15-16 март кунлари Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтади. Осиё минтақаси вакиллари учун ташкил этиладиган ушбу турнирда қатнашувчи Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга етиб борди.
Италиянинг Бусто-Арситсио шаҳрида бокс бўйича 1-жаҳон лицензион мусобақаси ўз якунига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритди.
Дунёнинг 123 рақамли теннисчиси Лука Нарди Индиан-Уэллсдаги “Masters” мусобақасининг учинчи босқичида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жоковичдан устун келди – 6:4, 3:6, 6:3.Нарди биринчи марта рейтингнинг кучли 10 лигидаги рақибни мағлуб этди. Ушбу ўйин олдидан у Индиан-Уэлсда мусобақасининг иккинчи даврасида дунёнинг 50-рақамли теннисчиси Чижен Чанни мағлуб этиб, фаолиятидаги энг яхши ғалабасини қўлга киритган эди.
3-11 март кунлари Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 1-жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтди. Унда эркаклар ва аёллар миллий терма жамоамиз ҳам 9 нафар боксчи билан иштирок этишди.
-50 кг вазндаги боксчимиз Сабина Бобоқулова Италиядаги лицензион турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида япониялик Ринка Киношитага қарши баҳс олиб борди.Ҳакамлар қарорига кўра ғалаба ўзбек боксчисига берилди.
Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж-2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтмоқда.-75 кг вазндаги боксчимиз Азиза Зокирова мусобақа Буюк Британия вакили Чантелле Реидга имкониятни бой бериб қўйди.
Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж-2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтмоқда.-66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова мусобақа ярим финал босқичи остонасида Доминикан Республикаси вакили Мария Моронта Эрнандес билан баҳс олиб борди.
Енгил вазн тоифасида UFC рейтингида учинчи рақамда сараланган вакили Дастин Порье чемпион Ислом Махачевга қарши жанг ўтказиш борасида келишиб олинмаганини айтди. “Жанг келишиб олинмаган.
Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири якунига етмоқда. Ўзбекистонлик боксчилар турнирнинг ҳал қилувчи баҳсларини ғалаба билан бошлади.
Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтмоқда. Лазизбек Муллажонов (-92 кг) ҳам ўзбекистонлик боксчиларнинг лицензион мусобақадаги муваффақиятли юришларини давом эттирди.
Испаниянинг Марбелья шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 лицензиати Тахмина Икромова 3 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров Мексикада камар учун жанг қилади.6 апрель куни Мексиканинг Агуаскалентес шаҳрида бокс бўйича IBA Чемпионлар оқшоми ўтказилади.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) февраль ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан 3 нафар боксчимиз ўрин олган: Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди; Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди; Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 14-ўринда қолди.
Италияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Париж-2024 йўлланмаси учун лизенцион турнирда бугун чорак ва ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.Эътиборлиси шундаки, бугун 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилишади ва улар томонидан ҳар бир қозонилган ғалаба, вакилларимиз учун “Париж-2024” Олимпиада ўйинлари йўлланмасини тақдим этади.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ММА бўйича Октагон 56 мусобақаси якунланди. Мусобақа доирасида ўзбекистонлик Достон Бозоров ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири ҳал қилувчи босқичга етиб келмоқда. Кеча Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси саралаш босқичида навбатдаги жангни ўтказди.
Италияда бокс бўйича жаҳон лицензион турнири ҳал қилувчи босқичга етиб келмоқда. Бугун ҳам Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси яна бир саралаш босқичида жанг қилади.
Суперўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес 5 май куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида Хайме Мунгияга қарши рингга кўтариладиган бўлди. Ушбу тўқнашув кечанинг марказий жангига айланади.
Италияда давом этаётган бокс бўйича Париж-2024 олимпиадаси учун лицензион турнирда кеча 4 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилишди. -66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова мусобақадаги иккинчи жангини нидерландиялик Луна Амаро Беелоога қарши ўтказди.
Камила Валиева Россия терма жамоасидан четлаштирилди, деб хабар берди Россия фигурали учиш федерацияси. 2024-йилнинг 29-январида Спорт арбитраж суди конкида учувчини антидопинг қоидаларини бузгани учун тўрт йилга дисквалификация қилганди.
Бугун Италияда давом этаётган турнир доирасида 4 нафар боксчиларимиз рингга кўтарилишади.Биринчи жанг, куни кеча кейинги босқич масаласини ҳал этган -66 кг вазндаги боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова ва нидерландиялик Луна Амаро Беелоо ўртасида бўлиб ўтади.
Италиядаги лицензион турнир доирасида кеча 4 нафар боксчимиз кейинги босқич учун рингга кўтарилди.Вакилларимиз иштирокидаги илк баҳсни -66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова грециялик Параскеви Мавромматига қарши ўтказди.
Энтони Жошуа проф бокс бўйича Фрэнсис Нганнуга дарс берди. Ҳамма ўз йўналишида иштирок этгани яхши.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Кингдом Арена мажмуасида 8 март, жума куни катта профессионал бокс оқшомининг марказий жанги якунланди.Унда оғир вазн тоифасида британиялик боксчи Энтони Жошуа камерунлик Френсис Нганнуга қарши рингга чиқди.
Профессионал боксда ўз юришини давом эттираётган боксчимиз Исроил Мадримов, бугун ўзининг чемпионлик жангида рингга кўтарилди. Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида ҳамюртимиз россиялик Магомед Курбоновни 5-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этди.
Профессионал боксда ўз юришини давом эттираётган боксчимиз Исроил Мадримов, бугун ўзининг чемпионлик жангида рингга кўтарилди. Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида вакилимизга россиялик Магомед Курбонов (25-0, 13 KO) рақиблик қилди.
Россия пойтахти Москва шаҳрида 3-7 март кунлари классик шахмат бўйича «Aeroflot Open» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев 9 имкониятдан 6,5 очко тўплаб, бронза медалини қўлга киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Бугун Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган "Kingdom Arena" мажмуасида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифаси вакиллари - бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони, британиялик Энтони Жошуа ҳамда камерунлик собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну ўртасида кечади.
Италиядаги лицензион турнир доирасида бугун 4 нафар боксчимиз кейинги босқич учун рингга кўтарилади.Дастлаб -66 кг вазнда Навбаҳор Ҳамидова мусобақадаги илк баҳсини ўтказади.
Бугун Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида катта бокс оқшоми ташкил этилади. Ушбу кечада ҳамюртимиз Исроил Мадримов россиялик Магомед Курбановга қарши WBA камари учун жанг қилади. Оқшомнинг асосий жангида Энтони Жошуа ва Фрэнсис Нганну тўқнаш келади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.