Мигрантлар пул ўтказмаларисиз Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 17 фоизгача кўтарилиши мумкин - Жаҳон банки

Жаҳон банкининг миграция бўйича тадқиқотида айтилишича, хориждан пул ўтказмаларининг етишмаслиги мамлакатдаги камбағаллик даражасини 9,6 фоиздан 16,8 фоизгача ошириши мумкин. Жаҳон банки Европа ва марказий осиё (емо) минтақасидаги миграциянинг замонавий тенденциялари, муаммолари ва имкониятлари таҳлилини ўз ичига олган янги тадқиқотни тақдим этди.

Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиев ҳақида гапирди

Супер енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони япониялик Наоя Иноуэ (29-0, 26 КО) ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (13-1, 10 КО) билан бўладиган жанг ҳақида гапирди. "Мен сентябрь ойида Муроджон Аҳмадалиевга қарши жанг қилишим керак.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Анвар Клевлеев Таиланддаги халқаро мусобақаларда шоҳсупага кўтарилди

Таиланднинг Паттая шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Уларда стартга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради

Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11−13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Магомед Анкалаев чемпионликдан кейинги илк жангини қаерда ўтказиш ниятида эканини айтди

Ярим оғир вазнда UFC чемпионига айланган Магомед Анкалаев ўзининг биринчи чемпионлик ҳимоясини қаерда ўтказишни ҳоҳлашини айтди. "Камерингизни қаерда ҳимоя қилмоқчисиз?

Бокс бўйича аёллар ўртасида ЖЧ. Сотимбоева қозоғистонлик рақибга ютқазди, бугун 2 нафар спортчимиз рингга кўтарилади

Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати кеча старт олди. Дастлабки кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Олтиной Сотимбоева рингга кўтарилди.

Самарқанддаги ошхонада ёнғин чиқди

Бугун, 10 март куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида жойлашган ошхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

2026 йилда янги парранда зоти пайдо бўлади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2026 йилда Ўзбекистонда маҳаллий янги парранда зоти пайдо бўлишини маълум қилди. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Самарқанд вилоятига ишчи ташрифи давомида Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” фермер хўжалигида бўлиб, агропарранда кластери лойиҳаси тақдимоти билан танишган.

Хитой компанияси Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

Ўзбекистон талабалари учун Хитойнинг етакчи олий ўқув юртларига грантлар ажратилиниши мумкин. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда Хитойнинг "JC Finance Interconnect Holdings" компанияси раиси У Тинйи ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.  Музокаралар давомида Ўзбекистонда "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун илғор халқаро стандартлар асосида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Очиқлик ва шаффофлик: ишонч ишончни туғдиради

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши соҳада ислоҳотлар шиддатини кўрсатди. Ишонч жуда танқис нарса.

“Ўзбекистон ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз” — Кадастр агентлиги

Агентлик расмий муносабат билдириб, чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмаслигини, фақат ижара асосида берилишини таъкидлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ва сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Истанбулдаги Ўзбекистон консулхонаси аэропортда бошқа одамларнинг юкларини олмасликка чақирди

Бош консулхона ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, бошқа одамларнинг багажларини олиб ўтиб бермасликка чақириб, бу оғир жиноятларга олиб келишидан огоҳлантирди. Консулхона Матбуот хизматининг таъкидлашича, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида айрим шахслар аэропортларда сиздан ўз юкларини Ўзбекистонга етказиб беришни илтимос қилиши мумкин.

Ниш-2025: Боксчи қизларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашмоқда

Бугун Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Дастлабки кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Олтиной Сотимбоева рингга кўтарилади.

UFC. Рамазонбек Темиров нега қозоғистонлик жангчиларга қарши октагонга чиқмаслигининг сабабини айтди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазонбек Темиров қўшни давлат вакиллари билан октагонга чиқишни истамаслигини маълум қилди. Бу ҳақида “Sports.kz” нашри хабар бермоқда.

Жиззахда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Жиззахдаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида ўсмирлар ўртасида бадиий гимнастика бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 80 нафар гимнастикачи қизлар яккалик ва 15 та жамоа гуруҳ баҳсларида ўз омадини синаб кўрди.

Дзюдо. Линс Гран-присининг иккинчи кунида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритдик

Австриянинг Линс шаҳрида кечаётган дзюдо бўйича Гран-при турнирининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. Унда юртдошларимиз 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлдилар.

Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги миграция масалалари бўйича янги тадқиқотни тақдим этди

Тошкент, 5-март 2025-йил – Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё (ЕМО) минтақасидаги миграциянинг замонавий тенденсиялари, муаммолари ва имкониятлари таҳлилини ўз ичига олган янги тадқиқотни тақдим этди. Ҳисобот тақдимотида ташқи миграцияни тартибга солиш учун мас’ул давлат органлари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан экспертлар иштирок этишди.

