Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов (Тошкентнинг собиқ прокурори) Денов туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарларидан бирини қамаш ҳақида кўрсатма берди. Ҳокимлик эса фермерлар камчиликларни бартараф этгани учун ҳеч ким қамоққа олинмаганини маълум қилди.
Комилжон Эрназаров Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманига ҳоким бўлди.Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич Оқолтин тумани ҳокими этиб тайинланди.Бу ҳақда Сирдарё вилояти матбуот хизмати хабар қилди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.21 июль куни Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Aziya Invest Favorit`дан квартира сотиб олган фуқаролар билан учрашди. У президент томонидан юборилганини айтиб, муаммони ҳал қилишга ваъда берди: «Ортингизда президент турибди, шунинг учун қўрқманглар».
Президент матбуот хизмати «Газета.uz»нинг шаҳар марказида йўл ўтказгичлар қуриб бўлмаслиги ҳақидаги мақоласига муносабат билдирди. «Агарда шундай лойиҳа бўлса, уни ишлаб чиқишга энг яхши мутахассислар жалб қилинади ва жамоатчилик фикри инобатга олинади», — деди президент матбуот котиби.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска тўрт ярим йиллик фаолиятидан сўнг мамлакатдаги миссиясини якунламоқда.Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска тўрт ярим йиллик фаолиятидан сўнг мамлакатдаги миссиясини якунламоқда, 20 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан хайрлашув учрашувини ўтказди.
Антикоррупция агентлиги жами 6 нафар мансабдор — Бўстон, Қизилтепа ва Яккасарой туманлари ҳокимлари, Антидопинг агентлиги, Ахборотлаштириш бош маркази ва Ипакчилик қўмитаси раҳбарлари тадбиркорлик билан шуғулланаётганини аниқлади. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам бериш чоралари кўрилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатларининг биринчи саммитида Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш, эркин савдо ҳудуди ва визасиз сайёҳлик маконини яратиш таклифини илгари сурди. Иккинчи саммит Самарқандда ўтказилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифининг иккинчи кунида Маккага бориб, умра амалларини бажарди. У ўтган йилнинг августида ҳам умра амалини адо этганди.
Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Буюк Британия элчиси Тим Торлоу ўрнини Тимоти Смарт эгаллади. У фаолиятини август ойида бошлайди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тбилисига расмий ташриф билан бориб, Грузия ҳукумати раҳбари Ираклий Гарибашвили билан учрашди. Томонлар мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2023−2024 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини имзолади.
Шавкат Мирзиёевнинг 1 июндаги фармони билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганди. Агентликнинг 14 та ҳудудий бошқармасига бошлиқлар тайинланди.
Санжар Обидов Тошкент шаҳри ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди. У аввал Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида фаолият юритган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18−19 июль кунлари «Марказий Осиё — Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун Жиддада бўладиЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун жорий йил 18−19 июль кунлари Жиддада бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитини асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш долзарб вазифа бўлиб қолади, деди президент. У, шунингдек, Ўзбекистон фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев инаугурация нутқида «ҳамма тизим ўзгаради», дея ваъда берди. Қонунлар, одамларни менсимайдиган, уларга қўпол муносабатда бўладиганлар ўрнини ёшлар эгаллашини билдирди.
Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида Ўзбекистонда ҳақиқий сафарбарлик энди бошланишини таъкидлади. «Кимки „Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади“, деб ўйласа, хато қилади», — деди 3-муддатга сайланган президент.
Президент Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқлари кафолатланишини таъкидлади.Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти кафолатланади.
Шавкат Мирзиёев 14 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди.9 июль куни бўлиб ўтган сайловда Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг шанба куни бўлиб ўтган қўшма мажлисида қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари лавозимига қайта киришди.
Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Президент собиқ раҳбар Ҳуснутдин Хосиловни фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олганди.
Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Автойўл раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси бўлди. У аввалроқ ишдан бўшатилган, соҳага 20 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Абдураҳмон Абдувалиевнинг ўрнини эгаллади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг сайланган президент Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль, жума куни бўлиб ўтади.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль куни бўлиб ўтади.
«Газета.uz» эътибор қаратгач, Тошкентдаги 19 гектар ердаги 18 минг дарахт кесилишига йўл қўйилмайдиган бўлди. Аввалроқ бу ердаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Андижонга кўчирилиши сабабли унинг ўрнида завод қурилиши ва дарахтлар кесилишидан хавотирланган аҳоли ҳукуматга мурожаат қилганди.
Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. 51 ёшли дипломат шу йил бошида 5 йиллик миссиясини якунлаган Цзян Яннинг ўрнини эгаллади.
Президент «Автойўл», «Темир йўллар» ва «Ўзсувтаъминот» раҳбарлари, сув хўжалиги ва транспорт вазирлари ўринбосарлари ишдан олинганини эълон қилар экан, «Хиёнат қилганга ўрин йўқ», деди. «Ўзтўқимачиликсаноат», «ИЭС» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарларига берилган огоҳлантириш «сўнггиси» эканини айтди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк нутқида халқнинг юксак ишончини оқлаш учун бор билим, тажриба ва кучини сарфлашини, керак бўлса, бунинг учун жонини ҳам беришга тайёрлигини таъкидлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сешанба куни мамлакатга хорижий сармояларни жалб этиш масалаларига бағишланган йиғилишда якшанба куни бўлиб ўтган сайлов якунларини сарҳисоб қилар экан, «донишманд халқимиз жуда катта сиёсий тадбирни юқори савияда, ёруғ юз билан ўтказди», дея таъкидлади.
Президент видеоселектор йиғилишида сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари, транспорт вазири ўринбосари, «Сувтаъминот» раҳбари Соҳиб Саифназаров, «Темир йўл» раҳбари Ҳуснутдин Хосилов ва «Автойўл» раҳбари Абдураҳмон Абдувалиевни лавозимидан озод этди.Президент Шавкат Мирзиёев ўзи раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида бир қатор раҳбарларни ишдан олди.
Шавкат Мирзиёев 10 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимини инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги учун ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берди. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига уларнинг фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Ўзбекистон президентининг муддатидан олдин ўтказилган сайловида овоз беришнинг якуний натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05% овоз билан ғалаба қозонди. Робахон Маҳмудова 4,43%, Улуғбек Иноятов 4,02%, Абдушукур Ҳамзаев 3,74% овоз тўплади.
«Газета.uz» Тошкент шаҳридаги 47 та (улар жами 822 та) сайлов участкаси маълумотларини таҳлил қилди. Ғолиб Шавкат Мирзиёев уларда 48,7 фоиздан 96,5 фоизгача овоз тўплади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.