Хабар берганимиздек, ҳайъат олди йиғилишида бир қатор вазифалар кўриб чиқилди. Жумладан, йиғилишда спорт мактаблари фаолиятини ривожлантиришда йўл қўйилаётган камчиликлар, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳалар ижроси, келгуси йил учун лойиҳа таклифларини шакллантириш, аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ва истиқболли вазифалар муҳокама қилинди.
UFC чемпиони Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедов билан жанг муддати ҳақида гапирди. "Ҳозирча UFC билан камар ҳимояси борасида гаплашмадик.
Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтказилган теннис бўйича ATP 500 тоифасига кирувчи турнир бироз кутилмаган натижа билан якунланди. Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнер рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олган испаниялик Карлос Алькаразга қарши кортга чиқди.
Қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Дияр Нургожай Дана Уайт Даъвогарлар сериясида ғалаба қозониб, UFC билан шартнома имзолаш имкониятини қўлга киритди. У DWCS турнири доирасида польшалик Бартош Шевчукка қарши октагонга чиқиб, рақибини иккинчи раундда нокаутга учратди.
Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юзага келди. Эндиликда терма жамоага собиқ курашчимиз Рустам Ассакалов бош мураббий бўлади.
UFC президенти Дана Уайт рейтинглар яқин орада сунъий интеллект ёрдамида аниқланиши ҳақида гапирди. "Яқин орада сунъий интеллект пайдо бўлади ва барчаси тўғирланади.
Америкалик аралаш якка кураш устаси, ярим ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Брайан Баттл 250 минг АҚШ доллари жарима тўлайди. У 29 сентябрь тонгида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night 243 турнири доирасида франциялик Кевин Жьюуссе устидан нокаут орқали ғалаба қозонганидан сўнг, аренадаги мухлисларга қарата ўрта бармоғини кўрсатиб, ҳақорат қилган эди.
Конор Макгрегорнинг жамоаси Ислам Махачев билан эҳтимолий жангни рад этди. "Конор Махачевга қарши жанг қилишни режалаштираётгани йўқ.
UFC собиқ чемпиони Исраэль Адесанья 2024 йил охиригача октагонга қайтишни режалаштирмоқда. "Мен чемпион эмаслигимга қарамай, чемпионлик камарим йўқлигига қарамай ҳалиям таниқли жангчиман.
Корея Републикасининг Чунчеон шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга чиқди. -45 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Дилмурод Маъруфжонов олтин медалга сазовор бўлди.
Россиялик шорт-трекчилар Денис Айрапетян ва Даниил Ейборг Ўзбекистон терма жамоасига кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақида Россия конькида югурувчилар иттифоқи йиғилишида маълум қилинди.
Собиқ UFC чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедов ММА ва бизнесни солиштирди. "Бизнес қийинроқ.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) сентябрь ойи учун ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Мазкур рейтингдан мамлакатимизнинг 7 нафар боксчиси жой олди.
Ҳиндистонда оғир атлетика бўйича мусобақага допинг-офицерлар келишини эшитган 219 нафар спортчи баҳсларда қатнашмайдиган бўлди. Чемпионат Уттар-Прадеш штатининг Модинагар шаҳрида бўлди.
Супероғир вазн тоифаси чемпиони Александр Усик Жошуа ва Дюбуа ўртасидаги жанг ҳақида гапирди. "Унинг муаммоси оёқ ҳаракатлари ва ментал тайёргарликда эди.
4 октябрга қадар Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича "Шокир Болтекулы" анъанавий XVI халқаро турнири ўтказилади. Бокс федерацияси матбуот хизматига кўра, мусобақада терма жамоамизнинг 11 нафар боксчиси иштирок этади.
