Банкларга автосалонлардан чегирмаларни ҳисобга олишга рухсат берилса, кредитга машина сотиб олиш арзонлашиши мумкин. Ўзбекистонда банкларга кредит беришда автосалон чегирмаларини ҳисобга олишга рухсат берилиши мумкин.
Шорт-трэк бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Даниил Йейбог Ўзбекистон делегациясининг Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлаб берди. 1500 метр масофага кечган пойганинг чорак финалида қатнашган юртдошимиз 2:30:60 дақиқалик натижа билан ярим финалга йўл олди.
Президент ҳузупидаги йиғилишда қайд этилишича, икки йил олдин савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланди. Ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайди.
Президент ҳузуридаги йиғилишда Тошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига қатнайдиган замонавий электропоезд ҳаракатини йўлга қўйиш ишларини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тошкент дунё ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингига киритилганидан сўнг пойтахт вилоятининг учта туманидаги иссиқхоналарда ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг белгиланган меъёридан ортиқлиги текширилди. 4 февраль куни Экология вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти билан чегарадош бўлган Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб 9 та нуқтадан ҳавонинг ифлосланиши бўйича кўчма лаборатория орқали ТҲАЙда Эшонгузар аҳоли яшаш пунктидан Тошкент Педиатрия тиббиёт институтигача бўлган ҳудудидан ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича таҳлиллар олиб борилди.
Давлат раҳбари 17 та кўчадан ўтган 7,3 км узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳасини маъқуллади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Йиғилиш давомида Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланди.
Бу механизм ҳисобига бюджетга 70 млрд сўм тушиб, қарийб 50 минг квадрат метрли нотурар жойларни муомалага киритиш кўзда тутилган. Девелоперларга янги массивлар ҳудудининг 10-15 фоизини нотурар тоифага ўтказишга рухсат берилди.
Олти карра НБА чемпиони Майкл Жорданнинг ўғли Маркус Флоридада маст ҳолда машина ҳайдагани, кокаин сақлагани ва назоратчи ходимларга қаршилик кўрсатгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда.
Шахмат бўйича ўн олтинчи жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсен Freestyle Chess нега Халқаро шахмат федерацияси билан (FIDE) чемпионлик унвони бўйича келишувга эриша олмаганини айтди. "Биз FIDE билан ишламоқчи эдик, лекин ҳеч қандай пора эвазига эмас.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг2024-йил 1-августдаги 238-сонли буйруғи 12-иловасига асосан мактабга педагог ходимларни ишга қабул қилишда қуйидаги мезонларга риоя қилиш лозим: Бошланғич синф ўқитувчиси лавозимига — бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар; Фан ўқитувчиси лавозимига — фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар. Мана шу қоидага кўра фан ўқитувчи шу фан бўйича тугалланган олий педагогик маълумот ёки олий маълумот + фан бўйича қайта тайёрловдан ўтган бўлиши керак.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг пестицидлар сифатини назорат қилиш ва уларнинг қолдиғи таҳлили бўйича лаборатория салоҳиятини кучайтириш мақсадида миллий семинар ташкил қилди. “Хавфли кимёвий моддаларни оқилона бошқариш бўйича техник кўмак” лойиҳаси Ўзбекистоннинг барқарор ва яшил иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлаш бўйича Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилиб келинаётган дастурнинг бир қисмидир.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг бугун, 6 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган жанги бекор қилинди. Бу ҳақда боксчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
UFC президенти Дана Уайт промоушендан кетмоқчи эмаслигини маълум қилди.“Кўп пул ишлаётганингизда атрофингизда ҳамма нарса ўзгаради.
6 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Швейцария мамлакат биринчи президентининг қизи Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларини тақсимлаш бўйича келишув имзолади.Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужжатни адлия вазири Акбар Тошқулов ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский имзолаган.
Маблағлар БМТ ҳузуридаги "Uzbekistan Vision 2030 фонди" кўп томонлама траст жамғармаси орқали мамлакатга қайтарилади ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга йўналтирилади. Бугун, 6 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқулов ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский Швейцария ҳудудида мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битимни имзолади.
