Транспорт вазири баскетбол федерацияси раиси бўлди

2020 йилдан бери Ўзбекистон транспорт вазири сифатида ишлаб келаётган Илҳом Махкамов эндиликда Баскетбол федерациясига ҳам раислик қилади.Транспорт вазири Илҳом Махкамов Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси этиб сайланди.

Беларусь билан янги мультимодал транспорт коридорини яратиш масаласи муҳокама қилинди

Тошкентда Беларусь делегацияси билан Беларусдан Покистонгача бўлган янги мультимодал транспорт йўлагини шакллантириш, шунингдек, миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш масалалари муҳокама этилмоқда. Мультимодал коридорни биргаликда яратиш ташаббусини Абдулла Арипов илгари сурганди.

Ашраф Салайдинов Миробод тумани ҳокими в.б. этиб тайинланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Тошкент шаҳар Миробод туманига Ашраф Салайдинов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Сайлов учусткалари брайль трафаретлари билан таъминланади — МСК

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди ҳамда ушбу трафаретлар билан ҳар бир сайлов участкасини таъминлаш чоралари белгиланди.14 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловига бағишланган мажлисида ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитация қилиш кўриб чиқилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов сенатор бўлди

Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўринга вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сайланди.Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлагида юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб Хитойнинг Ланджоу стансиясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат илк блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Қиймати 2,5 млн долларни ташкил этувчи юк поезди 15 кунда келиши белгиланган.

Шавкат Мирзиёев Хоразмда сайловолди кампаниясини давом эттирмоқда

Сайловолди ташвиқотини Нукусдан бошлаган ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Урганчга келди.Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) президентликка номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сайловолди ташвиқоти доирасида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрига келди.

Аҳолидан мол-мулк ва ер солиғи бўйича пеня кечиб юборилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган сайловолди учрашувида Ўзбекистон аҳолисининг 500 млрд сўм мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича пенядан кечиб юборилишини айтиб, «Очиқ бюджет» лойиҳасига ажратиладиган маблағни оширишга ваъда берди. Лойиҳалар ғалаба қозониши учун 1500 та овоз олиши керак.

«Олис овуллардаги болалар учун автобуслар қатновини Қорақалпоғистондан бошлаймиз» — Шавкат Мирзиёев

Бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш Қорақалпоғистондан бошланган эди. Олис овуллардаги болалар учун мактаб автобуслари қатновини йўлга қўйиш ҳам шу заминдан бошланади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг муносиб фарзанди бўлишга ҳаракат қиламан»

Шавкат Мирзиёев президентликка номзод сифатида сайловчилар билан илк учрашувини Нукусда ўтказди. У ҳар кунини халққа хизмат қилишга бағишлашга ваъда берди.

Миробод тумани ҳокими «ҲЭТ»нинг Тошкент шаҳри филиалига бош директор бўлди

Миробод тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Шухрат Пулатов «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳри филиали бош директори этиб тайинланди. Агзам Избосаров эса «ҲЭТ» бошқарув раиси биринчи ўринбосари бўлди.

«Адолат — ҳар бир инсон учун!» Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастури

«Адолат» партиясидан президентликка номзод Робахон Маҳмудова суд қарорларини ижро қилиш ваколатини прокуратура ва ички ишлар органларидан адлия идораларига бериш, ягона Тергов қўмитасини тузиш, болаларга бепул стамотология хизмати кўрсатилиш каби масалаларни ўз сайловолди дастурига киритди.«Газета.uz» Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан Ўзбекистон президентлигига номзод Робахон Маҳмудованинг сайловолди дастурини тақдим этади (биография).

«Ижтимоий давлат сари». Улуғбек Иноятовнинг сайловолди дастури

ХДПдан президентликка номзод Улуғбек Иноятов энг кам истеъмол харажатларини қонун даражасида белгилаш, коммунал хизматлар тарифлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, тиббий хизматларни рақамлаштириш, «мактаб солиғи»ни жорий этиш каби масалаларини ўз сайловолди дастурида илгари сурди.«Газета.uz» Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Ўзбекистон президентлигига номзод Улуғбек Иноятовнинг сайловолди дастурини тақдим этади (биография).

