Шахмат. Qatar Masters’да учинчи ўринни олган Нодирбек Абдусатторов қанча ишлаб топди?

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли мусобақа ўз якунига етди. Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Қатар Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчи А ва B гуруҳида баҳс олиб борди.

Расман! Қудратилло Абдуқаҳҳоров 15 декабрь куни Мексикада жанг қилади

Супер яримўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги эълон қилинди. Унга кўра, 31 ёшли чарм қўлқоп устамиз 15 декабрь тонгида Мексиканинг Тихуана шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади.

Жаҳон чемпионатида яна бир медаль қўлга киритдик

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сарварбек Зафаржонов Баҳрайнда ўтаётган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз ҳисобига яна бир медални тақдим қилди. -89 кг вазн тоифасининг "А" гуруҳида қатнашган полвонимиз бронза медалига сазовор бўлди.

Париж-2024 қаҳрамонлари акс этган фотокўргазма бошланди

Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Ҳусниддин Ато ва шогирдларининг “Бир мактаб - турфа нигоҳ” деб номланган фотокўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, Ватанимиз спорти тарихида энг оламшумул натижалар қайд этилган Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларидаги унутилмас лаҳзалар акс этган фотосуратлар ҳам ушбу фотокўргазмадан жой олган.

Дзюдо. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати янги номларни кашф этмоқда

Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун барча ғолиб ва совриндорлари аниқ бўлди.  Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. “Геолог” спорт мажмуасида ташкил этилаётган мамлакат биринчилигида 2008-2009-йилларда таваллуд топган ёш дзюдочилар медаллар йўлида баҳс олиб боришяпти.

Ўзбек бокси яна Осиёда тенгсиз!

Жамоамиз якунларга кўра умумжамоа ҳисобида ҳам 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза билан яна бир бор тенгсизлигини исботлади. Бугун қитъа биринчилигида эркаклар иштирокидаги финал баҳслари бўлиб ўтди.

U-17 Жаҳон чемпионатининг саналари маълум қилинди

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2025 йил Қатар майдонларида ўтказиладиган U-17 Жаҳон чемпионатининг аниқ саналарини маълум қилди. Унга кўра, ўсмирлар ўртасидаги мундиал бош соврини учун кураш 2025 йилнинг 5–27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Оғир атлетика, ЖЧ. Бугун ҳамюртимиз шоҳсупага кўтарилади

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Сарварбек Зафаржонов супачага чиқади.

10 нафар эркак боксчимиз бугун Осиё чемпионати финалида рингга кўтарилади

Бугун Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етади. Маълум қилганимиздек, мусобақани эркаклар ўртасидаги финал баҳслари якунлаб беради.

Шавкат Раҳмонов UFC рейтингида бир поғонага юқорилади

Ўтган ҳафта охирида Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтган UFC 310 турниридан кейин Лига рейтинги янгиланди. Ярименгил вазн тоифасида россиялик Мовсар Евлоев америкалик собиқ чемпион Алжемейн Стерлинг устидан ғалаба қозонганидан кейин тўртинчи ўринга кўтарилди.

Боксчи қизларимиз Осиё чемпионатини тўққизта медал билан якунлашди

Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, кескин ва муросасиз баҳслар якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Боксчи қизларимиз Осиё чемпионатини тўққизта медаль билан якунлашди

Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги беллашувлар якунланди. Қувонарлиси, кескин ва муросасиз баҳслар якунида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Бугун оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлашади

Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Бугун унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирокларини бошлашади.

UFC 310 иштирокчилари қанча ишлаб топгани маълум бўлди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 8 декабрь куни MMA бўйича UFC 310 турнири бўлиб ўтган эди. Ушбу кечада қатнашган спортчилар эга чиққан пул мукофоти миқдори маълум қилинди.

Ўзбекистонлик Олимпиада чемпионларининг ҳар бири 100 минг АҚШ доллари билан тақдирлади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлёв Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган ташкилот тадбирлари доирасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони бўлган боксчиларни 100 минг доллар пул мукофоти билан тақдирлади. Мукофот олганлар орасида ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўстматов, Баҳодир Жалолов, Лазизбек Мулложонов, Абдумалик Ҳалоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар бор.

Бокс, ОЧ. Бугун 7 нафар ҳамюртимиз чемпионлик учун жангларни ўтказади

Бугун Таиланднинг Чиангмай шаҳрида ташкил этилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтади. Хабар берганимиздек, Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси мазкур босқичга етиб келган.

