Айни дамда Парижда Олимпиада баҳслари давом этмоқда. Футбол спорт тури доирасида энг қиммат футболчилар билан танишиб чиқинг. 1. Хулиан Альварес, Аргентина, €90 млн 2. Ашраф Хакимий, Марокаш, €60 млн 3. Майкл Олисе, Франция, €55 млн 4. Кастелло Люкеба, Франция €40 млн 5. Алекс Баэна, Испания €40 млн.
ESPN 21-асрнинг энг яхши 25 спортчиси рейтингини тузиб чиқди. Рейтингда биринчи ўринни америкалик сузувчи Майкл Фелпс эгаллади.
Спортчилар Париждаги Олимпия шаҳарчасининг асосий ресторанида озиқ-овқатнинг етарли эмаслиги ва баъзи маҳсулотларни қайта етказиш тезлиги пастлиги ҳақида шикоят қилишди. Мисол учун, 24-июль, чоршанба куни нонушта учун тухум етишмади.
Энг енгил вазн тоифасида америкалик аралаш якка кураш устаси, UFC'даги энг ёш жангчи Рауль Росаснинг кейинги беллашуви тафсилотлари маълум бўлди. 19 ёшли спортчи UFC'даги кейинги жангини 14 сентябрь куни UFC 306 турнири доирасида ўтказади.
Хонанда Селин Дион Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида саҳнага қайтиши мумкин. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.
Профессионал боксда мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 31 июль куни Мигел Перрага қарши жанг қилади. Ушбу жанг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу кунда Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд очиқ машғулотларда иштирок этади.
Аввал хабар берганимиздек, 10 август куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида RCC профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров россиялик Максим Черничукка қарши рингга чиқиши зарур эди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидам аввал Халқаро Олимпия қўмитасининг 142-Сессияси бўлиб ўтди. Унда Олимпия ҳаракати истиқболини янги босқичга олиб чиқишга доир бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Бугун Ўзбекистон делегацияси яна бир спорт турида дебют қилади. Камончиларимиз Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг яккалик дастурида дастлабки саралаш баҳсини ўтказишади.
Машҳур "Sofascore" портали Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиларининг кечаги ўйинини қандай баҳолагани билан танишиб чиқинг.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари гуруҳ босқичининг 2-турида Мисрга қарши баҳс олиб боради. Ўйин 27 июль куни Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.
Миср олимпия терма жамоаси Олимпиада ўйинлари гуруҳ босқичининг 1-турида Доминикан республикасига қарши майдонг чиқди. Баҳсда ҳисоб очилмади - 0:0. Ушбу ўйиндан сўнг "C" гуруҳида Испания 3 очко билан пешқадамга айланди, Миср ва Доминикан мос равишда 1 очко билан 2 ва 3-ўринда.
Олимпиада ўйинларида футбол баҳсларига старт берилди. Марокаш терма жамоаси гуруҳ босқичининг 1-турида Аргентина билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг (34-9-2-2) навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.Спортчи 26 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган “UFC-308” турнирида россиялик Ринат Фахретдиновга (22-1-1) қарши жанг қилади.
Марокашга қарши ўйин олдидан Аргентина терма жамоаси мадҳияси янграётганда Сент-Этьендаги томошабинлар ҳуштакбозлик уюштиришди. Терма жамоалар ўртасида 2024 йилги Олимпиадада биринчи тури доирасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда.
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Бастаддаги (Швеция) турнирда бўлган иштироки ҳақида гапирди, шунингдек, Парижда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳақида ҳам фикр билдирди. "Мен узоқ ўйинлар ўтказдим ва узоқ вақт давомида ҳеч қандай жисмоний муаммога дуч келмадим, бу далда беради.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах россиялик спортчиларнинг спорт фуқаролигини ўзгартиришига оид уч йиллик муддат ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор Россиянинг Олимпиададан четлатилганидан сўнг содир бўлган. “Ҳар бир Олимпия ўйинларида фуқароликни ўзгартириш мумкин бўлади. Агар Россия учун мусобақаларда қатнашган спортчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, фуқароликни ўзгартириш учун уч йиллик муддат берилади.
