Боксчи қизимиз Сабина Бобоқулова (-50 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги илк баҳсини ўтказди. Таиландлик Чутхамат Раксат билан жанг қилган ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва шу нуқтада Олимпиададаги иштирокини тўхтатди.
Тажрибали дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг) Олимпиададаги дебютини муваффақиятли ўтказди. Қозоғистонлик Нурлихан Шархан билан беллашган ҳамюртимиз рақибини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
Дзюдочи қизларимиз яккалик беллашувларидаги иштирокларини якунлашди. -78 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Ирисхон Қурбонбоева чорак финал йўлида япониялик Рика Такаяма билан беллашди.
Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анна Пракатен Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг B финалида иштирок этадиган бўлди. Юртдошимиз якунланган ярим финал баҳсининг 1-гуруҳида 4-бўлиб маррага етиб келди.
Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинларида озарбайжонлик камончи Яйлагул Рамазонова ҳомиладор ҳолатда мамлакат шарафини ҳимоя қилди. Унинг ҳомиладорликнинг еттинчи ойида мусобақада иштирок этиши ижтимоий тармоқлар ва ОАВ ларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Жаҳон шахмат федерацияси июль ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
Профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди ва профессионал боксдаги ўн олтинчи ғалабасини тантана қилди. Ушбу жангда ҳамюртимизга мексикалик Мигель Перра рақиблик қилди.
Париж олимпиадасининг эркаклар ўртасидаги бокс мусобақасида дастлабки саралаш баҳсларига якунига етиб, чорак финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг барча 7 нафар аъзоси медаллар остонасига етиб келди.
Париж олимпидасининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик қуйидаги спортчилар баҳсларда иштирок этишади: Манба: stadion.uz
Париж-2024 Олимпиадасининг медаллар рейтингида Хитой етакчилик қилмоқда. Ўзбекистон делегацияси ҳозирча биргина Олтин медални қўлга киритди ва 23-ўриндан жой олган.
1 август куни Париждаги Олимпиадада қуйидаги йўналишларда 18 та медаллар жамланмаси топширилади. Енгил атлетика Эркаклар, спортча юриш 20 км Аёллар, спортча юриш 20 км Ўқ отиш Эркаклар милтиқдан 50 метрга уч позиция Эшкак эшиш Аёллар жуфтлик Эркаклар жуфтлик Аёллар тўртликлари Эркаклар тўртликлари Елканли спорт Эркаклар ўртасидаги медаллар пойгаси Аёллар ўртасидаги медаллар пойгаси Дзюдо Аёллар, 78 кг гача Эркаклар, 100 кг гача Эшкак эшиш слалом Эркаклар яккалик байдарка Гимнастика Аёллар кўпкураш Қиличбозлик Аёллар жамоавий рапира Сузиш Аёллар 200 м баттерфлай 200 м брасс 4х200 м эстафета, эркин усул Эркаклар 200 м бел билан сузиш.
Қўшма Штатлардаги бир гуруҳ парламент аъзолари ҳукуматга "Жаҳон антидопинг агентлигига (WАDА) ишончни тиклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилгани бўйича баёнотни тақдим этди. Бундан мақсад ташкилотни молиялаштиришни қисқартиришдан иборат.
Грузиялик дзюдочи Лаша Бекаури Олимпиадада 90 килограммгача бўлган вазн тоифасида ғалаба қозонди. У Грузияга Париждаги ўйинларда биринчи олтинини келтирди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев (81 кг) кеча Париж Олимпиадасида иштирок этиб, еттинчи ўринни эгаллаган эди. "Ўзимни оқламоқчи эмасман.
Боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев (71 кг) Париж Олимпиадаси нимчорак финалида рингга чиқди. Мисрлик Омар Элавадига қарши кечган беллашувда Мўйдинхўжаев 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг бугун жангини ўтказган иккинчи вакили ҳам ғалабага эришди. -71 кг вазнда иштирок этаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев олимпия ўйинларидаги дебютини Африка ўйинлари финалчиси, мисрлик Омар Элавадига қарши ўтказди ва тўлиқ устунликка эришиб (5:0), 1/4 финалга чиқди.
