Бекзод Нариманов омбудсман ўринбосари лавозимига сайланди

Қонунчилик палатаси депутатлари Бекзод Наримановни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайлади. Қарор Сенатга юборилди.

Президент дарахтларни кесганлик учун янги жарималар тўғрисидаги қонунни рад этди

Ўзбекистон президенти дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтириш бўйича парламент томонидан қабул қилинган қонунни рад этди. Ҳужжат жарималар миқдори кам бўлгани туфайли рад этилган бўлиши мумкин.

«Кенгаш овози халқ овози бўлиши керак» — президент

Президент Тошкент, Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўнлаб раҳбарлар ишдан олинганидан ҳар бир ҳоким хулоса қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, кенгаш халқ овозига айланиб, жойларда ким ишдан кетиши борасида таклиф бериши керак.

Ўзбекистон — Қозоғистон ҳарбийлари ҳамкорликда махсус-тактик ўқувлар ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари Ақтауда махсус-тактик ўқувлар ўтказди. Махсус бўлинмалар замонавий қуролли можаролар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги тактик усулдан фойдаланди.

Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев эса Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди.

Алишер Шодмонов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 2017−2020 йилларда у ушбу вазирликни бошқарган.

Риштон тумани ва Марғилон шаҳрига ҳокимлар тайинланди

Баҳодир Холиқов Фарғона вилоятининг Риштон туманига, Шукуруллохон Нисбатхонов эса Марғилон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Президентнинг вилоятга ташрифи чоғида ҳар икки ҳудуднинг собиқ раҳбарлари ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун лавозимидан олинганди.

Ўзбекистон президенти мутасаддиларга қиш яқинлашаётганини эслатди

Ўзбекистон президенти Бухорода ўтган йиғилишда энергетика ресурсларидаги йўқотилишлар ва куз-қиш мавсумига яхши тайёргарлик кўрилмаётганини танқид қилди. Совуқ кунларда энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун раҳбарларга фавқулодда иш режимига ўтиш бўйича топшириқ берилди.

Тоза ҳаво ҳокимларнинг асосий вазифаларидан бири бўлади — президент

Ўзбекистон президенти ҳудудларни кўкаламзорлаштириш борасидаги ишлар сустлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, суғориш тизими йўқлиги сабабли 10 млн ниҳол нобуд бўлган.

Буюк Британиянинг янги элчиси Тимоти Смарт Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхасини топшириб, Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади.

Президент Бухорога ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев икки кун давомида Бухоро вилоятида бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши кутилмоқда.

Бухоро вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Жалол Арашов ва Ботиржон Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосарлари этиб тайинланди.Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповга икки янги ўринбосар тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Туркиянинг Cengiz Holding компанияси Ўзбекистон президентига 5,2 млрд долларлик лойиҳаларни тақдим этди

Президент Cengiz Holding компаниясининг 5,2 млрд долларлик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришни топшириб, Жиззахда 520 МВт ли ИЭС қурилишини бошлаб берди. Туркиялик инвестор Тахтақорача довони орқали туннель қуриш, конларни ўзлаштириш ва энергетика объектларини бошқаришни режалаштирмоқда.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёевнинг Владимир Путин телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш муҳокама қилинди. Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, гуманитар алмашинувни давом эттиришга эътибор қаратилди.

Бош прокурорга икки ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёев фармони билан бош прокурорга икки ўринбосар, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланди.Ўзбекистон бош прокурорига янги ўринбосарлар, шунингдек, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларига.

Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди

Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди.Бош прокурор буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Икром Шерматович Наримов транспорт прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент фармони билан Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Вазирнинг аввалги ўринбосари Азизбек Икрамов яқинда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланган эди.

Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда

Август ойида Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқдаАвгуст ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон «Тренд» агентлиги Озарбайжон халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази бошқаруви раиси Фарид Шафиевга таяниб хабар берди.

Яна бир вазир ўринбосари Тошкент вилоятида ҳоким в.б. бўлди

Ўзбекистон президенти тавсиясига биноан иқтисодиёт ва молия вазирининг яна бир ўринбосари — Эркин Рустамов Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Эркин Эркамович Рустамов Тошкент вилояти Зангиота туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар қилди 7 август куни вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жамшид Худоев Жондор тумани ҳокими этиб тайинланди

Навоий вилояти ҳокимига ўринборсар этиб тайинланганидан сўнг ишдан кетган Санъатилла Ҳикматов ўрнини Жамшид Худоев эгаллаб, Жондор тумани ҳокими бўлди. У тумандаги «Чинор» фермер хўжалигини бошқариб келаётганди.

Ўзбекистон Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон президенти Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Аввалроқ сенаторлар икки давлат ўртасидаги ушбу ҳамкорлик минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаганди.

Ҳалимжон Сафаров Бухоро тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Ҳалимжон Сафаров президент танқидидан сўнг ишдан олинган Хайрилло Жўраевнинг ўрнига Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ботир Аҳмедов эса Бухоро вилояти ҳокими биринчи ўринбосари бўлди.

Вазир ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл ҳокими в. б. бўлди

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл шаҳар ҳокими в. б. бўлди.

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди

Президент қарори билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Давронжон Одилов «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди.Давлат раҳбарининг 7 августдаги қарори билан Давронжон Қобилжонович Одилов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди, дея хабар қилди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

«Қишлоқ қурилиш банк»да департамент бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод туманига ҳоким бўлди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аввалги туман ҳокимини нима сабабдан ишдан бўшатганига изоҳ берди.

Ховос туманига ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти Ховос туманига Улуғбек Йўлдошев ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.Президент фармони билан яқинда Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланган Жамшид Қўчқоровга янги ўринбосарлар тайинланди.

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлди

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимига тайинланди. У бунга қадар Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакил сифатида ишлаб келаётганди.

Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди

Чироқчи туманига Файзулла Юсупов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси раҳбари бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.