Шу кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида сув спорти турлари бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.Ушбу мундиалда Ўзбекистон вакили Игор Мялин 10 метр баландликдан сувга сакраш мусобақасида «Париж-2024» олимпия ўйинларининг йўлланмасини ҳам қўлга киритди.
Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида бугун охирги кун баҳслари ўтказилмоқда. Ҳозиргина -109 кг вазндаги спортчилар ўртасида баҳслар якунига етди.
Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган “Strandja” халқаро турнири ўзининг сўнги босқичларига етиб келмоқда. Бугун мусобақада доирасида 12 та баҳсда, 14 нафар боксчимиз ринга кўтарилишади.
Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнири 9 февраль, жума куни старт олди.1-тур ўйинларидан сўнг 2 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этган Нодирбек Абдусатторов 3 очко билан 3-ўринда бормоқда.
“Strandja” халқаро турнири доирасида кеча чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, рингга кўтарилган 10 нафар вакилимизнинг барчаси рақиблари устидан ғалабага эришишди ва ярим финал босқичига йўл олдилар.
Лас-Вегасда 20 апрель санасида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади.АҚШда бўлиб ўтадиган бокс кечасининг асосий жанги Девин Ҳейни ва Райан Гарсия ўртасида кечади.
Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртимиз чемпионликни қўлга киритди. Эркаклар ўртасида -102 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Акбар Жўраев барча йўналишларда тенгсиз эканини исботлади.
Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида яна бир ҳамюртимиз совриндор бўлди. Ҳозиргина аёллар ўртасида +87 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди.
Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди.
Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугундан нуфузли мусобақалардаги иштирокини бошлайди.Саблячилар Зайнаб Дайибекова Перу, Муса Аймуратов, Шерзод Мамутов ҳамда Сардор Абдукаримбеков Грузия мезбонлик қиладиган Жаҳон Кубоги босқичида медаллар учун баҳсларга киришади.
Болгарияда давом этаётган Халқаро турнир доирасидан кеча 5 нафар боксчимиз кейинги босқичга ўтиш баҳсларида рингга кўтарилишди.Улардан эса, афсуски, Мадияр Сайдраҳимов ирландиялик Марлей Жаcкга имкониятни бой бериб қўйди.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Ҳасанбой Дўстматовнинг чемпионлик жангига буйруқ берди.Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс ассоциацияси маълум қилди.
Оғир атлетика бўйича Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун сермаҳсул ўтди. Бироз аввал якунланган аёллар ўртасидаги -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Ригина Адашбоева 3 та кумуш медални нақд қилди.
Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳозиргина 96 кг вазндаги эркаклар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Унда юртимиз шарафини Суннатилла Ўсаров ҳимоя қилди.
UFC президенти Дана Уайт Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасида жанг бўлиб ўтишини тасдиқлади.“Ниҳоят, ушбу жанг 2024 йилда бўлиб ўтишини маълум қилмочиман.
Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида бугун эрталаб 89 кг вазндаги эркаклар спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Унда юртимиз шарафини икки спортчи ҳимоя қилди.
Болгарияда бўлиб ўтаётган «Strandja» халқаро мусобақаси доирасида бугун 7 нафар боксчиларимиз кейинги босқич масаласи учун ринга кўтарилишди. Афсуски, Шодиёржон Мелиқўзиев, Аълохон Абдуллаев ва Нусрат Тоҳиров рақибларига имкониятни бой бериб қўйишган бўлса, қолган барча вакилларимиз ғалабага эришишди.
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор МакГрегор (22-6) Майкл Чандлер (23-8) билан жанг ўтказишини ҳали эълон қилмаган лига раҳбариятидан ғазабланганини очиқ айтди. "Ушбу жанг учун сана белгиланг", деб ёзган ирландиялик ижтимоий тармоқда.
Болгарияда бўлиб ўтаётган “Strandja” мусобақа доирасида бугун 4 нафар боксчимиз ринга кўтарилишди. Улардан эса -57 кг вазнда баҳс олиб борган вакилимиз Худойназар Файзов, ҳиндистонлик боксчига имкониятни бой бериб қўйди.
Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси медаллар учун супачага чиқди.
Супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри мутлақ жаҳон чемпионлиги май ойида бўлиб ўтади.Улар ўртасидаги жанг 18 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Болгарияда бокс бўйича "Strandja-2024" халқаро турнири давом этмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида аёлар ўртасидаги жанглар ўтказилди.
Ислом Махачев Саудия Арабистонидаги UFC турнирида жанг қилмайди. “Чемпионлар Fight Night турнирларида қатнашмайди”, деди енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачевнинг менежери Ризван Магомедов.
Сербиялик теннисчи, дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жокович Индиан-Уэллсда (Калифорния, AҚШ) бўлиб ўтадиган "Indian Wells Masters" турнирида иштирок этишини тасдиқлади. У ерда охирги марта 2019 йилда чиқиш қилган.
Ўзбекистонлик теннисчи, Ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси ва яккалик баҳсларида Осиё ўйинлари ғолиби Денис Истомин фаолиятини якунлашга қарор қилди. Хайрлашув нутқи чоғида у кўз ёшларини тия олмади.
Халқаро Теннис яхлитлигини таъминлаш агентлиги (ITIA) ўзининг расмий сайтида франциялик теннисчи Максенс Бровилл етти йилга дисквалификация қилинганини маълум қилди. Спортчига 2017 ва 2018 йилларда келишилган ўйинлар билан боғлиқ айбловлар қўйилган. Бровилл барча айбловларни рад этди ва терговда иштирок этишдан бош тортди.
Июль-сентябрь ойларида Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қаттиқ тайёргарлик кўриш зарурлиги таъкидланди. Бу йилги ютуқларни Токио олимпиадасида каби фақат якка кураш спорт турлари ҳисобидан қўлга киритамиз, деган фикр мутлақо нотўғри экани таъкидланди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 18 май куни Ар-Риёдда рингга кўтарилади.Жалолов 17 февраль санасига белгиланган Фьюри-Усик кардида жанг қилиши керак эди.
БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Fujairah Open» мусобақаси ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 та медални қўлга киритди.
«Strandja» халқаро турнирининг бугунги баҳслари ўз якунига етди. Афсуски унга кўра, икки нафар вакилимиз Зиёвуддин Алижонов ва Камронбек Турғунбоев имкониятни бой бериб қўйган бўлса, қолган боксчиларимиз рақиблари устидан ғалабага эришди ва ўз юришларини давом эттирадилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.