Хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари ҳам давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига киритилди.Президентнинг 13 сентябрда имзолаган фармони билан [ПФ-159] айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Шу вақтгача Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори лавозимида ишлаб келган Бегисбай Темирбаев Қорақалпоғистон маданият вазири этиб тайинланди.Бегисбай Жумабаевич Темирбаев Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири этиб тайинланди.
Президент Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлаш бўйича қарорни қабул қилди.Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги қонун»ни имзолади. Унда Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Энди ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишга йўл қўйилади. Бу ички кема йўлларида сузиш қоидаларида белгилаб қўйилди.
2018−2022 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган Анвар Ражабов ер ажратиш билан боғлиқ масалада айбдор деб топилиб, 3,5 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.Навоий вилояти Зарафшон шаҳри собиқ ҳокими Анвар Ражабов жиноий жавобгарликка тортилган.
Шавкат Мирзиёев 14−15 сентябрь кунлари Марказий Осиё беш мамлакати раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда беш йил деганда ўтказилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этиш учун Тожикистонга боради.Бу ҳафта президент Шавкат Мирзиёев 14−15 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги, бешинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти келгуси ҳафтада АҚШга боради. Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди, қолаверса, АҚШ ташаббуси билан ўтказилаётган «C5+1» форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» нашрига жавобан, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига йилига 500 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш банди киритилмаган бўлсада, «топшириқ ҳеч қаерга йўқолмагани»ни айтди. Бу борада чора-тадбирлар ва механизмлар белгилаб берилган, деди у.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди. Марказ Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади.
Президент қарори билан Фаррух Шарипов, Фарходжон Ташпулатов ва Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.Президентнинг тегишли қарори билан соғлиқни сақлаш вазирига 3 нафар янги ўринбосар тайинланди.
Президент «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади. Унинг мақсадлари қаторига барча фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш, соғлом ва билимли авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш ҳамда адолат, қонун устуворлиги ва хавфсизликни кафолатлаш киради.
Шавкат Мирзиёев Британиянинг Cross Works компанияси ишлаб чиққан Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади. «Ҳа, биз уни Янги Тошкент деймиз, лекин эртага у ҳам эски Тошкентни янгилаши керак.
Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, дея хабар қилди ТИВ.Ўзбекистон Қорабоғда 9 сентябрда бўлиб ўтган деб аталмиш президентлик сайловларини тан олмайди, дея баёнот бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва бошқа расмийлар АҚШга ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев сентябрь ойи охирида АҚШга бориши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти «Янги Тошкент» лойиҳасини бошлаш муҳимлигини, акс ҳолда беш йилдан кейин «пойтахтда одамлар яшай олмаслигини» айтди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Янги Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси билан танишди.
«Сурхон овози» газетаси Халқ демократик партияси етакчисини истеъфога чиқишга чақирди. Бош муҳаррирнинг биринчи саҳифадаги мақоласида сайловда сиёсий рақобат бўлмагани, Улуғбек Иноятов олган 4 фоиз овоз эса шармандали экани айтилади.
Ўзбекистон АҚШ Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурининг 50 та ҳамкор давлатидан бирига айланади. Бу ҳақда Тошкентда келишувга эришди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси раҳбари Қобул Бердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу лавозимни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Хайдаров эгаллади.
Шавкат Мирзиёев ва ФАО раҳбари Тошкентдаги музокараларда 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди. У қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, уни рақамлаштириш (жумладан, «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусида иштирок этиш) ва бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Кучкаров академик Владимир Квинт билан Кузбасс стратегияси мисолида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача cув ресурслари бўйича янги стратегиясини ишлаб чиқишни муҳокама қилди. «Вазият фалокатли эмас, ҳали икки-уч йил бор, бироқ жуда критик нуқтада», — деди Квинт.
Президент Шавкат Мирзиёев Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллаб, Ўзбекистон энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдори эканини таъкидлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига қайтарилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида маъмурий ислоҳотлар доирасида у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таркибига ўтказилганди.
Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Уни Шарқ, хусусан, араб мамлакатларида яхши обрў ва эътиборга эга шахс дея таърифлашади.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қиларкан, мамлакатга ва Шавкат Мирзиёевга муносабати ҳақида гапирди. «Сизда жуда яхши президент бор.
Сиёсат изчиллиги, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва ишончли маълумотлар таҳлили ривожланишнинг замонавий муаммоларини ҳал қилиш калитидир. БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска мамлакатдаги миссиясини якунланишидан олдин «Газета.uz»га берган интервьюсида шундай фикр билдирди.
Президент қарори билан Тоир Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.Президентнинг 2 сентябрдаги қарори билан Тоир Наматуллаевич Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги билан табриклаб, экология, кучли фуқаролик жамияти ва ОАВнинг аҳамияти, аёлларга тенг имкониятлар яратиш, бағрикенглик, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш каби масалаларга тўхталди. «Давлатнинг вазифаси инсонларни бахтли қилишдир», — дея эслаб ўтди у.
Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 286 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.
Россиянинг Белгород вилоятига Ўзбекистоннинг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари томонидан 12 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Юкда кийим-кечак ва пойабзаллар, дори-дармон, шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари мавжуд.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.