Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 3 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида қўшма бизнес форумида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз, икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов бизнинг вақт билан 7 февраль тонгида Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган оқшомда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Унга ўша куни франциялик Дэвид Спильмонт рақиблик қилади.
Президентининг тегишли қарори билан Ҳасанов Шамсиддинович Шарифбек Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.Шарифбек Ҳасанов 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган.
Ўзбекистон миқиёсида ўтказилган тадбирлар натижасида 300 га яқин шахслар жавобгарликка тортилди. Ўзбекистон ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари мамлакат миқёсида “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.
“Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-41-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
5 февраль куни «Пердана Путра» ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ушбу хизмат 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади. Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.
Ўзбекистон ва Малайзия раҳбарлари 2025−2026 йилларни икки мамлакат шериклигини инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олди. Бу ҳақда 5 февраль куни Куала-Лумпурда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг музокаралари чоғида маълум қилинди.
Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга "Самарқанд нони" географик кўрсаткич ҳужжатини топширди. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва "Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасасининг кўмаги билан жорий йилнинг 4 февраль куни дунёга машҳур "Самарқанд нони" географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистон томони 2025 йилда Дўстлик канали орқали барқарор сув таъминотини ҳам таъминлашга кўмаклашади. Ўзбекистон жорий йилнинг 1 октябрига қадар Қозоғистонга 16 млрд куб метр сув жўнатади.
5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги «Пердана Путра» ҳукумат мажмуасида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Давлат раҳбарини Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди.
Президент Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди, деб хабар берди Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати.Куала Лумпур халқаро аэропортида давлат раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Кечадан Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари мусобақасига старт берилди. Илк кун доирасида хоккей беллашувлари ташкил этилди.
5-9 февраль кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича Гран-при турнири бўлиб ўтади. Унда юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) профессионал боксчиларнинг рейтингини янгилади. Унга кўра, ўзбекистонлик боксчиларда катта ўзгаришлар қайд этилгани йўқ.
Ўзбекистон раҳбарини Куала-Лумпур халқаро аэропортида Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.
Мазкур қиймат орқали камбағаллик чегараси белгиланади. “Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида”ги қарорга асосан минимал истеъмол харажатлари қиймати (МИХ) қайта ҳисобланди.
Судлар томонидан ўзини ўзи бошқариш органларининг, мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 7 мингга яқин иш кўриб чиқилган. Маълум қилинишича, 2024 йилда маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 373 та иш кўриб чиқилди.
Поездлар 7-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарилади. Бугун, 4 февраль куни Тошкент метрополитени vagon паркига яна янги 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди.
Хидиров Алишер Бўриевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Алишер Хидиров ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлади.
Умумий узунлиги 314 километр бўлган бу тезюрар магистрал йўл орадаги етиб бориш вақтини 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳалари бўйича ҳисобот билан танишди.
Аёл эрига қизимизни ўқитамиз дея, унинг буйрагини сотишга ундаган. Эр бунга рози бўлган.
Мазкур постдан ҳаракатланишни чеклаш 5 февралдан кучга киради. Божхона қўмитаси чегарани қаердан кесиб ўтиш кераклигини тушунтирди.
3 февраль куни президент, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда мудофаа вазири қўшинлар жанговар шайлиги ва салоҳиятини ошириш, қисм ва бўлинмаларни ҳар томонлама тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳисобот берган.
31 январь куни Жиззах вилоятида яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби бокс залининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари А.
Қиз эркакнинг машинасига йўловчи сифатида ўтирганида ҳайдовчи йўл давомида унинг юз қисми ва танасининг кўкрак олди қисмига тегинган. Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг 31 январь куни содир бўлган.
1 февраль куни “Ҳумо” хоккей клуби мунтазам чемпионатнинг сўнгги ўйинини Остона шаҳрининг “Номад” жамоасига қарши ўтказди. “Ҳумо” 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мухлисларини хурсанд қилди.
“Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди: — товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдорини божхона органлари томонидан ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиқиб белгилаш; — товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини ўзаро мувофиқлаштириш; — божхона органларининг иш вақтидан ташқари божхона расмийлаштируви учун йиғим миқдори 8 баробарга камайтирилди.
Ўзбекистонда 2024 йил якунлари бўйича камбағаллик даражаси 2,1 фоиз пунктга қисқарди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари республиканинг барча ҳудудларида камбағаллик профилидаги ўзгаришлар ва аҳоли даромадларининг ўсганини қайд этдилар, бу эса аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ердан самарали фойдаланиш натижасида юзага келди.
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақириқ ёшидаги ўзбекистонликлар чақирилади. Президент муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.