Ўзбекистон Қозоғистонга ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон томони Абай вилоятидаги ўрмон ёнғинларига қарши курашишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Экология вазирига ўринбосарлар тайинланди

Обиджон Қудратов қайта номланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбарига биринчи ўринбосар, Жусипбек Казбеков эса ўринбосар этиб тайинланди.Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига ўринбосарлари тайинланди, дея хабар бермоқда президент Администрациясига яқин «Нигоҳ» Telegram канали.

Азиз Абдуҳакимов экология вазири лавозимига маъқулланди

Қонунчилик палатаси депутатлари Азиз Абдуҳакимов номзодини экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқуллади.Азиз Абдуҳакимов экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланди.

ДИИҲБ Ўзбекистонда президент сайловини кузатиш миссиясини очди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловини кузатиш учун миссиясини очди. Экспертлар сайловнинг халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолайди.

МСК президент сайловига доир сайлов бюллетенини тасдиқлади (намуна)

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклини (намунасини) тасдиқлади. Ҳар бир туман ва шаҳарда иккитадан ортиқ участкада видеотрансляция қилиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Италиянинг Ломбардия вилояти билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Шавкат Мирзиёев Миланда Ломбардия губернатори билан учрашиб, қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш, Самарқандда инвестицион форум ўтказиш ва ҳамкорлик дастурини тез фурсатда тайёрлаш каби масалаларни муҳокама қилди.Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Милан шаҳрида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон мудофаа вазири Қатар ҳарбий делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия билан музокара ўтказди. Шунингдек, улар Чирчиқ шаҳридаги тўқимачилик корхонаси ва зирҳли танк техникаларини таъмирлаш заводида бўлди.

Абдулла Арипов Остона форумида ҳамкорлар ва инвесторларни Орол муаммосига эътибор қаратишга чақирди

Остона халқаро форумида иштирок этган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Марказий Осиёда ҳамкорлик янги босқичга ўтганини қайд этди. Шунингдек, иқлим ўзгариши, сув ва табиий ресурсларнинг етишмаслиги каби муаммоларни санаб, ҳамкорлар ва инвесторларни Орол муаммосига эътибор қаратишга чақирди.

Шавкат Мирзиёев ва ФАО раҳбари 2030 йилгача бўлган ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Римда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) раҳбари Цюй Дунъюй билан учрашди. Томонлар 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Италия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари тўғрисидаги декларация имзоланди

Ўзбекистон президенти ва Италия Вазирлар Кенгаши раиси Римда Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида 11 та ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон ва Италия президентлари музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелла Римдаги музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, гуманитар алоқаларни ривожлантириш, Афғонистондаги вазият ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.Римдаги Квиринал саройида 8 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари бўлиб ўтди.

ДХХга янги вазифалар юклатилди

ДХХга муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларида киберхавфсизликни таъминлашда ваколатли орган сифатида мониторинг олиб бориш, ходимларни аттестациядан ўтказиш, хорижий давлатлар тажрибаси асосида МАИ объектларининг ягона давлат реестрини шакллантириш каби вазифалар юклатилди.Президентнинг 31 майдаги муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича қарорига мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизматига ваколатли орган сифатида қатор вазифалар юклатилди.

Фото: Ўзбекистон президенти Италияга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Римга борди. Уни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев 7−9 июнь кунлари Италияда бўлади

Ўзбекистон президенти 7−9 июнь кунлари Италияда бўлиб, у ерда мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказади. Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳам режадан жой олган.

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни «кенг қамровли шериклик» даражасига кўтармоқчи

Ўзбекистон президенти Самарқандда Қатар амири билан бўлиб ўтган музокараларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар «кенг қамровли шериклик» даражасига чиқишига ишонч билдирди. Давлатлар раҳбарлари ўзаро савдо кўрсаткичларини оширишга тайёр эканини маълум қилди.

Фото: Қатар амирини расмий кутиб олиш маросими

Самарқанд шаҳрида Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТнинг 12 нафар кузатувчисини аккредитациядан ўтказди

Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ ДИИҲБнинг 12 нафар сайловни кузатувчи миссияси вакилларини рўйхатга олди, шунингдек, президентликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатдан ўтказди.6 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.