Жаҳон шахмат федерацияси сентябрь ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 19-29 сентябрь кунлари Швейцариянинг Цюрих шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу дунё биринчилигида муваффақиятли иштирок этиб, вақт пойгаси ҳамда гуруҳ пойгаси баҳсларида 2 та бронза медални қўлга киритган пара велоспортчимиз Азиз Атахўжаев Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида кикбоксинг бўйича ўтказилган жаҳон кубоги спортчиларимиз учун муваффақиятли якунланди. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 53 та давлат спортчилари ўртасида 172 та олтин, 210 та кумуш, 336 та бронза, жами 718 та медаль жамғариб, биринчи ўринни эгаллади.
Промоутер Эдди Хирннинг айтишича, Энтони Жошуа кетма-кет омадсизликларга қарамай, жанг ташкилотчиларига яхшигина даромад олиб келади. "Молиявий томонлама биз Эй Жей жанг қилганда доим катта пул ишлаймиз.
Хабарингиз бор, 14-20-октябрь кунлари пойтахтимиз дзюдо бўйича Ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Шу кунларда бўлажак нуфузли мусобақада иштирок этувчи терма жамоамиз аъзолари пойтахтда ўқув-машғулот йиғинига зўр беришган.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян Германия клуби билан шартнома имзолади. Унга кўра, ҳамюртимиз 2024 йил якунига қадар «Siegried warriors» жамоаси таркибида спорт курашлари бўйича Бундеслига баҳсларида қатнашади.
Оғир вазн тоифасида IBF йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони британиялик Даниэль Дюбуанинг мураббийи Дон Чарльз ҳамон WBC, WBA ва WBO йўналишлари бўйича мутлақ чемпион украиналик Александр Усик Дюбуа билан жангда айёрлик ишлатган деб ҳисоблайди.“Усик сохта чемпион.
Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачевнинг қачон октагонга қайтиши кўпчиликни қизиқтирмоқда. Чемпионнинг жамоадоши Хабиб Нурмагомедовнинг хабар беришича, Ислам бу йил ҳисобидан бошқа ҳимоя жангини ўтказмайди. "UFC жуда тез ўсиб, ривожланиб бораётган спорт тури ҳисобланади.
Ўзбекистон дзюдо федерациясининг махсус ишчи гуруҳи Жиззахда бўлиб, вилоят дзюдоси билан яқиндан танишди. Хусусан, Федерация раиси ёрдамчиси Алишер Арзиқулов, федерациянинг ҳудудлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Бахтиёр Йўлдошев, федерациянинг Жиззах вилояти бўлими ижрочи директори Аббос Тохманов иштирокида вилоят мураббийлари бўлиб ўтган йиғилишда эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда ечимини кутаётган муаммолар ва уларнинг ечими муҳокама қилинди.
Спорт вазири маслаҳатчиси А. Каримов раҳбарлигида вазирлик тизимидаги таълим муассасалари раҳбарлари ва вазирлик тегишли бўлим бошлиқлари иштирокида Тошкент шаҳар Яшнобод туманида барпо этилаётган Олимпия шаҳарчаси лойиҳасининг маъмурий биносига спорт таълим муассасаларини жойлаштириш муҳокама қилинди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Будапештдаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидан сўнг дам олишга улгурмасдан Озарбойжондаги турнирда иштирок этишга улгурди. Ҳамюртимиз Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилган мусобақада 2-ўринни эгаллади.
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) CАSга дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, италиялик Янник Синнерни допинг истеъмол қилгани учун дисквалификациядан чиқарилиш қарори юзасидан шикоят қилди. WADA бир йилдан икки йилгача муддатни талаб қилмоқчи. Бу ташкилот суд томонидан илгари сурилган натижалардан бошқа ҳеч қандай натижалар бекор қилинишига қарши эмас.
Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари ва боксчилар иштирокида йиғилиш 27 сентябрь, жума куни бўлиб ўтди.Йиғилишда катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида терма жамоанинг иштироки ва Париж Олимпиада цикли сарҳисоб қилинди ва мураббийларнинг ҳисоботлари тингланди.
Айни кунларда Швейцариянинг Цюрих шаҳри пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Эътиборлиси, эркаклар ўртасидаги Т1 классида 31.8 км.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.