“Ўзбекнефтгаз”га газ захираларини кўпайтириш ва қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш белгиланди

“Ўзбекнефтгаз”га газ захираларини кўпайтириш ва қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолиятининг келгусидаги вазифалари ва режаларига бағишланган тақдимот билан танишганлиги тўғрисида Президент Администрацияси хабар берди.

Маълум қилиндики, энергетик хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш мамлакат тараққиётининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан газ соҳасида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва геология-қидирув ишларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз”га газ захираларини кўпайтириш ва қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш белгиланди
Тақдимотда “Ўзбекнефтгаз” олдида турган асосий вазифа сифатида табиий газ захираларини кўпайтириш ва қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш белгиланди. Жорий йилда кунлик газ қазиб чиқариш ҳажмини 66 миллион куб метрдан 70 миллион куб метрга етказиш, йиллик газ қазиб чиқаришни камида 25,4 миллиард куб метрга чиқариш чоралари кўрилиши зарурлиги қайд этилди.

Мавжуд имкониятларни ишга солиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Газ захираларини ошириш мақсадида янги истиқболли инвестиция блокларини шакллантириш, инвесторларга берилган айрим майдонларда ишларни жадаллаштириш ва самарадорликни ошириш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, нафта ишлаб чиқариш ҳозирда мавжуд қувватнинг 70 фоизида амалга оширилаётгани, маҳсулотнинг эса 50 фоизгача арзон нархларда экспорт қилинаётгани маълум қилинди. Нафтадан полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали қўшилган қийматни 6 баробар ошириш имконияти мавжуд экани инобатга олиниб, қувватларни тўлиқ ишлатиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда нефть-газ соҳасида ўғрилик ва коррупция ҳолатларига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Коррупцион хавфларнинг олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” тузилмасида раиснинг алоҳида ўринбосари лавозими жорий этилди, шунингдек, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат хизмати ташкил этилди. Тизимдаги ноқонуний ҳолатларни тезкор аниқлаш ва олдини олиш бўйича самарали механизм яратиш вазифаси белгиланди.

Якунда нефть-газ соҳасида трансформацияни чуқурлаштириш, газ захиралари ва қазиб олиш ҳажмларини ошириш, шунингдек, молиявий интизомни кучайтириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.