Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманига Файзулло Ғуломов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар Агросаноат инспекциясининг вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Хабиб Сирожитдинов яқинда президент томонидан ишдан бўшатилган Аваз Ўринбоев ўрнига Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.Хабиб Сирожитдинов Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.
Адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти прокурори бўлган.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазири этиб тасдиқланди.Шавкат Мирзиёевининг фармони билан Жамшид Анварович Қўчқоров Бош вазирнинг ўринбосари — Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.
Президент муаммоли кредитлар кўплиги сабабли Марказий банкнинг 2 вилоятдаги бошқарма бошлиқларини ҳамда бир қатор банк филиаллари раҳбарларини ишдан бўшатиш тавсиясини берди. Шунингдек, у оилавий кредитлар ҳисобидан техника ва маҳсулотлар харид қилиш тизимини ҳам танқид қилди.
Президентнинг Тошкент вилоятида ўтказган йиғилишида Наманган шаҳри ва 15 та туман ҳокимининг 16 нафар биринчи ўринбосари ҳам лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Бунга ушбу ҳудудларда қашшоқлик даражаси юқорилиги сабаб қилиб кўрсатилди.
Президент 26 та солиқ инспекцияси раҳбарлари, иккита вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғини ишдан бўшатиш, шунингдек, Солиқ қўмитаси раис ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилиш ҳақида топшириқ берди. Солиқ идоралари қўшимча манба излаш ўрнига «эски замон касалига берилиб кетишди», деди у.
Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимлари ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга ҳамда қурилишга масъул ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида 27 июль кунги йиғилишда Марғилон шаҳри ҳокими Адҳам Зиявитдиновни ишдан олганди. Аммо ҳоким 28 июлда ёрдамчиси ва котибни рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди, ҳужжат кейинчалик яшириб қўйилди.
Зияуатдин Заитов Нукус тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У бунгача Чимбой тумани ИИБ бошлиғи, Қўнғирот тумани ҳокими, Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Сенатнинг 4 августдаги ялпи мажлисида «Адвокатура тўғрисида», «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини яхшилашга оид қонунларга ўзгартириш киритиш кўриб чиқилади.Олий Мажлис Сенатининг қирқ учинчи ялпи мажлиси 4 август куни чақирилади, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.
Расул Кушербаев ЎзЛиДеП партиясидан «ўз ўрнини кўрмаётгани учун» кетишга қарор қилганини айтди. У буни узоқ вақтдан бери режалаштирганини билдирди.
Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Тошкентда жанубий кореялик ҳамкасби Ли Жонг Суп билан учрашди. The Korea Herald нашри учрашувдан мудофаа ва қурол-яроғ саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсад қилингани ҳақида ёзди.
Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Айбек Камалов Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу пайтга қадар бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
Ташқи ишлар вазирлиги собиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биносига кўчди. ТИВ биносида эса янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жойлашади.
«Мамлакат халқи гуллаб-яшнаган тақдирдагина ривожланиши мумкин ва пировардида ҳаммаси халққа берилган имкониятларга боғлиқ». Миссиясини якунлаётган БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска рукни.
Президент 15 та туман (3 таси пойтахтда) ИИБ бошлиқлари ва 5 та туман прокурорларини лавозимидан озод қилди. Бош прокурор биринчи ўринбосари ва ИИВ раҳбарининг икки ўринбосарига ҳайфсан берилди, рақамлаштириш учун масъул ўринбосар Нажмиддин Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.Азизбек Икрамов Исроилович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ ва солиқ бошқармаси бошлиқлари, Риштон тумани ва Марғилон шаҳар ҳокимлари ишдан олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Ўзбекистон президенти 27−28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги, саноатдаги ишлар ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил этилди. Унга Умид Шадиев раҳбарлик қилади.
Ўтган йил охиридан буён маданият ва туризм вазири лавозимида ишлаб келаётган Озодбек Назарбеков маданият вазири этиб тасдиқланди. Энди у туризм соҳасига жавобгар эмас.
Дилмурод Эргашев Навоий шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати»да бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити ўтказилади. Бу ҳақда уч мамлакат ташқи ишлар вазирларининг онлайн йиғилишида маълум қилинди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абатбай Данияров Нукуснинг янги ҳокими бўлди. У Утемурат Панаев ўрнига мазкур лавозимни эгаллади.
Баҳрам Султонов Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди.25 июль куни халқ депутатлари Қанликўл туман Кенгашининг олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Украинадаги уруш зоналарига ишлаш учун бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирди.Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Украина Қуролли кучлари Бош штабининг Донецк вилоятининг босиб олинган Горловка шаҳридаги Россия армияси сафида Ўзбекистон фуқаролари аниқлангани ҳақидаги хабарига муносабат билдирди.
Украина элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Россиянинг ушбу давлатга қарши урушида қатнашмасликка ва Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақирди. Бундай фуқаролар «босқинчиларнинг шериклари сифатида кўриб чиқилади ва жавобгарликка тортилади», — дейилади мурожаатда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.