Сербиялик теннисчи, дунёнинг иккинчи рақамли ракетка устаси Новак Жокович Сербия терма жамоаси билан Олимпия шаҳарчасида яшамайди. Спортчи Токио-2020да бўлгани каби бор эътиборини Олимпиадага тайёргарлик кўришга қаратиб, камроқ чалғимоқчи.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах педофилияда айбланган нидерландиялик волейболчи Стивен ван де Вельденинг 2024-йилги Олимпиададаги иштирокига изоҳ берди. “Бу Нидерландия Миллий олимпия қўмитасининг иши.
Ўзбекистон ОТЖ ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев FIFA’га интервью берди.Ўзбекистонлик спортчи ажойиб футбол авлодидан бўлган ўзининг миллий жамоасининг илк ўйинида ғалаба қозонишига ишонади, шу билан бирга Олимпия шукуҳини ҳис қилишни интиқлик билан кутаётганини айтди.
Россия терма жамоаси таркибида 2012 йилги Олимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Антон Понкрашов 2024 йилда Парижда (Франция) бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари доирасида баскетбол тури ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Понкрашовнинг фикрича, АҚШ терма жамоаси мусобақанинг яққол фаворити эмас.
АҚШ баскетбол терма жамоаси етакчиси Леброн Жеймс ва дунёнинг иккинчи ракеткаси теннисчи Кори Гауфф 2024 йилги Олимпиаданинг очилиш маросимида мамлакатнинг байроқдорлари бўлади. Бу ҳақда бугун, 24-июль куни АҚШ жамоасининг ижтимоий тармоқларида маълум бўлди.
Франция спорт вазири Сена дарёсида сузганидан кейин ўзини қандай ҳис қилгани ҳақида гапирди. 13-июль куни Амели Оудеа-Кастера Париж марказидаги Сена дарёсида сузди.
Янник Синнер ҳаво ҳарорати юқорилиги сабабли Парижга Олимпия ўйинлари учун парвозини қолдирди. Бу ҳақда Италиянинг ANSA ахборот агентлиги спортчига яқин манбаларга таяниб хабар берди.
Қўшма Штатлар WАDАнинг допингга қарши курашдаги устуворлигини тан олмаса, 2034 йилги Олимпиадани бой беради. Бу ҳақда ташкилот вакили Жон Коутс Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 142-сессиясида маълум қилди.
Бугун Олимпиада ўйинларида футбол тури бўйича дебют қиладиган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ушбу мусобақада Осиё номидан қатнашган 21-жамоага айланмоқда. Бунгача Осиёнинг қуйидаги мамлакатлари олимпиада ўйинларида иштирок этишга улгуришганди: АфғонистонАвстралияХитойХитой ТайпейиҲиндистонИндонезияЭронИроқИсроилЯпонияҚувайтМалайзияМянмарШимолий КореяҚатарСаудия АрабистониЖанубий КореяСурияТайландБАА Манба: @SamvelKarlenovich
Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиаданинг футбол баҳсларида эркак ва аёллардан иборат аралаш ҳакамлар бригадалари ишлайди. Ушбу янгилик эркаклар ва аёллар иштирокидаги йўналишларнинг 1-тур учрашувларига тааллуқли.
Францияда 2024-йилги Олимпия ўйинларида теракт содир этишда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда France 3 телеканали хабар берди.
ХОҚ россияликлар учун 2024 йилги Олимпиада трансляциялари билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. “ХОҚнинг мақсади Олимпия ўйинларини бутун дунё бўйлаб имкон қадар кенгроқ аудиторияга етказишдир.
Олимпиаданинг теннис баҳсларида жуфтликлар мусобақасининг саралаш босқичи маълум бўлди. У иштирокчиларнинг умумий рейтинги - яккалик ёки жуфтлик (қайси бири юқорироқ бўлса) бўйича аниқланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.