U18 хоккей бўйича ЖЧ. Биз - чемпионмиз!!!

Ўзбекистоннинг ўсмирлар терма жамоаси ўзининг илк U18 Жаҳон Чемпионати (III B дивизиони)да ғалаба қозонди! Таиландда бўлиб ўтган турнирда йигитларимиз илк уринишдаёқ юқорироқ дивизионга кўтарилишди – келаси мавсумда U18 Жаҳон Чемпионатида III А дивизионида иштирок этишади.

Боксчи қизларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

8-17 март кунлари Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада қатнашадиган жамоамиз Сербияга жўнаб кетди.

U18 хоккей бўйича ЖЧ. Охирги жанг – энг қийинидир

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк бор U-18 Жаҳон чемпионатининг III дивизион «B» гуруҳида қатнашмоқда ва Таиландда ўтаётган ушбу мусобақада жуда муваффақиятли иштирок этмоқда.Ўсмирларимиз Жанубий Африка Республикаси (12:0), Люксембург (12:1), Туркманистон (8:2) ва Босния ва Герцеговинани (11:3) йирик ҳисобларда мағлубиятга учратди.

Ёш хоккейчиларимиз жаҳон чемпионати пешқадами

Хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон U-18 термаси навбатдаги турда ғалабага эришди. III дивизионнинг "Б" гуруҳида кураш олиб бораётган ёшларимиз бу сафар Туркманистон терма жамоасини мағлуб этди.

Ўқувчи ва талаба ёшлар орасида спорт оммавийлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди

МОҚда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қоʻмитаси раиси Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси, уларнинг назоратига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, шунингдек, Спорт, Олий таълим, фан ва инновацияцлар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамда МОҚ раҳбарияти қатнашди.

WTA рейтингида ўзгаришлар бўлдими?

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди. Янгиланган рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко пешқадамлик қиляпти.

ФОТО. Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди

Пицца тайёрловчи Domino's Pizza ижтимоий тармоқларда "Манчестер Юнайтед" устидан кулди.   Аввалроқ манкунианлар Англия Кубоги 1/8 финалида "Фулхэм"га мағлуб бўлиб (1:1, пенальтиларда 3:4), турнирдан чиқиб кетган эди.

FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов ўз ўрнида, Синдоров 2 поғона юқорилади

Жаҳон шахмат федерацияси февраль ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

«Ҳумо» хоккей клуби серияда «Горняк»ни мағлу этиб, ярим финалга йўл олди!

2 март куни "Ҳумо Арена"да хоккей бўйича Қозоғистон чемпионати плей-офф чорак финал сериясининг бешинчи ўйини бўлиб ўтди.Унда вакилларимиз 5:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритиб, турнирдаги тўртинчи ғалабани қўлга киритишди ва ярим финалга йўл олишди.

Strandja. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон 2-ўринни эгаллади

22 февралдан 3 мартгача Болгариянинг София шаҳри анъанавий 76 “Strandja” халқаро турнирига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада Тўлқин Қиличев бошчилигидаги фақатгина эркаклар терма жамоамиз иштирок этди.

Дзюдо. Таshkent Grand Slam 2025. Ўзбекистонликлар икки кунда нечта медал жамғарди?

Тошкент мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта Дубулға” турнирининг иккинчи куни ортда қолди.Турнирнинг икки кунлик натижаларига кўра, ўзбекистонлик дзюдочилар жами 8 та медал — 3 та кумуш ва 5 та бронза жамғарди.

Гэтжи Махачев билан жангга даъвогарлик қилади

UFC жангчиси Жастин Гэтжи Ислам Махачевга қарши жанг қилиш истагида. "Мен енгил вазн тоифасидаги энг яхши жангчилардан бири эканлигимга ишонаман.

Хоккей: Ўзбекистон U18 терма жамоаси Люксембургни мағлуб этди

Таиланднинг Бангкок шаҳрида 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионати III дивизионида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси муносиб натижаларни қайд этмоқда. Кеча ўтказилган гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида ҳамюртларимиз Люксембург жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ёш қиличбозларимиз Осиёда тенгсиз!

Қувайтда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида кечган жамоавий баҳсларда шпага ва сабля йўналишларида қизларимиз олтин медалларга сазовор бўлишди.

«Strandja». Олти нафар боксчимиз финалга чиқди ва улар бугун чемпионлик учун жанг қилади

Болгарияда давом этаётган “Strandja” халқаро турнирида кеча ярим финал жанглари ўтказилди. Рингга кўтарилган 8 нафар ҳамюртимиздан 6 нафари ғалаба қозониб, ҳал қилувчи жангга етиб келди.

