Баҳрайн — 2025. Ўзбекистон Осиё ўйинларида медаллар бўйича иккинчи ўринни эгаллади

Баҳрайн-2025. Ўзбекистон Осиё ўйинларида медаллар бўйича иккинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон делегацияси Баҳрайнда якунига етган III Осиё ёшлар ўйинларидаги иштирокини тугатди.

Қитъамизнинг 45 мамлакатидан 4000 нафардан ортиқ ёш спортчиси иштирок этган мазкур мусобақада ёш атлетларимиз юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, муросасиз беллашувларда 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза, жами 81 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.

Ушбу натижанинг тарихийлиги шундаки, делегациямиз I Осиё ёшлар ўйинларида 3 та бронза, II Ўйинларда эса 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган бўлса, бу гал мазкур рақамлар анча салмоқли кўриниш олди.

Шубҳасиз, бундай натижа ортида муҳтарам Президентимиз томонидан нафақат профессионал, балки ёшлар спортига ҳам қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик турибди, десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси III Осиё ёшлар ўйинларида қайд этилган ушбу юксак натижа билан барча федерация ва ассоциациялар, спортчи ҳамда мураббийлар, миллионлаб юртдошларимизни самимий табриклайди.

Баҳрайн — 2025. Ўзбекистон Осиё ўйинларида медаллар бўйича иккинчи ўринни эгаллади
Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.