Франциялик Кассандра Богран Олимпия ўйинларининг триатлон бўйича баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Спортчи сузиш, велоспорт ва югуриш қисмини 1 соат 54 дақиқа 55 сонияда якунлади.
Олимпиадада бир нечта триатлончилар ёмғир туфайли велоспорт босқичида йиқилди. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Олимпия ўйинлари пайтида Парижда 31-июль куни ҳаво сифатининг ёмонлашуви қайд этилди. Спортчилар кўзлар қичиши, йўтал, бўйин оғриғи каби аломатларга дуч келгани сабабли мутахассислар очиқ ҳавода машқ қилишни чеклашни тавсия қилмоқдалар.
Америкалик триатлончи Сет Райдер Париж Олимпиадасида танасини ифлосланган Сенадаги сувга ювишга тайёрлаш учун ҳожатхонага борганидан кейин қўл ювишни тўхтатди. Олимпиададаги сузиш мусобақалари 30-июль куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ дарёдаги бактерияларнинг номақбул даражаси туфайли ўйинлар қолдирилди.
Яна бир камончимиз Зиёдахон Абдусатторова плей-офф босқичида дастлабки баҳсини ўтказди. Чехиялик Марие Хорачкова билан беллашган юртдошимиз 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва яккалик дастуридаги иштирокини шу нуқтада якунлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Диёра Келдиёровага агентлик билан ҳамкорликда бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди. Бу ҳақида Шаҳноза Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилган.
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама гимнастика бўйича АҚШ эркаклар терма жамоасини Олимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритгани билан табриклади. “АҚШ эркаклар гимнастика жамоасини 16 йил ичида илк медалларини қўлга киритгани билан табриклаймиз!” – деб ёзди Обама ижтимоий тармоқларда.
Камончимиз Амирхон Содиқов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида яккалик дастуридаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз 2-даврада Лондон-2012 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони италиялик Мауро Несполига 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
27 ёшли америкалик гимнастикачи Симоне Байлз Олимпия ўйинларида ошхонадаги таомлар сифатидан ҳафсаласи пир бўлганини тан олди. “Олимпия шаҳарчасидаги бу француз ошхонаси талабга жавоб бермайди.
Фигурали учиш бўйича Россия терма жамоаси 2022-йилда Пекинда бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларининг жамоавий баҳслари учун медалларни топшириш маросимига Парижга таклиф қилинмади. Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) коммуникация бўйича директори Марк Адамс ушбу тадбирда россиялик фигурали учувчилар иштирок этадими, деган саволга жавоб берди: “Ҳеч ким.
Олимпиада турнирининг учинчи раундида Доминик Копферни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этган дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси Новак Жокович тўрт марта Олимпиада чорак финалида ўйнаган биринчи теннисчи бўлди. 37 ёшли серб, шунингдек, энг кекса Олимпиада чорак финалчисига айланди.
Исроил разведка хизматлари Теҳронда Хамас Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ва Байрутда Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали раҳбари Фуад Шукр ўлдирилганидан кейин Париждаги Олимпия ўйинларида мамлакат спортчилари хавфсизлигини кучайтиради, деб хабар бермоқда Исроилнинг Ynet портали. Исроил разведкаси вакиллари Исроил делегацияси аъзолари қасос олиш нишонига айланиб қолишидан қўрқишган.
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Амирхон Содиқов плей-офф босқичидаги иштирокини бошлади. Илк даврада аргентиналик Дамиан Жарабилла билан тўқнаш келган ҳамюртимиз 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Профессионал боксчилар ўртасида мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик украиналик боксчиларга Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларда совринли ўринларни олган спортчилар учун мукофот пуллари ваъда қилди, деб хабар берди миллий терма жамоа устози Дмитрий Сосновский. “Агар боксчилар Олимпиадада медал қўлга киритса, Усик мукофот пулларини шахсан ўзи беришини айтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.