Президент 5 февраль куни Куала-Лумпурга расмий ташрифи чоғида Тошкент вилоятида Малайзия компаниялари учун махсус иқтисодий зона ташкил этилганини маълум қилди.«Биз Малайзия компаниялари учун барча имтиёзларга эга иқтисодий зона очдик.
"T’way Air" ҳамда "Air Asia X Berhad" авиакомпаниялари Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга оширади. "Ўзавиация" агентлиги томонидан Ўзбекистон Корея ва Малайзия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2025 йил 3 февралида Кореянинг "T’way Air" ҳамда Малайзиянинг "Air Asia X Berhad" авиакомпанияларига Ўзбекистонга Сеул-Тошкент-Сеул ва Куала-Лумпур-Тошкент- Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.
Ўтган йили кўчмас мулк бозоридаги фаоллик, уй-жой ва ижара нархлари бироз пасайди. 2024 йил давомида кўчмас мулк бозорининг олди-сотди ва ижара сегментидаги фаоллик аксарият ҳудудларда пасайган ёки ўтган йилги қийматлар даражасида бўлган.
Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими 7-февраль куни маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00) да старт олади. Мусобақа ташкилий қўмитаси маросим барчага ёқадиган, ажойиб атмосферада ўтишига ваъда берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 5-февраль, чоршанба куни трансгендерларнинг мактаб ва коллежлардаги аёллар спорт мусобақаларида қатнашишни тақиқловчи фармонни имзолайди. 20 январь куни АҚШ президенти лавозимига киришгач, Трамп мамлакатда фақат иккита биологик жинсни: эркак ва аёлни тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада–2025” спорт мусобақалари қизғин паллага кириб бормоқда. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Универсиада–2025 спорт мусобақаларининг бадминтон тури бўйича Республика финал босқичи бошланди.
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва FIDE ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви ўтказилди. Бугун, Спорт вазири Адкҳам Икрамов ва Ўзбекистон шахмат федерацияси масъуллари FIDE президенти маслаҳатчиси Берик Балгабаев билан биргаликда ўзаро ҳамкорлик учрашувини ўтказди.
"Veolia Energy Tashkent" ушбу хабарларни рад этиб, расмий муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда кўп квартирали уйларда яшовчи қўшниларининг қарздорлиги сабабли бутун турар-жой биносида иссиқлик таъминоти тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мисрнинг "Red Sea Airlines" авиакомпаниясига Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома берди. Мисрнинг "Red Sea Airlines" авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди, дея хабар бермоқда "Ўзавиатсия" агентлиги Матбуот хизмати.
5 февраль куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар берди «Дунё» агентлиги.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сомалининг БМТдаги доимий вакили Абукар Даҳир Усмон имзолади.
Андижонда аёл 13 яшар қўшни қизга эри билан жинсий алоқа қилиб беришга ундаганди. Суд уларга 5 сутка қамоқ ва жарима жазоси тайинлаганди.
Прокуратура ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилотида тарбиячини болаларга қўпол муносабатда бўлганлиги ва бошқа салбий ҳолатлар акс эттирилган видеолар тарқалди.
Ўзбекистон Meraque компанияси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги учун дронлар ишлаб чиқаради. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Малайзиядаги ҳамкасблари билан дронлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.
Яккасарой туманида яшовчи фуқародан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга сифатини тасдиқловчи ҳужжатсиз олиб кирилган 164 турдаги дори воситалари борлиги аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ, ИИБ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Б.нинг Яккасарой тумани “Тўқимачи” МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда республика ҳудудига айланма йўллар орқали кириб келган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 164 турдаги умумий баҳоси 1 млрд сўмлик жами 83 597 дона дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ўзбекистонда 2024 йилда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 60 мингдан зиёд тадбиркорлар фаолиятига қонуний тус берилди. Бу Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти йил давомида амалга оширган ишлардан бири.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.