Санитария-эпидемиология қўмитаси Саудия Арабистонига келаётган зиёратчилар учун эмлаш бекор қилингани ҳақидаги маълумотни рад этди. Саудия Арабистони Қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йилнинг декабрь ойида 2025 йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж амалларини бажариш учун келадиган барча зиёратчиларнинг менингит инфекциясига қарши эмаланганлик тўғрисидаги ҳужжати бўлиши шартлигини талаб қилувчи меъёрий ҳужжат чиқарган эди. Сўнгги пайтларда аҳоли ўртасида ҳамда ижтимоий тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратларига боришида менингитга қарши вакцина олиш керак дейилган қарор бекор қилинди, энди вакцина олмасдан Умрага бориш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида ҳал қилувчи паллага кирди.Жавоҳир Синдаров бугун ярим финалнинг илк баҳсини ўтказган бўлса, Нодирбек Абдусатторов 5-8-ўринлар учун ўйинларга киришди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сешанба куни бўлиб ўтган мажлисида бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан илгари сурилган Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг 11 февралдаги қарори билан божхона хизмати полковниги Ғайрат Фархадович Насиров Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.У 2022 йил март ойидан буён «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи, унгача эса мазкур комплекс бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Полковник Фарход Фаттахович Хасанов Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот пойтахт ИИББ сайтига жойлаштирилган.
18 ва 20 февраль кунлари соат 19:30 да "Ҳумо Арена" муз майдонида "Ҳумо" клуби Қозоғистон чемпионати чорак финал сериясининг дастлабки икки ўйинини Рудний шаҳрининг «Горняк» жамоасига қарши ўтказади."Қанотлилар" кубокка эришиш йўлида ўз мухлисларининг қўллаб-қувватлашига жуда муҳтож, шунинг учун сизларни ва яқинларингизни ушбу ўйинларга таклиф этамиз.
Ташқи савдо департаменти бошлиғи Иномжон Абдураҳмонов Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими оширилгани ҳақидаги қарордан сўнг ижтимоий тармоқда пайдо бўлган турли хил салбий хиркларга ўзининг муносабатини билдирди. Ўзбекистонда электромобилларга белгиланган утилизация йиғими миқдорларининг оширилиши экологик муаммоларни ҳал этишдан ташқари, республикада аккумулятор батареяларини утилизация қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш қувватларини яратишга хизмат қилади.
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) супер ярим ўрта вазн тоифасидаги боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ҳамюртимиз Исроил Мадримов ўтган галги ўрнидан бир поғона юқорилаб, иккинчи ўриндан жой олди.
БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WT бўйича G2 таснифидаги мусобақа ўтказилмоқда. Айни пайтга келиб, катталар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди.
Ҳолат тафсилотлари очиқланиб, зўравон қизнинг ота-онасига маъмурий баённома расмийлаштирилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчи-қизларининг жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси асоссиз олинган даромадни қайтариш тўғрисида кўрсатма берди. Ўтказилган ўрганишлар давомида "NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI" АЖ томонидан сув таъминоти ва канализатсия хизматларини кўрсатувчи "Иссиқлик манбаи" ДУКга иссиқлик энергияси юқори нархда сотилаётгани аниқланган.
Бухоро вилояти Ромитан туманининг Қоқиштувон маҳалласида яшовчи фуқаро ўз хонадонида ёввойи шер боласини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Бегона аёл мактаб ўқувчисининг қўлидан ушламоқчилиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима, маъмурий қамоқ ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш тарзидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилган. 2024 йил давомида 32 999 нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг 131 ва 136-моддаларига асосан 32 723 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди, деб хабар берди Олий суд матбуот хизмати.
Пойтахт дўконларида картошканинг минимал нархлари 26 фоиздан кўпроққа арзонлашди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2025 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Қиз ижтимоий тармоққа беҳаё сўзларни ишлатиб, пойтахт аҳолисини ҳақорат қилган видеони жойлаштирганди. Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги “Анорзор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида видеотасвирда тошкентликларни ҳақоратлаган сурхондарёлик 25 ёшли Н.Х.га нисбатан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Кўплаб ташкилотларда мавсумий ходимлар фаолият юритади. Айниқса, куз-қиш мавсумида таълим, тиббиёт ва бошқа турли ташкилотлар ишхонани иситиш ишлари учун мавсумий ходимларни жалб қилади.
Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 312-сонли қарорининг 9-бандига коъра, 2025-2026-оъқув йилидан умумий оърта, оърта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар оъқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга боълишлари лозимлиги белгиланган Яъни бу ерда мактабгача таълим ташкилотлари деб санаб ўтилмаган. Шунинг учун, ушбу қонун мактабгача таълим муассасалари (боғчалар) да фаолият юритаётган хорижий тиллар ўқитувчиларига тегишли бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.
Ўзбекистон делегацияси Туркияда ҳокимлар учун ўтказилаётган малака ошириш дастурида иштирок этмоқда. Ташриф доирасида 10 феврал куни Туркиянинг Коня шаҳрида “Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ва Турк дунёси муниципалитетлари иттифоқи президенти, Коня мери Иброҳим Aлтай ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида бугун чорак финалнинг иккинчи ўйинлари ўтказилди. Плей-офф босқичи классик шахмат форматида ўтказилмоқда.
Якшанба куни "Ҳумо Арена"да мухлислар ва журналистлар учун «Ҳумо» жамоасининг очиқ машғулоти бўлиб ўтди. Бу сафар анъанавий тадбир жамоанинг плей-офф босқичига тайёргарлигига бағишланди.
Таиланднинг Пхитсанулок провинциясида ўтказилаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионати доирасида аёллар ўртасидаги индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтди.Унда Ўзбекистон шарафини миллий терма жамоа аъзоси, тажрибали Янина Кускова ҳимоя қилди.
Олий суд ўтган йили судлар томонидан кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича статистик маълумотларни эълон қилди. 2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 740 994 нафар шахсга нисбатан 613 142 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларининг иш ҳақига қўшимча ҳақ тўланади.
Ҳукуматнинг ёш жуфтликларни турмуш қуришга ва фарзанд кўришга рағбатлантиришга қаратилган кўплаб саъй-ҳаракатларига қарамай, 2024 йилда Хитойда никоҳлар бешдан бир қисмга камайди. Бу эса туғилиш даражаси билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирди.
Депутат энергетикани тушунган, тушунмаган танқид қилаётгани, тарғибот тўғри йўлга қўйилмаганини билдирди. "Миллий тикланиш" партияси депутати Алишер Қодиров ўз Telegram каналида Энергетика вазирлигига жиддий эътироз билдирди.
ОИВ (ОИТС) каби касалликлар бўйича ўтказилган рейда 250 нафарга яқин шахс жавобгарликка тортилди. Маълум қилинишича, ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан 7 февраль куни ўтказилган “Орият” кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилган.
2025 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, саноат шароитида қайта ишланган ва импортдан келтирилиб реализация қилинаётган сут ва сут маҳсулотларини камида ҳар олти ойда бир марта даврий баҳолашдан ўтказилади. Бунда даврий баҳолаш билан боғлиқ ҳаражатлар Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Юртимизда аҳоли сони энг кам бўлган туман ва шаҳарлар ўнталиги эълон қилинди. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълумот берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.