Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Профессионал бокснинг суперенгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (21-0, 19 КО) ўзининг навбатдаги жангини 26 май куни АҚШда ўтказади.8 раундга мўлжалланган бу жангда Эргашевга Буркина Фасо вакили Иссуф Кинда (18-5, 7 КО) рақиблик қилади.

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз қитъа биринчилигини саккизта медаль билан якунлади

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди. Сўнгги кун дастурида эркин кураш усталари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Полвонларимиздан олтин медаль кутамиз

Бугун Мўғулистонда ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етади. Ушбу кун дастурида ҳам 5 нафар вакилимиз ғолиблик учун гиламга чиқишади.

Эркин кураш: Қизларимиз Осиё чемпионатини битта бронза медали билан якунлашди

Хабарингиз бор, Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун 5 нафар эркин курашчи қизларимиз баҳсларга киришди.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (10-0, 10 КО) Нью-Йоркдаги жанг кечасида рингга чиқади.Showtime томонидан ўтказиладиган 10 июнь кунги оқшомда ўзбекистонлик боксчига бельгиялик Жек Муловайи (11-2-1, 7 КО) рақиблик қилади.

Париж-2024 циклида янгича таэквондо

Ҳар бир Олимпия ўйинлари циклида спорт турларидаги қоидаларга баъзи ўзгартиришлар киритилади. Бу борада Бутунжаҳон таэквондо федерацияси ҳам Париж-2024 даври учун янги қоидаларни татбиқ қилди.

Конор Макгрегор октагонга қайтиб, чемпионлик жангида иштирок этиши мумкин

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ярим ўрта вазн тоифасида титул жанги ўтказиши мумкин. Бу ҳақида собиқ UFC жангчиси Чейл Соннен маълум қилди.

Осиё чемпионатида курашчи қизимиз бронза медаль соҳиби бўлди

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатининг бугунги дастурида беш нафар курашчи қизимиз медаллари учун баҳсларга киришишди.Аёллар курашида айлана тизимда ўтган саралаш беллашувларидан сўнг 1 нафар спортчимиз совриндор бўлди.

Спорт курашлари бўйича ОЧ. Рустам Ассакалов финалда ютқазиб қўйди

Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари 20 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтди.Унда 5 нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар учун кураш олиб борди.

Лондон-2012 совриндори Иван Ефремов ва 2021 йилги жаҳон чемпионатлари қаҳрамонлари пул мукофотлари билан тақдирланишди

Бугун Спортни ривожлантириш вазирлигида 2021 йилги жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийлари, шунингдек, Лондон-2012 XXX ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Иван Ефремовни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Асилбек Муртазоев, спортчи ва мураббийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Теннис: Денис Истомин Мексикадаги турнирни ғалаба билан бошлади

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Мексиканинг Агуаскалентес шаҳрида «Челленжер» таснифига кирувчи турнирнинг илк ўйинида ғалаба қозонди.Истомин турнирнинг 1/16 босқичи доирасида швейцариялик Антуан Белега қарши баҳсда 7/6, 5/7, 6/3 ҳисобида мағлуб этди.

Юнон-рум курашчиларимиз қитъа чемпионатини бешта медаль билан якунлашди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакаловнинг Мўғулистонда ўтказилаётган Осиё чемпионатидаги иштироки билан мазкур йўналишдаги баҳсларга якун ясалди. -97 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ассакалов финалда эронлик Меҳди Балиҳамзега қарши гиламга чиқди.

Спорт курашлари бўйича ОЧ. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи кунги баҳсларда 3 та медалга эга чиқди

Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунги баҳслари 19 апрель, сешанба куни бўлиб ўтди.-87 кг вазн тоифасида Токио—2020 иштирокчиси Жалгасбай Бердимуратов финалда Носир Ализода билан баҳс олиб борди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, кумуш медал соҳибига айланди.

Осиё чемпионатида спортчиларимиз медаль учун курашишади

Мўғулистон пойтахтида старт олган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кунида медаллар учун кураш олиб борадиган полвонлар номи маълум бўлди. -87 кг вазн тоифасида курашаётган Токио-2020 иштирокчиси Жалгасбай Бердимуратов чорак финалда Мўғулистон (11:0), ярим финалда Ҳиндистон (8:0) вакилларига бирорта ҳам балл бермасдан йирик ҳисобларда ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

US Open – 2021 чемпиони Эмма Радукану қайси жамоага мухлислик қилишини айтди

US Open – 2021 чемпиони, британиялик 19 ёшли теннисчи Эмма Радукану Штутгартдаги (Германия) машғулотда нима учун «Тоттенхэм» футболкасида фотосессияда қатнашганини тушунтирди. Суратга олиш пайтида Эмма 10-рақамли футболкани кийган эди.