От спорт клубида Конституция кунига бағишланган мусобақа ташкил этилди

«Universal Horses Stable» от спорти клубида Конститутция куни муносабати билан қадимий ўйинларимиздан бири - човкен бўйича турнир ташкил этилди. Айтиш керак мамлакатимизда човкен федерациясининг ташкил этилганига унча кўп вақт ўтмаган бўлсада унинг оммавийлиги  ортиб бормоқда.

Отабек Умаров стол тенниси федерациясига ташриф буюрди

МОҚ раҳбарияти жойларда спорт федерация ва ассоциацияларининг янги Олимпия циклига тайёргарлик режалари билан танишмоқда. Кеча мутасаддилар Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг бу борадаги тақдимотини таҳлил қилишди.

Бокс, ОЧ. Делегациямиз энг кўп финалчиларга эга бўлди

Таиландда якунига етиб бораётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қитъамиздаги етакчилигини яна бир бор намойиш этмоқда. Бугун эркаклар ўртасида ўтказилган ярим финал жангларида рингга кўтарилган 11 нафар боксчимиздан 10 таси ғалаба қозониб, 11-декабрь кунига белгилганган финал босқичига йўл олди.

Бокс, ОЧ. Тўрабек Ҳабибуллаев қозоғистонлик рақибини енгиб, финалга йўл олди

Чиангмай (Таиланд) шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалчилари аниқланмоқда. Қитъа биринчилигида -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тўрабек Ҳабибуллаев 1/4 финалда афғонистонлик Аҳмад Самир Давраҳини 1-раунддаёқ нокаут эвазига мағлуб этганди.  Ҳозиргина якунига етган муросасиз 1/2 финал жангида чарм қўлқоп устамиз Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Ерасил Жекпеков билан ҳисоб-китоб қилди.

Бокс, ОЧ. Жасурбек Йўлдошев финалга йўл олди

Таиландда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳслари ўтказилмоқда.  Мусобақада -86 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Йўлдошев ярим финалда тожикистонлик Аҳмаджон Саидовга қарши рингга кўтарилди.  Жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Бокс. Миразизбек Мирзаҳалилов Осиё чемпионати финалига чиқди

Таиланднинг Чианг Май шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. 9-кун доирасида, 57 кг да Миразизбек Мирзаҳалилов филиппинлик Кларк Баутистага қарши ажойиб жанг олиб бориб, якунда 5-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шуҳрат Салаев “Катта дубулға челленжер” турнирида кумуш медалга сазовор бўлди

Хабар бериб ўтганимиздек, Хитойнинг Уси шаҳрида таеквондо WТ бўйича “Катта дубулға челленжер” турнири давом этмоқда. Дастлабки кунда ҳамюртларимиздан Шуҳрат Салаев кумуш медал билан бирга 2025-йил ташкил этиладиган асосий “Катта дубулға” мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шавкат Раҳмонов UFC 310 турнирининг асосий жангида Иэн Гэррини мағлуб этди

Лас-Вегасдаги UFC 310 мусобақасида ярим ўрта вазн тоифасида Шавкат Раҳмонов ва Иэн Гэрри ўртасида жанг бўлиб ўтди. Раҳмонов Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (учала ҳакам ҳам - 48-47).

Етти нафар боксчи қизимиз Осиё чемпионати финалига чиқди

Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ортда қолди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси ғалаба қозониб, 10 декабрь куни кечадиган чемпионлик жангида рингга кўтариладиган бўлди.

11 нафар эркак боксчимиз Осиё чемпионати ярим финалида

Таиланд мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги ярим финал баҳсларига навбат берилади. Мазкур босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси етиб келган.

Давлат Бобонов ҳамда Музаффарбек Тўрабоев ёш дзюдочиларга сабоқ берди

Олимпиада совриндорларидан самарқандлик ёш дзюдочилар учун “мастер класс”! Дзюдо билан шуғулланаётган самарқандлик болалар учун унутилмас тадбир ташкил этилди.

Бокс Осиё чемпионати. Терма жамоамиз вакиллари энг кўп таркибда ярим финалга йўл олдилар.

Айни кунларда давом этаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг тобора қизғин палласига кириб бормоқда. Бугунгача мусобақанинг чорак финал жанглари якунланди.

Бокс. 9 нафар аёл боксчимиз Осиё чемпионати ярим финалида!

Таиланд мезбонлигида кечаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Бугун аёллар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилади.

Таэквондочиларимиз нуфузли турниридаги иштирокини бошлашди

Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича "Катта дубулға челленжер" мусобақасига старт берилди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.