 
 Франциянинг Париж шаҳрида шахмат бўйича Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 турнирининг плей-офф босқичига бугун старт берилди. Нодирбек Абдусатторов чорак финалда норвегиялик Магнус Карлсенга қарши баҳс юритиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
 Хитойнинг Уси шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилаётган ҳақида маълум қилган эдик. Бугун жамоавий дастурда иштирок этган саблячи ёшларимиз қизлар ва йигитлар ўртасидаги дастурларда бронза медалларига сазовор бўлишди.
 
 Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида ички ишлар вазири генераль-майор Азиз Тошпўлатов федерация раиси этиб сайланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
 
 Шуҳрат Хўжамбердиевич Джўраев Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.У ҳокимга қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалаларида ёрдам беради.
 
 Telegram`даги POLITIK Central Asia канали Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим бўлмайди, бу бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаяпти, дея ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ҳозирда томонлар давлат ички процедураларини якунлаш жараёнида.
 
 Миллатлар аро низо келтириши мумкин бўлган ҳамда ўзбек халқига нисбатан ҳақоратомуз сўзларни айтгани учун унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ тахаллуси билан танилган Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли шахс 2024 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Кореяда яшаб, ўзининг тармоқдаги саҳифалари орқали миллатлар аро низо келтириши мумкин бўлган ҳамда ўзбек халқига нисбатан ҳақоратомуз сўзларни айтиб, чиқишлар қилган. Унинг бу сўзлари кўплаб ўзбекистонликларнинг эътирозларига сабаб бўлган.
 
 UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яна солиқ билан боғлиқ муаммолар сабаб эътибор марказида. “Mash na sporte” нашри хабарига кўра, спортчининг банкдаги ҳисоблари Россия Федерал солиқ хизмати томонидан блокланган.
 
 Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири 4 апрель куни мамлакатга товуқ тухумларини олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.
 
 Март ойининг бошида ёшлар терма жамоамиз ўз ёш тоифасидаги Жаҳон Чемпионатида дебют қилди. Мусобақа Таиландда бўлиб ўтди.
 
 Айниқса, давлат томонидан молиялаштириладиган концертларда фонограммалардан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади, эндиликда ижрочиларга унвонлар беришда уларнинг жонли ижро этиш имкониятлари ҳисобга олинади. “Концерт-томоша фаолиятида жонли ижрони янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан: — давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади; — концерт-томоша тадбирлари рекламаларида тегишлича «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» деб аниқ кўрсатилиши лозим; — Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.
 
 Ўзбекистонлик ўрта вазн тоифасидаги собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг (28-8-0-1) жанг санаси маълум бўлди. Унга кўра, спортчи 14 июнь куни Чехиянинг Прага шаҳрида октагонга чиқади.
 
 Ўзбекистонлик ўрта вазн тоифасидаги собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг (28-8-0-1) жанг санаси маълум бўлди. Унга кўра, спортчи 14 июнь куни Чехиянинг Прага шаҳрида октагонга чиқади.
 
 Давлат раҳбари масъул идораларга турли йўналишлар бўйича парвозлар ва сайёҳлар сонини ҳисоблаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифда 14 та янги замонавий “Airbus” самолётини харид қилиш, яна 5 тасини ижарага олишга келишилди, “Boeing” компанияси билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокара бошланди.
 
 Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали совриндори, жаҳон чемпионатининг икки карра кумуш медали эгаси Камшибек Конкабоев яна бир бор ўзининг принципиал рақиби — ўзбекистонлик Баҳодир Жалоловга қарши рингга чиқишга тайёрлигини билдирди. Спортчи журналист Акерке Омирҳон билан суҳбатда жанг ташкил қилинса, Жалоловга қарши рингга чиқишга тайёр эканлигини билдирган: "Агар жанг ташкил этилса, Баҳодир Жалолов билан яна бир марта рингга чиқишга тайёрман.
 
 Франциянинг Париж шаҳрида шахмат бўйича Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 турнири бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.
 
 Энди ChatGPT ишлаб чиқувчиси республика бюджетига қўшилган қиймат солиғини тўлайди. OpenAI компанияси Ўзбекистонда электрон хизматлар етказиб берувчи сифатида рўйхатдан ўтди, бу ҳақдаги маълумотлар Давлат Солиқ Қўмитаси сайтида пайдо бўлди.
 
 Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
 
 Парламентлараро Иттифоқнинг Тошкентда бўлиб ўтган 150-Ассамблеясида иштирок этган Замбия миллий ассамблеяси котиби Рой Нгулубе вафот этди. Буни Замбия парламенти расман тасдиқлади.
 
 Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.
 
 Ростини айтсам видеони кўриб, ўзим ҳам уялдим, дея узр сўрашди йигит ва қиз. Вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, воқеа иштирокчиларининг шахси аниқланган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган ҳамда ҳуқуқбузарлар билан тушунтириш ишлари олиб борилган. "Яхши кўрган қизим илтимос қилгани ва оёғи педалга етмагани учун ҳайдашга рухсат бергандим.
 
 Электр энергияси учун тарифлар тармоғида янги градация пайдо бўлади: 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача 800 сўм тўланади. Бундан ташқари, нархлар ҳар йили 1 майдан бошлаб инфляция даражасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда индексланади.
 
 Франциянинг Париж шаҳрида шахмат бўйича Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 турнирининг саралаш босқичи якунига етди. Унда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.
 
 Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасидаги учинчи жанг 2025 йил октябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши мумкин. "Жанг октябрда Саудия Арабистонида ўтказилиши мумкин.
 
 2-5 апрель кунлари АҚШнинг Калифорния штатида сузиш бўйича "TYR Pro Swim Series" халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Илья Сибирцев ҳам иштирок этди.
 
 3-6-апрель кунлари пойтахтимизда конкур бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Республикамизнинг кўплаб вилоятларидан ташриф буюрган чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.
 
 Шу кунларда оммавий ахборот воситаларида эришган натижаси билан кўпчиликни эътиборини қозонган Янина Кускова ёш бўлишига қарамай жаҳон велоспортида ном қозонган бир қанча савияли рақобатчиларни ортда қолдира олди. Бутун дунё нигоҳи қаратилган "Tour El Salvador" мусобақаси УCИ таснифи бўйича 2.1 турдаги пойга бўлиб, бунда дунёнинг энг нуфузли про-тур жамоалари иштирок этади.
 
 Февраль ойи якунларига кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин сотувчисига айланди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) шарҳида дейилади.
 
 Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 8 апрель куни соат 13:10 ларда Асака тумани «Янгисор» маҳалласи ҳудудида иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келаётган “Зил ММЗ” русумли юк транспорт воситасининг тормоз тизимида техник носозлик келиб чиқиши оқибатида йўл бўйидаги яшаш хонадонга бориб урилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
 
 Ўзбекистон Хитойдан замонавий жанговар қирувчи самолётлар харид қилиш бўйича битим тузишга яқин турибди. Бу ҳақда “Defence Blog” хабар берди.
 
 Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги – глобал аҳамиятга эга масала бўлиб, уни таъминлаш миллионлаб инсонлар ҳаёти ва саломатлигини сақлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 600 миллиондан ортиқ одам (ҳар 10 кишидан биттаси) озиқ-овқатдан заҳарланиш оқибатида касалланади ва 420 минг киши вафот этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.