamond аренасида ташкил этилдиган бокс оқшоми 8-раунддаёқ ўз ниҳоясига етди.
Ўзгидромет ижтимоий тармоқларда «келаётган кунларда ҳаво ҳароратининг -10 даражагача совиб кетиши» ҳақидаги хабарлар нотўғри талқин қилинаётгани юзасидан изоҳ берди. Унга кўра, ҳароратнинг-10 даражагача совиши фақат тоғ ва шимол ҳудудларига тааллуқли.
Фарғонада бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби darakchi.uz’га маълум қилди.
Фарғона вилояти ИИБ ва ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, пробация ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтамаганлиги сабабли суд томонидан қидирув эълон қилинган шахслар қўлга олинган. Фарғона вилояти ИИБнинг хабар беришича, тезкор қидирув тадбирлари давомида қуйидаги шахслар қўлга олиниб, тергов ҳибсхонасига юборилди: Боймуродов Абдулазиз Шавкатжон ўғли – 1998 йили Қўқон шаҳрида туғилган, муқаддам ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 3-қисми билан судланган.
Дана Уайт UFC 300 турнирида жуда кўп юлдузлар иштирокида жанглар бўлишини ваъда қилди.UFC президенти ушбу турнирда катта жанглар бўлиб ўтишини таъкидлади.
Transfermarkt портали Саудия Профессионал Лигасининг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди. Унга чемпионат тўпурари, “Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду киритилмади.
Бош прокуратура ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида эр-хотин ва уларнинг икки қизи ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Ҳукумат қарори (660-сон, 14.12.2023 й.) билан Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомга кўра, давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс (ташаббус кўрсатувчи) ташаббуси асосида бошланиши мумкин.
Судьялар олий кенгаши қарори билан ЖИБ Яккасарой, Сирғали, Олмазор ва Юнусобод туманлари судлари ва фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судига янги судьялар тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.