Бокс. Шерзод Ҳусанов Россияда камар учун жанг қилди

Россия Федерациясининг Чельябинск шаҳрида профессионал бокс турнири ташкил этилди. Оқшомнинг марказий жангида иккинчи ўрта вазн тоифасидаги тажрибали боксчимиз Шерзод Ҳусанов россиялик Артиш Лопсанга қарши рингга кўтарилди.

Улуғбек Рашитов кейинги Олимпиада ўйинларида янги вазнда иштирок этади

Олимпия ўйинларида ўз номини зарҳал ҳарфлар билан қолдираётган таэквондочимиз, икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов янги циклга янги режалар билан қадам қўймоқда. Бугун унинг бу борадаги мақсадлари ҳақида гаплашамиз.

ММА. Перейра Жон Жонс билан жангга рози бўлди

Яримоғир вазн тоифасида бразилиялик UFC чемпиони Алекс Перейра оғир вазннинг америкалик чемпиони Жон Жонс билан жанг қилишга розилик берди. Аввалроқ, Жонс UFC 309 турнири матбуот анжуманида Алекс Перейра билан жанг қилмаса, UFC'дан кетиши мумкинлигини айтганди.

Германиялик теннисчилар якуний ATP турнирида ғолиб бўлишди

Германиялик теннисчилар Кевин Кравьец ва Тим Пютц Италиянинг Турин шаҳрида ўтказилган йилнинг Якуний ATP турнири бош совринини қўлга киритди. Улар ҳал қилувчи финал учрашувида сальвадорлик Марсело Аревало ҳамда хорватиялик Мате Павич ҳамкорлигини мағлуб этишди - 7/6(5), 7/6(6).

ММА. Анкалаевнинг кейинги рақиби Алекс Перейра бўлади

Яримоғир вазн тоифасида UFC рейтингининг биринчи поғонасини эгаллаб турган россиялик Магомед Анкалаев чемпионлик камари учун жанг қилишини эълон қилди. "Дана Уайт жамоамга Алекснинг кейинги рақиби мен бўлишимни айтди.

Лос-Анжелес-2028 учун Олимпия шаҳарчаси қурилмайди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг Мувофиқлаштирувчи қўмитаси Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарликни кўздан кечирди. Уч кунлик дастур давомида ташкилий қўмита бўлажак Ўйинлар учун янги арена қуриш кўзда тутилмагани, Калифорния Университетининг ётоқхонаси Олимпия ва Паралимпия шаҳарчаси вазифасини ўтаб беришини маълум қилди.  Ишчи гуруҳ ташрифи давомида беллашувларини қабул қилиши кутилаётган қатор объектларни кўздан кечирди.

Теннис. Тэйлор Фритц ATP рейтингида юқорилади

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди. Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида иккита ўзгариш кузатилди.

Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган пара шахматчиларимиз тантанали кутиб олинди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган пара шахмат бўйича Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Ғолиб шахматчиларимизни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олиш маросимида Спорт вазирлиги, Миллий паралимпия қўмитаси, шахмат федерацияси расмийлари ҳамда яқинлари иштирок этишди.

WTA рейтинги янгиланди

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди. Янгиланган рейтингда беларуслик Арина Соболенко ҳамон пешқадамлик қиляпти.

Конор қачон октагонга қайтади?

UFC бош директори Дана Уайт промоушеннинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг октагонга қачон қайтиши айтди. "Конор 2025 йил охирига қадар қайтади.

Баҳодир Жалолов февралда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказиши мумкин

Супер оғир вазн тоифасидаги 2 карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар пайдо бўлди. Унга кўра, чарм қўлқоп устаси 2025-йилнинг 6-феврал куни Канаданинг Монреал шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида рингга қайтади.

Тошкент шаҳридаги кураш турнирида ғолиб аниқланди

Тошкент шаҳрида жойлашган "Универсал" спорт саройида Спорт вазирлиги, Бош прокуратура, Ўзбекистон кураш федерацияси, Оила ва хотин қизлар қўмитаси ва қатор вазирликлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар курашини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган “Кураш маликалари” Республика турнирининг финал босқичи ўтказилди. Мусобақанинг очилиш маросимида Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов ва вазирлик-идора масъуллари иштирок этди.

Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирда қанча ишлаб топди?

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри мезбонлик қилган Tata Steel Chess India турнири ўз якунига етди.Олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этди.

Сергей Богачук Исроил Мадримовга қарши жанг учун Мексикада тайёргарлик кўряпти

Биринчи яримўрта вазн тоифасидаги украиналик боксчи Сергей Богачук (24-2, 23 КО) ушбу вазндаги собиқ чемпион Исроил Мадримов (10-1-1, 7 КО)га қарши бўлажак жангга тайёргарлик ҳақида гапирди. — Мадримовга қарши жангга қандай тайёргарлик кўряпсиз?