Латофатли теннисчи Эмма Радукану «Тоттенхэм» либосида фотосессияда қатнашди (фото)

Британиялик теннисчи Эмма Радукану янги фотосессияда иштирок этди. US Open чемпиони Лондоннинг «Тоттенхэм» клубининг футболкасида пайдо бўлди. Суратга олиш учун у 10-рақамли футболкадан фойдаланган.

Тезкор! Ғофур Раҳимов Ўзбекистон профессионал бокс федерациясида иш бошлади

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги расмий телеграм саҳифаси хабар берди.

Спортчиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетишди

19-24 апрель кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли полвонларини жамлайдиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳар уччала йўналишда ҳам иштирок этади.

Тошкентда бугун яна бир нуфузли мусобақа старт олади

Яна бир неча соатдан сўнг пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бошланади. Юнусобод туманидаги Гимнастика саройида ўтадиган мусобақада айни пайтдаги дунёнинг энг кучли нафис спорт вакилалари жам бўлишди.

Теннис: Денис Истомин Мексикадаги турнирни тарк этди

Хабарингиз бор, 11-апрел куни Мексикада теннис бўйича “Challenger” таснифига кирувчи “San Luis Potosi” турнирига старт берилган эди. Мазкур турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иккинчи учрашувини ўтказди.

Илк бор Тошкентда ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг рамзи эълон қилинди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Тошкентда биринчи маротаба бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг рамзини тасдиқлади. Катталар ўртасидаги ушбу дунё биринчилиги 6-13 октябрь кунлари пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо Арена” муз саройида ўтказилади.

Теннис. Денис Истомин Мексикадаги турнирни ғалаба билан бошлади

11 апрель куни Мексикада теннис бўйича “Чалленжер” таснифига кирувчи “Сан Луис Потоси” турнирига старт берилган эди. Ушбу турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин илк учрашувини ўтказди.

Париж-2024: қайси спорт туридан қанча йўлланма ўйналади?

2024 йили Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида барча спорт турлари бўйича лицензиялар тақсимоти эълон қилинди. Халқаро олимпия қўмитаси расмий сайтининг хабар беришича, спортнинг айрим турлари бўйича иштирокчилар сони Токио олимпиадасига нисбатан камайган.

Наврўзов, Ассакалов, Абдуллаев ёхуд Осиё чемпионатида курашадиган таркибимиз аниқ

19-24 апрель кунлари Мўғулистон пойтахтида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли полвонларини жамлайдиган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади.

Шахмат. Жавоҳир Синдаров БААдаги яна бир турнирда совриндор бўлди

Кеча Бирлашган Араб амирликларининг Фужейра шаҳрида “Chess for live — Fujairah, Ramadan” халқаро блиц-турнири якунланди. Ушбу турнирда 25 давлатдан 168 нафар шахматчи иштирок этди.

Тарихга айланган БААдаги қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати биз учун якунланди

БААда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати поёнига етиб бормоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги иштирокини тугатди.

Шахмат: Нодирбек Ёқуббоев Шаржадаги блиц турнир ғолиби, Жавоҳир Синдоровда бронза!

Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “Ramadan open” халқаро турнири якунланди. Анъанавий тарзда 27-маротаба ташкил этилган ҳамда рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган ушбу мусобақада дунёнинг 35 давлатидан 200 нафардан ортиқ маҳоратли шахматчи ғолиблик учун дона суришди.

Шпагачи қизларимиз ЖЧ медали сари яқинлашишмоқда

БААда қиличбозлик бўйича ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бугун якунига етади. Биз учун тарихий мусобақага айланиб улгурган чемпионатда терма жамоамиз вакиллари яна бир медаль қўлга киритишга яқин.

Ибраҳимович: «Йўлбарс ва шер кучлироқ бўлиши мумкин, аммо бўри циркда қатнашмайди»

Афсонавий швед футболчиси Златан Ибраҳимович бразилиялик Гилберт Бернсга қарши жанг олдидан ҳамюрти, UFC спортчиси Ҳамзат Чимаевни қўллаб-қувватлади. Эслатиб ўтамиз, ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг 10 апрелга ўтар кечаси Жексонвиллда (АҚШ) UFC 273  турнири доирасида бўлиб ўтади.

Юртдошимиз Жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этмоқда

От спортининг конкур йўналиши бўйича терма жамоамиз мураббийи ва айни вақтда сардори Бекзод Қурбонов Германияда бўлиб ўтаётган Жаҳон кубогининг ҳал қилувчи босқичида қатнашмоқда. “Кинг Корнет Л” лақабли тулпори билан иштирок этаётган Қурбонов дастлабки саралаш кунида ўз омадини синаб кўрди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.