Концертлар рекламасида фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар бўлиши, бунда ташқи рекламада бу маълумотлар майдоннинг камида 10 фоизини эгаллаши керак. Президент концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб мусиқий ва бошқа асарларни ижро этиш усулларини тартибга солишни назарда тутувчи қонунни имзолади.
Сербиянинг Ниш шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари ўтказилди. Унда рингга кўтарилган 5 нафар ҳамюртимиздан 4 таси ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни Францияга давлат ташрифи доирасида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азулени қабул қилди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Учрашувда ЮНЕСКО билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ташкилот бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Наманган вилоятида ноқонуний равишда олиб кетилаётган катта миқдордаги пиротехника маҳсулотлари ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йил 1-феврал ҳолатига Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражасини ўрганди. Маълумот учун: бозор HHI (Херфиндал Хиршман Индекси) бўйича рақобат даражасига кўра 3 гуруҳга бўлинади, рақобат даражаси паст (HHI 2500-10000 гача), ўртача (ҲҲИ 1500- 2500) ва юқори (HHI 1500 дан паст) Активлар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йил 1-феврал ҳолатига Ўзбекистон банк тизимидаги рақобат даражасини ўрганди. Маълумот учун: бозор HHI (Херфиндал Хиршман Индекси) бўйича рақобат даражасига кўра 3 гуруҳга бўлинади, рақобат даражаси паст (HHI 2500-10000 гача), ўртача (ҲҲИ 1500- 2500) ва юқори (HHI 1500 дан паст) Активлар.
Кеча Вьетнамда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Элита тоифасидаги аёллар ўртасидаги "BIWASE Tour of Vietnam" кўп кунлик пойгасининг сўнгги, бешинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда спортчилар 70.5 км масофага гуруҳ пойгасида иштирок этишди.
Ўрта вазн тоифасидаги ММА жангчиси, БАА вакили Хамзат Чимаев фаолиятидаги энг кучли рақибини айтди. "Менимча, Камару Усман.
Сербиянинг Ниш шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун баҳслари ўтказилди. Унда рингга кўтарилган 5 нафар ҳамюртимиздан 4 таси ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал қилди.
Айбланувчи ва гумон қилинувчиларнинг чиқиш ҳуқуқини суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд органлари чеклаши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори этиб қайта тайинланди. Бу ҳақда 11 март куни Маданият вазири Озодбек Назарбеков раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олиш жараёнида модель Сабрина Жабборова оғир тан жароҳати олди. У ташкилотчиларни бепарволик ва етарлича ёрдам кўрсатмаганликда айбласа, иккинчи томон ёрдам кўрсатилганини ва молиявий талаблар кучайиб бораётганини даъво қилмоқда.
МОҚ раҳбарияти эшкак эшиш турлари бўйича мураббийлар кенгаши билан учрашди. Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раҳбарияти ва мураббийлар кенгаши билан янги мавсумга тайёргарлик режаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Спорт вазирлигида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди. Бугун Спорт вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ҳудудий спорт бошқармалари, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, Республика олий спорт маҳорат мактаблари масъул ходимлари иштирокида Коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида Олимпия ва Паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича 13-февраль куни ўтказилган видеоселекторда берилган вазифаларнинг ижросини ташкил этиш мақсадида спорт федерациялари томонидан ҳудудларда фаол ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси Бош котиби Муроджон Мамадалиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан ассоциация ҳудудий бўлимлари фаолиятини кучайтириш, спорт мактаблари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали селекция ва спорт захирасини ривожлантириш мақсадида Бухоро вилоятида Бухоро Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Бухоро Ёшлар марказида спорт соҳаси вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президентини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди. Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Абдулла Арипов барча амалдорларга хорижий хизмат машиналаридан фойдаланишни тўхтатишни топширган. Энди ўзбекистонлик амалдорлар ҳам маҳаллий автомобилдан фойдаланади.
14-16 март кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида шорт-трек бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўтказилади. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Ейбог ҳам қатнашади.
Ички ишлар вазирлигида мамлакатда жиноятчиликка қарши вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.Йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги вазифалар ижроси якунлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов хизмат автомобилини Mercedes-Benz`дан Malibu`га ўзгартирган. Бу ҳақда «Газета.uz» сўровига кўра бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Бугун, 11 мартдан эътиборан мамлакатимизда 2025 йилги “Беш ташаббус олимпиадаси“ мусобақаларига старт берилди. Ўйинлар дастурига биноан дастлабки мусобақалар жорий йилнинг 11-13 март кунлари маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида шашка бўйича биринчи босқич мусобақалари бўлиб ўтади.
Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун учинчи кун жанглари бўлиб ўтади. Бугун кун давомида 5 нафар вакиламиз кейинги босқич масаласини ҳал этиш учун рингга кўтариладилар.
12−18 март кунлари Европанинг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела Европа Иттифоқи — Марказий Осиё саммити арафасида шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида Марказий Осиёнинг бешта давлатига ташриф буюради. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси «Газета.uz»га маълум қилди.
Равшанбек Бердалиевич Бегматов Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.Равшанбек Бегматов 1984 йил 2 мартда Фарғона вилояти Данғара туманида туғилган.
Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча иккинчи кун жанглари бўлиб ўтди. Дастлаб -54 кг вазнда жанга киришган Азиза Ёқубова Шимолий Корея вакиласи Янг Паек Жинга ҳакамларнинг қарорларига кўра мағлуб бўлди — 2:3.Нигина Ўктамова эса чемпионатни ғалаба билан бошлади.
Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Андорра князлиги ҳамраиси, Франция президенти Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.Князлик Европадаги кичик давлат бўлиб, Пиренейнинг шарқий қисмида, Франция ва Испания орасида жойлашган.
Компания барча рейсларни муқобил аэродромларга йўналтирилганини маълум қилди. Uzbekistan Airways матбуот хизматининг маълум қилишича, Москванинг бир қатор аэропортларида жорий этилган чекловлар туфайли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилган: - HY9607 Бухоро - Москва (Внуково) Самара халқаро аэропортига йўналтирилди;- HY611 Тошкент - Москва (Внуково) Пулково (Санкт-Петербург) халқаро аэропортига йўналтирилди;- HY9615 Урганч - Москва (Внуково) Пулково халқаро аэропортига йўналтирилди;- HY603 Тошкент - Москва (Домодедово) Урганч халқаро аэропортига йўналтирилди.
Яқинлашиб келаётган байрамлар муносабати билан 20-25-31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади. Наврўз ва Рамазон ҳайити байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг қўшимча қатновлари (778/777-сонли рейслар) йўлга қўйилди.
Меҳнат вазирлиги мансабдор шахсларга овозларни йиғишда мажбурлаш учун жавобгарлигини эслатиб, фуқароларни қонунига зид ҳолатлар ҳақида хабар беришга чақирди. “Ташаббусли бюджет”нинг 2025 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.