Юртимиз илк бор мезбонлик қилаётган ММА бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди. Пойтахтимизда ўтаётган аралаш жанг санъати (ММА) турлари бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Профессионал боксчиларимиз Шаҳрам Ғиёсов ва Исроил Мадримов шу кунларда Тошкентда машғулот ўтказишяпти. Ҳамюртларимиз ўзларининг навбатдаги жангларига тайёргарликнинг илк босқичида россиялик жамоадошлари Ражаб Бутаев билан бирга машғулот ўтказишди.
Ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова икки карра жаҳон чемпионига айланди. Самарқанд шаҳридаги 42-мактаб ўқувчиси Афруза Ҳамдамова Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги FIDE жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларида муддатидан олдин чемпион бўлди.
UFCнинг ўрта вазн тоифаси чемпиони Дрикус дю Плесси яримоғир вазн тоифаси чемпиони Алекс Перейрага қарши жанг ўтказмоқчи. "Мен бу жангни жудаям истайман, чунки доим ўзимдан ном қолдириш истагим ҳақида гапириб келганман.
10-17 ноябрь кунлари Италиянинг Турин шаҳрида теннис бўйича йилнинг Якуний ATP турнири бўлиб ўтади. Дунё рейтингида кучли саккизталикда бораётган ракетка усталари ўртасидаги ушбу нуфузли мусобақага қуръа ташланди.
Бу ҳақда Украина нашри хабар берди.Манбага кўра, Украина бокс федерацияси россиялик амалдор Умар Кремлёв раҳбарлигидаги IBA таркибидан чиқиб, World Boxing'га ўтиш учун ҳужжатларни юборган.
Дурдона Тўрақулова финал босқичини нақд қилди Жорий йилнинг 8-10-ноябрь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида спортнинг карате WKF спорт тури бўйича “Москва Вселенная Карате” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. 34 давлатдан 400 га яқин спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада терма жамоамиз аъзоси Дурдона Тўрақулова “ката” йўналиши бўйича финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Бутунжаҳон бокс ассосиасияси (WBА) ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги чемпионлик жангига промоутерлик савдосини эълон қилган эди. Бир ой муддат ичида боксчилар жамоаси келишувга эриша олмаганидан кейин 8-ноябрь, яъни бугун промоутерлар ўртасида кимошди савдоси ўтказилиши керак эди.
Бугун Жазоирнинг Оран шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон кубоги старт олади. Аёллар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова ҳам қатнашади.
Тошкентдаги “Ҳумо арена” мажмуасида ўтаётган аралаш жанг санъати турлари (ММА) бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоасининг 41 нафари ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб борди. Улар орасида вазни 93 кг.
Аввалроқ, "Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн "Golden Boy" раҳбари Оскар де ла Хойяга 5х5 форматидаги йирик жанг оқшоми ташкил этиш таклифини берганди. Хирн томонидан таклиф қилинган кардга кўра, ҳамюртимиз Исроил Мадримов Вержил Ортис билан жанг қилиши керак эди.
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида теннис бўйича йилнинг Якуний WTA турнири давом этмоқда. WTA рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик Елена Рибакина гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси беларуслик Арина Соболенкони уч сет натижасига кўра мағлуб этишга муваффақ бўлди - 6/4, 3/6, 6/1. Лекин бу ғалаба Елена учун татимади.
Ирландиянинг Дублин шаҳрида 5 ноябрь куни икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорга оид зўравонлик иши кўриб чиқилди. Жабрланувчининг, яъни сартарош Никита Лаймхиннинг таъкидлашича, 2018 йил 9 декабрь куни Макгрегор ва унинг дўсти Жеймс Лоуренс унга жинсий зўравонлик қилган.
3 ёшли ҳиндистонлик Аниш Саркар Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) рейтингига кирган энг ёш спортчига айланди.Бу ҳақида ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.
Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев сўнгги жангига оид фикрлари билан ўртоқлашди. У 3 ноябрь тонгида америкалик Девид Стивенсга қарши жанг ўтказиб, ҳакамларнинг айри қарори билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов UFC 310 турнирида Камару Усмонга қарши жанг қилиши мумкин. “Муносиб рақибим бор деб ўйлайман.
Қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов — UFC’нинг янги юлдузи. Шавкат жуда тез камарни қўлга киритиш имконига эга бўлди.
WTA матбуот хизмати Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида давом этаётган йилнинг сўнгги Якуний WTA турнири мукофот жамғармасини ошкор қилди. Унга кўра, яккалик баҳслари чемпиони 4 миллион 450 минг АҚШ долларини қўлга киритади.
Яримоғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик Рой Жонс ҳамюртлари Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди. "Майк жуда кучли йигит.
Испаниянинг Валенсия шаҳрида FIA Motorsport Games 2024 Автоспорт Олимпиадаси бўлиб ўтди. Қизиқарли баҳсларга бой ўтган мусобақада Ўзбекистон автоспорт миллий терма жамоаси ҳам иштирок этди.
Доғистон Республикаси раҳбари Сергей Меликов яримоғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев билан учрашди. Бетербиевга доғистонлик мухлислар ва ҳомийлар сўраган квартира сертификати топширилди.
Бразилияда давом этаётган 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 6-тури ортда қолди. Ҳамюртларимиз Афруза Ҳамдамова 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида етакчига айланган бўлса, 14 ёшгача бўлган қизлар орасида терма жамоамиз аъзоси Нилуфар Имомқўзиева ғолибликка асосий даъвогарлардан бирига айланиб олди.
Промоутер Оскар де ла Хойя америкалик боксчи Райан Гарсия (24-1, 20 КО)нинг қачон рингга қайтиши ҳақида маълумот берди. "Райан ҳозир ажойиб спорт формасида.
Татаристон маркази Қозон шаҳрида сувга сакраш бўйича "Татаристон раиси кубоги" мусобақаси ўтказилмоқда. Турнирнинг 3 метр баландликдан сакраш дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вячеслав Качанов ҳам иштирок этди.
Оғир вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Майк Тайсон Олександр Усик—Тайсон Фюри реванш жангида ким ғалаба қозониши ҳақида гапирди. "Биринчи жангда Усик ҳаммани ҳайрон қолдирди.
Ўзбекистон бокс федерацияси IBA'ни тарк этиб, янги тузилган World Boxing ташкилотига аъзо бўлди. Бу ҳақида ташкилотнинг расмий сайти маълум қилди.
Айни дақиқаларда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Унда иккинчи ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев (15-1, 10 КО) америкалик Девид Стивенсга (14-2, 10 КО) қарши чемпионлик камари учун саралаш жангини ўтказиб, очколар ҳисобига ғалаба қозонган эди.
Россиянинг Самара шаҳрида бугун навбатдаги «IBA Чемпионлар оқшоми» мусобақаси ташкил этилади. Эътиборлиси ушбу турнирда уч нафар боксчимиз ҳам ўз жангларини ўтказадилар.
Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган шиддатли баҳслар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлди.
Биринчи яримўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Ботир Аҳмедовнинг навбатдаги жанги эълон қилинди. Бир неча бор чемпионлик камарлари учун жанг ўтказган чарм қўлқоп устамиз 16 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга чиқади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.