Сауль Альварес блогер билан жанг қилмоқчи

Мексикалик бокс юлдузи Сауль Альварес блогер Жейк Пол билан жанг қилишга мухлислар томонидан жуда катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади. "Менимча, ҳамма Жейк Полни қандай калтаклашимни кўришни истайди.

WBC Гран-Присида иштирок этадиган боксчиларимиз 5 нафарга етди!

Аввалроқ, боксчиларимиз Абдумалик Халоков ва Мужибилло Турсунов WBC томонидан ташкил этиладиган Гран-При турнирида қатнашиши хабар қилинганди. Маълум бўлишича, яна уч ҳамюртимиз - Олимпиада чемпиони Лазизбек Мулложонов, шунингдек Камронбек Эшматов ва Суҳроб Қаюмов ҳам Бутунжаҳон бокс кенгаши томонидан ўтказиладиган Гран-При мусобақасида иштирок этади.

Отабек Холматов бир йиллик танаффусдан кейин рингга қайтмоқда

Ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун собиқ даъвогар, ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматов рингга қайтмоқда. Холматов 5 апрель куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида иштирок этади.

Топурия Махачев билан жангига ишора қилди

Илия Топурия тез орада эълон қилиниши мумкин бўлган яхши янгилик ҳақида гапирди. "Биз бу ҳақда эълон қилганимизда, сиз ишонмайсиз.

Ҳамюртларимизнинг жисмоний фаоллигини ошириш борасида янгича ёндашувлар татбиқ қилинади

Бугун Миллий Олимпия қўмитасида оммавий спортни янада ривожлантириш ва аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталарининг раҳбарияти, шунингдек, бошқа масъул ташкилотларнинг мутасаддилари иштирок этишди.

Волейбол, Ўзбекистон чемпионати: Сирдарёда Наманган жамоаси, Навоийда мезбонлар ғолиб бўлди

Гулистон шаҳрида волейбол бўйича U-17 ёш қизлар, Навоий шаҳрида ўғил болалар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ҳақиқий истеъдодларни кашф этиш асносида ғолиб ва совриндор жамоалар номини аниқлаб берганлиги билан аҳамиятли бўлди. Навоий ва Сирдарё вилоятларида саккиз кун давом этган шиддатли ва муросасиз ўйинлар томошабинларда катта қизиқиш уйғотибгина қолмай, ҳудудий терма жамоа мураббийлари ва Ўзбекистон волейбол федерациясининг селекционер мутахассислари учун келгуси режаларни белгилаб олиш, жамоаларнинг техник-тактик имкониятларини таҳлил этиш, мамлакат миллий терма жамоасига иқтидорли ёшларни танлаш имконини берди.

Хоккей. ЖЧнинг ўз дивизионида чемпион бўлган Ўзбекистон U18 терма жамоаси Тошкентда кутиб олинди (видео)

Хоккей бўича Ўзбекистоннинг ўсмирлар терма жамоаси ўзининг илк U18 Жаҳон Чемпионати (III B дивизиони)да чемпионликни қўлга киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Делегациямиз кеча Таиланддан қайтиб келди ва ОАВ вакиллари уларни Тошкент халқаро аэропортида кутиб олди.

Шахмат. Нодирбек Якуббоев — Prague International Chess Festival чемпиони

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Якуббоев Prague International Chess Festival халқаро турнирида ғалаба қозонди. Бу ҳақида Ўзбекистон шахмат федерацияси матубот хизмати хабар берди.

18 ёшли Лазиза Ҳайдарова Линс Гран-приси совриндори!

Бугун Австриянинг Линс шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при турнири старт олди. -48 кг вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз Лазиза Ҳайдарова бронза медалига сазовор бўлди.

Қашқадарёдаги спорт инфратузилмаси кўздан кечирилди

Спорт вазири Адкҳам Икрамов Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Дастлаб Спорт вазири Ғузор туманидаги ҳарбий қисмда бўлиб, у ердаги мавжуд спорт инфратузилмаси, йўлга қўйилган спорт тўгараклари ва ҳарбий спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев жанги тасдиқланди

Супер енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони япониялик Наоя Иноуэнинг навбатдаги икки жангини тасдиқланди. The Ring нашрининг хабар беришича, Иноуэнинг промоутерлари америкалик Рамон Карденас ва ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан жанг ўтказиш бўйича келишувга эришган.

Коррупциясиз таълим ёҳуд янгича ечимлар

Президент Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида шу масалага алоҳида эътибор қаратиб, айниқса, таълим тизимида коррупцияни камайтириш бўйича аниқ чоралар кўрилганини таъкидлади. Ўзбекистондаги коррупция ҳолатлари ҳақида сўз очилса, биринчи навбатда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидан порахўрлик ҳолатлари тилга олиниши одатга айланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.