Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади

Ўзбекистон президенти Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёши билан табриклади. Мамлакатда унинг шарафига Арқадағ шаҳри очилди.

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти ва халқига хорижий етакчилардан табриклар келди

Қурбон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келди.Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар етакчилари, нуфузли сиёсат, жамоат ва дин арбоблари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келмоқда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон орден билан мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохонни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади.Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Шу билан бирга, давлат раҳбари дунёнинг бошқа ҳудудларидаги мусулмонларга ҳам ўз табрикларини йўллаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига тинчлик ва тараққиёт тилади.

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Россиядаги вазиятдан хабардор қилди

Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда унга Россиядаги вазият ҳақида гапириб берди. Россия президенти Қозоғистон ва Беларусь раҳбарлари билан ҳам қўнғироқлашган.

Ўзбекистонликларга Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига бормай туриш тавсия қилинди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмаслик, одамлар гавжум жойларга бормаслик, шунингдек, «Россия ҳудудида амалдаги жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш»га чақирди.Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси шанба куни Вагнер хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожиннинг исёни ва мамлакатда юзага келган тартибсизлик фонида ўзбекистонлик фуқароларга мурожаат қилди.

«Улар — ҳақиқий қаҳрамон». Шавкат Мирзиёев — хориждаги мигрантлар ҳақида

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдаги сайловчилар билан учрашувда хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларни «қаҳрамон» деб атади. Сайловолди дастуридан оғир аҳволдаги мигрантларнинг харажати қоплаб берилиши, ҳуқуқий ва Call-марказлар ташкил этилиши ва бошқалар ўрин олган.

Сенат Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш бўйича қонунни маъқуллади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги узунлиги 2 356 километрдан ортиқ чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.Сенатнинг қирқ иккинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон — Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирувчи қонунни маъқуллади

Сенат байроқдан фойдаланиш имкониятини кенгайтирувчи, жумладан, уни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган қонунни тезда маъқуллади. Лойиҳа 1 июнда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ва 20 июнда Қуйи палатада қабул қилинганди.

Талон-торожликлар ортидан ишдан олинган Юсуф Турсунов лавозимига қайтди

2021 йилда 1 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилгани учун ишдан олинган Навоий шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов 3 ой синов муддати билан эски лавозимига қайтди.Навоий шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов 1 млрд 53 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилгани учун 2021 йилда суд ҳукми билан мансабдор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилганди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси судларга мурожаат қилганида давлат божидан озод этилади

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари судларга мурожаат қилинганда давлат божидан озод қилинади.Олий Мажлиси Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлисида «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

«Сувдан рационал фойдаланишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни кўрмаяпмиз» — Танзила Нарбаева

Сенатда сув ресурсларидан фойдаланишда мақсадсиз ва ўйловсиз ишлатилиши масаласи кўриб чиқилди. Сенаторлар ушбу муаммога қарши курашиш мақсадида чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдирди.

Антикоррупция агентлиги норматив ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказувчи ваколатли орган сифатида белгиланади.22 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Владимир Норов 45 йиллик фаолиятидан сўнг нафақага чиқди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, элчи, ШҲТ бош котиби лавозимларида ишлаган Владимир Норов 45 йиллик фаолиятидан сўнг нафақага чиқди. Дипломат 2022 йил декабридан буён Марказий Осиё халқаро институти директори сифатида ишлаб келаётганди.

Сенатнинг ялпи мажлиси 22 июнь куни бўлиб ўтади

Сенат галдаги ялпи мажлисда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисидаги қонунни, Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш битимини ва Покистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик битимини ратификация қилиш ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади.22 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 42-ялпи мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда парламентнинг юқори палатаси матбуот хизмати.

Байроқдан фойдаланишдаги чекловларни юмшатувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Қонунчилик палатаси депутатлари давлат байроғидан фойдаланиш бўйича қўшимчалар киритилган қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди. Унда байроқни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган.

Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади

Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланиб 5 июлда якунланади. Муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.

МО давлатларининг етакчи аёллари Остонада инновациялар ва технологияларни муҳокама қилди

Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги йиғилишида инновациялар ва технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон делегациясига Сенат раиси Танзила Нарбаева бошчилик қилди.

«Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз». Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури

ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар давом эттирилиши, суд мустақиллигини ошириш ва миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ташқи сиёсат олиб бориш қайд этилган.«Газета.uz» Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурини тақдим этади.

Ўзбекистон ва Эрон бошқаларнинг норозилигига қарамай, муносабатларни ривожлантиради — Оятуллоҳ Хоманаий

Ўзбекистон президенти ва Эрон олий диний раҳбари учрашувда узоқ паузадан сўнг муносабатларнинг жонланишини олқишлади. Оятуллоҳ Хоманаий «баъзи рақиблар» бўлишига қарамай, мамлакатлар муносабатни ривожлантириши кераклигини айтди.

Ўзбекистон президенти Эроннинг олий диний раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон президенти Теҳронда Эрон олий диний раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Хоманаий билан учрашди. Ҳамкорлик масалалари ва минтақавий кун тартиби муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Эрон қатор ҳужжатларни имзолади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Теҳронда Эрон президенти Иброҳим Раисий билан музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.

Фото: Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи бошланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Эронга борди. Теҳрондаги «Меҳробод» халқаро аэропортида уни мамлакат саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Имзолар камлиги сабаб «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказиш рад этилди — Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги янги — «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини рўйхатдан ўтказиш имзолар етарли бўлмагани сабабли рад этилганини билдирди. Партияга бирлашмоқчи бўлган фуқаролар рўйхатига вафот этганлар, вояга етмаганлар ва хорижда яшаётганларнинг ҳам имзолари киритилгани маълум бўлди.

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов сенатор бўлди

Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўринга 2022 йил декабридан бери вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган Жўрабек Раҳимов сайланди.16 июнь куни Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Эронга расмий ташриф билан боради

Ўзбекистон президенти 18 июнь куни расмий ташриф билан Эронга боради. Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий ва мамлакат олий диний раҳбари Али Хоманаий билан учрашади.

Экопартия номзоди 2009 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди

Экологик партиядан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев 2030 йилдан бошлаб 2009 йилдан кейин туғилганларга ёшидан қатъи назар сигарет сотишни тақиқлашни таклиф қилди. Шунингдек, у 2030 йилдан ички ёнув двигателли автомобилларни сотиш ва импорт қилишни тақиқлаш тарафдорилигини таъкидлади.

Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Тринидад ва Тобаго республикаси Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди. Нью-Йоркда икки давлатнинг БМТдаги доимий вакиллари томонидан бу борада қўшма коммунике имзоланди.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев сенатор бўлди

Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Акмал Маҳмудалиев сайланди.Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Хитой раисини 70 ёши билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга 70 ёшга киргани муносабати билан табрик йўллади. Шунингдек, уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.