UFC. Рамазон Темиров Чарльз Жонсон устидан ғалаба қозонди (видео)

АҚШнинг Невада штатида UFC Fight Night 253 турнири бўлиб ўтди.  Энг енгил вазн тоифасидаги UFC жангчиси, ўзбекистонлик спортчи Рамазон Темиров мусобақанинг илк жангида америкалик Чарльз Жонсонга қарши кардга чиқиб, очколар бўйича ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, бу жанг MMA оламидаги энг олий промоушендаги иккинчи жанги ҳисобланади.

Усикнинг камари Вашингтонга олиб кетилдими?

Усикнинг айтишича, Зеленский Трампга ўзига тегишли бўлмаган чемпионлик камарини олиб келган. Украиналик боксчи, учта нуфузли оғир вазнда жаҳон чемпиони Александр Усик Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувга қандай камар олиб келгани ҳақида гапирди.

Теннис. Циципас финалдаги 11 та мағлубиятидан сўнг илк бор ATP 500 чемпионлигини қўлга киритди

Грециялик теннисчи Стефанос Циципас Дубайда ўтказилган ATP 500 турнирида ғолиб чиқди. Финалда дунёнинг 11-рақами бўлган Циципас ATP рейтингида 21-ўринни эгаллаб турган канадалик Феликс Аугер-Алиассимени 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Дзюдо бўйича “Катта дубулға”. Иккинчи кун якунланди

Дзюдо бўйича “Катта дубулға” - иккинчи кун якунлари Тошкентда ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида яна бир кун ортда қолди. Бугун татамига кўтарилган дзюдочиларимиз 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Хоккей. Ўзбекистон U18 терма жамоаси Люксембург дарвозасига ҳам 12 та гол урди

Таиландда хоккей бўйича U18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида бугун 2-тур ўйинлари ўтказилмоқда. Жаҳон чемпионатининг III дивизионнинг «B» гуруҳидаги иштирок этаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бу турда Люксембургга қарши баҳс ўтказди.

Octagon 68. Маҳмуд Муродовнинг рақиби ўзгарди

Чехиянинг Octagon лигасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродовнинг рақиби ўзгарди. Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Бугун “Strandja”да 8 нафар боксчимиз ярим финал жангини ўтказади

Болгарияда давом этаётган халқаро турнир доирасида бугун финал олди жанглар бўлиб ўтади. Ушбу босқичга терма жамоамиздан 8 нафар боксчи етиб келди ва бугун улар финал учун рингга кўтарилади.

Хоккей. Ўзбекистон U18 терма жамоаси ЖЧ дебютида ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Таиландда хоккей бўйича U18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати старт олгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор жаҳон чемпионатида баҳс ўтказди.

Бугун ўзбек хоккейида тарихий кун

Бугун хоккей бўйича Ўзбекистон У18 терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор жаҳон чемпионатидаги ўйинини ўтказади. Таиландда ташкил этилаётган III дивизионнинг «B» гуруҳидаги баҳсларда ёшларимизнинг илк рақиби ЖАР жамоаси бўлади.

Исроил Мадримов «Riyadh Season» турнирида қанча гонарар олгани маълум бўлди

22 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасидаги навбатдаги бокс мусобақаси бўлиб ўтди. Турнирнинг асосий жанги Дмитрий Бивол ва  Артур Бетербиев ўртасида ўтказилди.

Қиличбозлик. Саблячи йигитларимиз Осиёда тенгсиз!

Кувайтда ўтаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яна бир куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Саблячи йигитларимиз жамоавий дастурда олтин медалларни қўлга киритишди.

“Strandja”да бугун ўзбек боксчилари рингга кўтарилмайди

Бугун “Strandja”да баҳслар давом эттирилади.Кун доирасидаги жанглардан вакилларимиз иштирокидаги учрашувлар ўрин олмаган.

Абдумалик Ҳалаков профессионал боксда иккинчи ғалабасини қўлга киритди (видео)

27 февраль куни Испаниянинг Севилья шаҳридаги "Centro Deportivo San Pablo" мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Дастур доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси, Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Абдумалик Ҳалоков ўзининг иккинчи профессионал жангини ўтказди.

Жаҳон чемпионига уй совға қилинди

Жаҳон чемпионига Фарғона ҳокими уй совға қилди. Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 23 ёшли ўсмирлар ўртасида “Юнон-рим” кураши бўйича 1-жаҳон чемпиони Алишер Ғаниевга Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидан квартира калитини топширди.

Бокс. Халоков венесуэлалик рақибини муддатидан олдин таслим этди

Бугун Испаниянинг Севилья шаҳридаги Centro Deportivo San Pablo мажмуасида профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, турнир доирасида ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Абдумалик Халоков ҳам рингга кўтарилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.