Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланганидан кейинги илк давлат ташрифида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида Олий давлатлараро кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги шартнома ва бошқа ҳужжатлар имзоланди. Савдо, саноат кооперациясини ривожлантириш, логистика масалалари ва бошқалар муҳокама қилинди.
«Ўзнефтгазинспекция» раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Аскар Исаков «Ўзтрансгаз» бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. «Газета.uz»нинг аниқлашича, компаниянинг аввалги раҳбари Беҳзот Норматов 6 ойча олдин лавозимини тарк этган, бироқ бу ҳақда расман хабар берилмаган.
Шавкат Мирзиёев Будапештда бир қатор давлат раҳбарлари билан учрашди, енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюрди, авлиё Иштван куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда иштирок этди.Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев Будапештдаги амалий ташрифи доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбандан ташқари яна бир қанча давлат раҳбарлари билан учрашди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янги тузилмасини тасдиқлади. Унга кўра, ПА раҳбари лавозими тугатилди, яна иккита президент ёрдамчиси лавозими жорий этилди, маслаҳатчилар сони 9 нафардан 11 нафарга оширилди.
Будапештга амалий ташриф билан борган президент Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди.Шанба куни Будапешт шаҳрига борган президент Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистондаги жамоат ташкилотлари ва ўзбек ишбилармонлари томонидан йиғилган 10,5 тонна гуманитар юк Украинага етказилди. Улардан кийим-кечак ҳамда тиббий буюмлар ўрин олган.
«Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ директори лавозимида ишлаб келган Хуршид Усмонов Қамаши тумани ҳокими этиб тайинланди.Хуршид Абдукаримович Усмонов Қамаши тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
2022 йилда пахта хомашёсининг ички ва жаҳон нархлари ўртасидаги катта фарқ туфайли Ўзбекистон кластерлари 6 трлн сўм зарар кўрди, деди президент. Давлат раҳбари қўллаб-қувватлаш чораларини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−20 август кунлари амалий ташриф билан Венгрияда бўлади. У фахрий меҳмон сифатида Венгрия давлат байрами — авлиё Иштван куни тадбирларида қатнашиб, Будапештда ўтаётган енгил атлетика бўйича ЖЧ югуриш мусобақалари финалига ташриф буюради.
АҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «Марказий Осиё — АҚШ» («С5+1») форматидаги биринчи саммитга таклиф қилди. У сентябрь ойи охирида Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессиясининг очилиш кунларида ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистонда жарималар тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб қўймаслиги учун уларга қўйилган барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилади, деди президент. Тадбиркор ва солиқ органлари ўртасидаги низолар фақат маъмурий судда кўриб чиқилади, 2024 йилдан такрорий ва эскирган ҳисоботлар бекор қилинади.
14−15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиёнинг беш мамлакати раҳбарларининг маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Тожикистон, шунингдек, саммит доирасида 12 та параллел тадбир, жумладан, иқтисодий форум, олимлар форуми ва фаол аёллар учрашувини ўтказишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотда Афғонистон орқали ўтадиган темирйўл Жанубий Осиёга чиқадиган «энг маъқул, арзон ва хавфсиз йўл» эканини айтди. «Мана шу иккита катта темирйўл бўлса, биз ҳам тариф орқали манфаат кўрадиган давлатга айланамиз, бировга қарам бўлмаймиз», — деди президент.
Европа Иттифоқи молиялаштирадиган Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури Ўзбекистоннинг ДХХ Чегара қўшинлари, Божхона институти, Ташқи ҳамда Ички ишлар вазирлигига жами 213,3 минг еврога тенг техникаларни топширди.15 август куни Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА) 213 минг 352 еврога тенг компьютер техникалари ва махсус жиҳозларни Ўзбекистоннинг бир қатор давлат идораларига топширди.
2023 йилнинг 5 ойи давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 13,3 фоизга ўсиб, 215,8 млн долларга етди, дея хабар қилинди ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Чўлпонотадаги йиғилишида. Томонлар бу кўрсаткични 2 млрд долларга етказиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги деярли барча раҳбарларни ишдан бўшатиб, уларнинг фаолиятини текширишга топшириқ берди. Ҳоким бўш ўринларга ёшлар ишга олиниши, ҳудудга «янги қон» кераклигини таъкидлади.
Рустам Султонов Қорақалпоғистон молия вазири этиб тайинланди. У ушбу лавозимга қадар «Халқ банки», «Асакабанк» ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида масъул лавозимларда ишлаган.
Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Музаффар Рашидов Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокими этиб тайинланди.Адлия маслаҳатчиси Музаффар Аброрович Рашидов Қибрай тумани ҳокими этиб тайинланди.
2022 йил ноябрь охирида ташкил этилган Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди. Ушбу янги лавозимлар «ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва жойлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда тезкор чоралар кўриш зарурлиги» билан изоҳланган эди.
Нурафшон шаҳри камбағалликни қисқартириш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келган Одилжон Атауллаев Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўрирнбосари «лавозимига лойиқ эмас» деб топилиб, вазифасидан озод қилиниши айтилди.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ ПАда кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берилганди.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умид Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари бўлди.Умид Махмудович Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. У давлат раҳбарининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан кетди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.
2024 йилдан бошлаб қоидани бузгани учун ушланган транспортлар «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали тўхташ жойларига олиб келиниб, уларнинг ҳисобини юритилади. Жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар учун тўлов электрон амалга оширилади.
Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари сифатида ишлаб келган Равшан Султонходжаев тайинланди.Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасига полковник Равшан Иркинович Султонходжаев раҳбар этиб тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Ходжаев Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У 2015 ва 2020 йилларда ушбу вилоятдан сенатор этиб сайланган.
Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исроил Жабборов Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким ҳудудда инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли президент топшириғига кўра ишдан олинганди.
Нукус давлат педагогика институти ректори сифатида ишлаб келган Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар бўлди. Аввалроқ шу лавозимда ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Вашингтонда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзолади.15 август куни Вашингтонда Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) администратори ўринбосари Изабель Коулман икки ташкилот ўртасидаги англашув меморандумини имзолади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.