Ливерпуль — 2025. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик боксчини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди!

Ливерпуль-2025. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик боксчини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди!

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичи доирасида бугун бешинчи юртдошимиз ўз жангини ўтказди.

Эркаклар ўртасида 80 кг. вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик Нурбек Оралбайга қарши рингга кўтарилди. Ҳакамларнинг барчаси ватандошимизнинг ғалабасини эътироф этишди — 5:0. Натижада Умматалиев ЖЧнинг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Қўшимча қилиб айтиш жоизки, Оралбай — 2024 йилги Олимпиада ўйинлари кумуш медали соҳиби ва 2023 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Умматалиев эса 2022 йилда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «олтин» медални қўлга киритган.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.