Жон Жонс ҳали бери фаолиятини якунламайди

UFC чемпиони Жон Жонс фаолиятини якунлаш ҳақидаги фикрини ўзгартирди. Жонс Нью-Йоркдаги турнирда Стипе Миочични нокаутга учратди ва енгил вазн тоифасидаги Алекс Перейрага қарши жанг қилиш имконияти учун UFC билан музокара олиб боради.

UFC 309: Жон Жонс учинчи раундда Стипе Миочични нокаутга учратди

Нью Йорк шаҳридаги Madison Square Garden’да UFC 309 турнири бўлиб ўтди. Мусобақанинг марказий жангида оғир вазн чемпиони Жон Жонс даъвогар Стипе Миочич билан жанг қилди. Жангнинг дастлабки икки раунди Жонс устунлиги билан ўтди.

Бокс. Ботир Аҳмедов ҳакамлар қурбонига айланди (фото)

Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси, унинг доирасида "Мир Бокса" промоутерлик компанияси мижози бўлган чарм қўлқоп устамиз Ботир Аҳмедов ҳам ўз жангини ўтказди.

ММА. Жон Жонснинг Дана Уайтдан бир илтимоси бор...

Оғир вазн тоифасидаги амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс промоушен раҳбари Дана Уайтдан саратон касаллигига чалинган дўсти учун чипта сўради. "Бугун бу ерда ўзига хос бир йигит ўтирибди.

Мотта теннис баҳсига ташриф буюрди (фото)

Тьяго Мотта Александр Зверев ва Тэйлор Фриц ўртасидаги АТП сўнгги турнирининг ярим финал баҳси учун ташриф буюрди. Эслатиб ўтамиз, Мотта Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Ҳумоюн Султонов Мумбай турнири финалида ўйнайди

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида теннис бўйича ITF таснифидаги "M25" турнири давом этмоқда. Бироз аввал мусобақада финал иштирокчилари маълум бўлди.

Оғир атлетика. Терма жамоамизнинг ЖЧ учун таркиби маълум

6-15 декабрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мураббийлар штаби кеча ўтган назорат машғулотларидан кейин мазкур мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз номини маълум қилди.

Спорт синовларини муваффақиятли бажарган талабалар муносиб тақдирланди

Олий таълим муассасаларида спорт синовларини намунали топширган талаба-ёшлар муносиб тақдирланди. Бугун Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида спорт синовларини ихтиёрий ва махсус талабларини бажариб ғолиб ва совриндор бўлган бир қатор талабалар тақдирланди.  Ғолиб ва совриндорларга I, II ва III даражали “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишонлари ва спорт формалари тантанали равишда топширилди.

Юртимизда спортнинг ITKF каратэ-до тури бўйича халқаро турнир ўтказилди

ITKF Халқаро анъанавий Каратэ-до Федерацияси  2014 йилдан буён  Осиё Океания Каратэ-до Федерацияси аъзоси ҳисобланиб, ҳозирги кунда 70 дан ортиқ мураббийлари ва  5000 дан ортиқ спортчилари мавжуд. 14, 15, 16 ноябрь кунлари Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спортнинг ITKF каратэ-до тури бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Халқаро турнир ўтказилди.

Икки ўзбек саблячиси Жаҳон кубогининг финалида беллашишди

Тошкент мебонлик қилаётган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида яккалик беллашувлари якунланди. Қувонарлиси, йигитлар ўртасидаги баҳсларнинг финалида икки ўзбек спортчиси олтин медал учун жанг қилишди.

Спорт синовларини намунали топширган талабалар муносиб тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июндаги 5148-сон қарорига мувофиқ, "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларини топшириб, юқори натижаларга эришган, бир гуруҳ талабалар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан спорт формалари ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Жумладан, Фарғона давлат университетида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи, университет ректори ва профессор ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.

Бокс. Осиё чемпионига ҳам 8000 минг доллар берилади

28 ноябрдан 12 декабргача Таиланднинг Чиангмай шаҳри катталар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Куни кеча IBA томонидан ушбу турнирнинг совринлар жамғармаси эълон қилинди.

UFC. Шавкат Раҳмоновга жиддий рақиб топиб берди

Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. У ирландиялик Иэн Гэрри бўлади.

Нганну Полга тарсаки туширишга ваъда берди

Фрэнсис Нганну Жейк Полга тарсаки уришга ваъда берди. Нганну ижтимоий тармоқларда: "Кейинги сафар Жейк Пол билан учрашганимда, у икки ёки уч марта тарсаки ейди", деб ёзди.

Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси ўз фаолиятини тугатди

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисе Фахрутдинова профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақида спортчимиз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Бокс. Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди

Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги ҳар бири икки дақиқадан саккиз раундга мўлжалланган бокс жанги профессионал мақомга эга жанг бугун, 15 ноябрь куни АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу қарама-қаршилик Netflix стриминг платформаси орқали трансляция қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.